Амонат ва иймон(давоми)

374
0

Амонат ва иймон(давоми)

Инсон Аллоҳга итоат этган, Унинг маъсиятидан қочган, Унинг махлуқотлардаги суннат-қонун қоидаларини тушунган, ўз нафсида ҳам, ер юзида ҳам Аллоҳнинг ҳукмронлигини қоим қилишга қасд қилган, қийинчиликда ҳам, фаровонликда ҳам сабот билан туришга бел боғлаган ҳолда ҳамда Аллоҳнинг ўзини имтиҳон қилаётганини, кузатиб турганини билган ҳолда харакат қилиши лозим.  Шунинг у ўзи томонидан Аллоҳ таъолога фақат У зот яхши кўрадиган нарсаларнигини кўрсатиши вожиб. Акс ҳолда, у гарчи у илмли бўлса ҳам, адашади. Шайтонлар уни ҳаволантиради. Қуръони Карим баён қилган пайғамбарларнинг қиссаларида ҳамда илгари ўтган қавмларнинг хабарларида нақадар кўп ибратлар бордир. Уларда оқибат-натижа тақводорлар учун эканлиги бот-бот таъкидланади:

لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِّأُولِي الْأَلْبَابِ

“Дарҳақиқат, уларнинг қисаларида ақл эгалари учун ибрат бордир”. Юсуф сураси, 111-оят.

   Аллоҳ айтади:

إِنَّ فِرْعَوْنَ عَلَا فِي الْأَرْضِ وَجَعَلَ أَهْلَهَا شِيَعًا يَسْتَضْعِفُ طَائِفَةً مِّنْهُمْ يُذَبِّحُ أَبْنَاءَهُمْ وَيَسْتَحْيِي نِسَاءَهُمْ ۚ إِنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ (4) وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ (5)

وَنُمَكِّنَ لَهُمْ فِي الْأَرْضِ وَنُرِيَ فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَجُنُودَهُمَا مِنْهُم مَّا كَانُوا يَحْذَرُونَ (6)

“Дарҳақиқат Фиръавн (Миср) ерида туғёнга тушиб, унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди. У улардан бир тоифани (яъни Бани Исроил қавмини) хорлаб ўғилларини сўяр, аёлларинини тирик қолдирар эди. Албатта у бузғунчи кимсалардан бўлди. Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан) чиқариб, барчага пешвоз зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз. Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига (Бани Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани (яъни мулку-давлатлари қўлларидан кетиб, ҳукму-салтанат Бани Исроил қавмининг қўлига ўтишини) кўрсатиб қўйишни (истаймиз). Қасос сураси, 4-6 оятлар.

وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ

“Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-Маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: “Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар”, деб ёзиб қўйгандирмиз”. Анбиё сураси, 105-оят.

وَاذْكُرُوا إِذْ أَنتُمْ قَلِيلٌ مُّسْتَضْعَفُونَ فِي الْأَرْضِ تَخَافُونَ أَن يَتَخَطَّفَكُمُ النَّاسُ فَآوَاكُمْ وَأَيَّدَكُم بِنَصْرِهِ وَرَزَقَكُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Ва сизлар ерда (яъни Маккада) озчилик ва ночор бўлган ҳолингизда, одамлар (яъни Макка мушриклари) талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда сизларга жой бериб (яъни, Мадинага кўчириб) Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз!”. Анфол сураси, 26-оят.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло Ўзининг мўмин дўстларига хотиржамлик ато этди ва уларга ҳақ ваъдасини берди:

قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاءُ وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَاءُ ۖ بِيَدِكَ الْخَيْرُ ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

“Айтинг: “Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, Сен истаган кишинга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз сенинг қўлингдадир. Албатта сен барча нарсага қодирсан”. Оли Имрон сураси, 26-оят.

قُل لَّن يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلَانَا ۚ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

“Айтинг: “Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар”. Тавба сураси, 51-оят.

وَلَا تَدْعُ مِن دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ ۖ فَإِن فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِّنَ الظَّالِمِينَ (106).وَإِن يَمْسَسْكَ اللَّهُ بِضُرٍّ فَلَا كَاشِفَ لَهُ إِلَّا هُوَ ۖ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلَا رَادَّ لِفَضْلِهِ ۚ يُصِيبُ بِهِ مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ ۚ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

“Ва Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз! Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу-марҳаматинини қайтара олувчи йўқдир. У Ўзи ҳоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир”. Юнус сураси, 106-107 оятлар.

إِنَّ اللَّهَ يُدَافِعُ عَنِ الَّذِينَ آمَنُوا

“Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаъа қилур”. Ҳаж сураси, 38-оят.

وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا (2) وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ ۚ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ ۚ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ ۚ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

“Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир”. Талоқ сураси, 2-3 оятлар.

Мўмин биродарим! Мусулмон биродарим! Иймонингизни янгиланг. Қалбингизни ҳар ҳил мараз ва кирликлардан, иймон сустлигидан тозаланг. Иймонингизни амали солиҳ билан, Аллоҳни рози қиладиган тебранмас сабот билан исботланг. Ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини қоим қилиш учун харакат қилаётган мўминларга қўшилинг. Улар билан бирга харакат қилиб, нафсингизни сабрга чақиринг. Шуни яхши билинки, ажал ёзиб, ризқ тақсимланиб қўйилган. Аллоҳ сизга нимани етади деб ёзган бўлса, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, албатта у сизга етади. Алоҳнинг китобида, Лавҳул-Маҳфузда сизга етиши ёзилмаган бўлса, гарчи инс ва жинлар йиғилиб олиб етказишмоқчи бўлсалар ҳам, бу нарса асло сизга етмайди. Сизнинг фойдангизга бўлган нарса ҳам, зиёнингизга бўлган нарса ҳам Аллоҳнинг ҳузуридадир.  Агар ер курраси аҳолисининг ҳаммаси бирор иш устида жамъ бўлишса,  Аллоҳнинг изнисиз ҳеч нарса қила олишолмайди. Албатта, Аллоҳ таъоло ҳисоблаб, ёзиб қўядиган сизнинг амалларингиз ё фойдангизга ё зиёнингизга бўлади:

وَقُلِ اعْمَلُوا فَسَيَرَى اللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ ۖ وَسَتُرَدُّونَ إِلَىٰ عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

“Айтинг: “(Ҳоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур”. Тавба сураси, 105-оят.

Нафсингизга тушинтиринг ва халифаликни қоим қилиш учун ҳамда инсонларга даъватни етказиш орқали улар устида шоҳид бўлиш учун харакат қилаётган мўминларга қўшилинг. Зеро, нусрат, ғалаба албатта келажак, Аллоҳнинг дини, Аллоҳнинг амри албатта ғолиб бўлажакдир:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

“У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар ҳоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. Тавба сураси, 33-оят. Соф сураси, 9-оят.

Катабаллоху

“Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга) : “Шак-шубҳасиз Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир”. Мужодала сураси, 21-оят.

وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ

“Оқибат-натижа тақводорларникидир”. Аъроф сураси, 128-оят. Қасос сураси, 83-оят.

Аммо кофирлар, уларнинг малайлари, думлари, жосуслари ва уларнинг айғоқчиларидан иборат бўлган Аллоҳнинг дини душманлари эса, ғамгин ва хафа бўлажаклар:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ ۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ ۗ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ

“Албатта кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар”. Анфол сураси, 36-оят.

الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ أَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ

“Кофир бўлган ва (ўзлари ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини (Аллоҳ) зое кетказур”. Муҳаммад сураси, 1-оят.

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا ۖ وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنكَبُوتِ ۖ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

“Аллоҳдан ўзга “дўстлар”ни ушлаган кимсаларнинг мисоли ҳудди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйдан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаг бўлур эдилар”. Анкабут сураси, 41-оят.

Мусулмон биродарим, сабр қилинг!

فَاصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ

“Бас, (эй Муҳаммад, сизга мушриклар томонидан етаётган озор-азиятларга) сабр қилинг! Зеро, Аллоҳнинг (Ўз пайғамбарлари ва мўминларга ёрдам бериш хақидаги) ваъдаси ҳақдир”. Ғофир сураси, 55-оят.

Ўзингизга ҳам, Аллоҳ субҳанаҳуга ҳам ишонадиган мустаҳкам бир мавқифни эгалланг:

إِنَّ وَلِيِّيَ اللَّهُ الَّذِي نَزَّلَ الْكِتَابَ ۖ وَهُوَ يَتَوَلَّى الصَّالِحِينَ (196) وَالَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِ لَا يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَكُمْ وَلَا أَنفُسَهُمْ يَنصُرُونَ

“Зотан, менинг эгам шу Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ бандаларга ёр бўлур. Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам қилишга қодир эмаслар ва улар ўзларига ҳам ёрдам қила олмаслар”. Аъроф сураси, 196-197 оятлар.

أَلَيْسَ اللَّهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ ۖ وَيُخَوِّفُونَكَ بِالَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ وَمَن يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ (36) وَمَن يَهْدِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِن مُّضِلٍّ ۗ أَلَيْسَ اللَّهُ بِعَزِيزٍ ذِي انتِقَامٍ (37) وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ ۚ قُلْ أَفَرَأَيْتُم مَّا تَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ إِنْ أَرَادَنِيَ اللَّهُ بِضُرٍّ هَلْ هُنَّ كَاشِفَاتُ ضُرِّهِ أَوْ أَرَادَنِي بِرَحْمَةٍ هَلْ هُنَّ مُمْسِكَاتُ رَحْمَتِهِ ۚ قُلْ حَسْبِيَ اللَّهُ ۖ عَلَيْهِ يَتَوَكَّلُ الْمُتَوَكِّلُونَ

“Аллоҳ ўз бандасига (яъни Муҳаммад алайҳс-сломга, у кишини барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса. Бас, унинг учун бирон ҳидоят қилувчи бўлмас. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, унинг учун бирон йўлдан оздиргувчи бўлмас. Аллоҳ қудратли ва (Ўз душманларидан) интиқом олувчи эмасми?! Қасамки, агар сиз улардан “Осмонлар ва ерни ким яратган”, деб сўрасангиз, улар албатта “Аллоҳ” дерлар. Айтинг: “Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!” Айтинг: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар”. Зумар сураси, 36-38 оятлар

(Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Тамом).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here