АҚШ Украинага ялпи ўт очиш реактив тизимларини юборади

416
0

АҚШ Украинага ялпи ўт очиш реактив тизимларини юборади

  Хабар: АҚШнинг ўрта масофали ялпи ўт очиш реактив тизимлари украиналикларга жанг майдонидаги нишонларни аниқроқ уришда ёрдам беради, аммо улар Украинадан ташқарида зарба бера олмайди, деди АҚШ президенти Жо Байден.

 Вашингтон Украинага чекланган миқдорда ўрта масофага учувчи “илғор ракета тизимлари”ни тақдим қилмоқчи, бу “Украинада жанг майдонидаги асосий нишонларни аниқроқ уриш имконини беради”, деди АҚШ президенти Жо Байден The New York Times учун мақоласида. Мақола 1 июн, чоршанбага ўтар кечаси эълон қилинди.

 Шу билан бирга, Байденнинг сўзларига кўра, АҚШ Украинани “ўз чегараларидан ташқарида зарба бериш”га ундамайди ва бунга йўл қўймайди.

 Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимларидан бири анонимлик шарти билан АҚШ Украинага М142 HIMARS (тезкор артиллерия ракета тизими) мобил ракета қурилмаларини жўнатишини айтган, уларда 80 километр масофагача зарба бериши мумкин бўлган юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ишлатилади. Назарий жиҳатдан, улар юзлаб километр масофадаги нишонларга зарба бера олади, аммо узоқ масофадан отиш учун ўқ-дорилар Украинага етказилмайди.

 “Ушбу тизимлар украиналиклар томонидан Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳужумларини қайтариш учун қўлланилади, аммо улар Россияга қарши (унинг ҳудудига қарата) ишлатилмайди”, деб таъкидлади амалдор. Ялпи ўт очиш реактив тизимлари Украинага 700 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам траншининг бир қисми бўлади, у шунингдек, вертолётлар, танкка қарши Javelin тизимлари, тактик машиналар, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

 Изоҳ: Украинадаги ҳозирги уруш Россия-Украина уруши эмас, балки Россия билан Ғарб ўртасидаги урушдир. Америка Россияни Украина қарши босқинчилик урушига жалб қилиш орқали ўзининг мақсадига эришди. Бу Россияни маҳаллий тарангликларга ҳамда сиёсий, иқтисодий ва эҳтимол ҳарбий тебранишларга дучор қилади ва бу уруш узоқ йиллар давом этиши мумкин. АҚШ Украинадаги урушни имкон қадар узоқроқ чўзиш орқали Россияни заифлаштириш ва халқаро мавқейини заифлаштиришни мақсад қилган эди. Бу уруш Путинни ҳокимиятда қолишига таъсир қилиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here