Қирғизистон ва Тожикистоннинг ташқи ишлар вазирлари учрашди

0
323

Қирғизистон ва Тожикистоннинг ташқи ишлар вазирлари учрашди

 Хабар: Қирғизистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари Жээнбек Кулубаев ҳамда Сирожиддин Мухриддинов 13-майда МДХ давлатларининг Ташқи ишлар вазирлигининг саммитида Душанбе шаҳрида учрашди.

 Хабар қилинишича, вазирлар қирғиз-тожик ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилиб, чегарани делимитациялаш ҳамда демаркациялаш масаласини ҳал қилишга тайёр эканини билдиришди. Бундан ташқари, икки тараф ҳам топография ишчи гуруҳларининг учрашувни давом эттириб туриши аҳамиятли эканини таъкидлашди.

 Шунингдек улар икки давлатнинг ҳудудида қирғизистонликлар билан тожикистонликларнинг манфаатларининг ҳимоя қилиниш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Учрашувнинг натижасида вазирлар яқин орада олий даражадаги тадбир уюштириш бўйича фикр алмашишди.

 Изоҳ: Учрашув ва музокаралар Ташқи ишлар вазирлари даражасида олиб бориладими ёки ҳатто давлат раҳбарлари даражасида бўладими мустамлакачи давлатлар томонидан белгилаб берилган чегара муаммолари ва давомли можаролар келтириб чиқариш учун атайлаб пайдо қилинган бахсли ҳудудларни ҳал қилишга қодир бўлишмайди. Агар давлат раҳбарлари уларнинг изнисиз ҳаракат қилиб, ўз “сиёсий иродаларини” намоён қилишса мустамлакачи куфр давлатлари тезда ўз “рамкаларига” солиб қўйишади.

 Садир Жапаров 2021-йил март ойида Тошкентга амалга оширган ташрифида икки давлат раҳбарлари ўртадаги бахсли бўлиб келаётган чегара масалаларини “уч ой ичида ҳал қилиш”га келишиб олишган эди. Жапаровнинг Россия изнисиз бундай қадамга боришига рус ҳукуматининг жавоби кечикмади. 2021-йил апрел ойининг охири ва май ойи бошларида қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро содир бўлди. Қуролли тўқнашувларда Қирғизистон томонидан 36 киши ҳалок бўлиб, 154 киши жароҳат олган, Тожикистон томонидан эса 19 киши ҳалок бўлиб, 87 киши яраланган, юздан ортиқ уй-жой, ижтимоий обьектлар вайрон бўлган эди. Шу тўқнашувдан кейин қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркациялаш ишлари деярли тўхтаб қолди.

 Мустамлакачилар ўз нуфузи остидаги давлатлар ўртасига тортилган чегара муаммолари бартараф этилишига асло йўл қўймайди, аксинча моддий, ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш орқали бу чегаралари янада мустаҳкамлашга, қардош халқлар ўртасида ўтиб бўлмас тўсиқлар пайдо қилишга ҳаракат қилади.

 АҚШнинг Марказий Осиё бўйича 2019 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясида чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун 90 миллион доллардан зиёд маблағ ажратиб, кадрларни тайёрлаш бўйича 200 дан ошиқ тадбирларни ўтказиш ва 2600 дан ошиқ чегарачиларни ўқув машғулотларидан ўтказиш белгиланган.

 Бундан ташқари, мустамлакачилар давлатларни қуроллантириш орқали ўзининг ҳарбий нуфузини кучайтириш ва давлатларни ҳарбий мустамлака қилиш йўлидан боришади. Ўтган йилги чегара можароларидан кейин Садир Жапаровнинг 2021-йил июн ойида Анқарага сафари доирасида Туркия Қирғизистонга харбий-техник ёрдам кўрсатадиган бўлди. Қирғизистон Туркиядан “Байракдар” ҳарбий дронларини сотиб олди. Қирғизистон туркий тилли давлатлар иттифоқига аъзо бўлгани сабабли Америка Қирғизистонни Туркия орқали қуролантириш ва ҳарбий жиҳатдан ўзига тобе қилишга ҳаркат қилаётган бўлса, Тожикистонга ўзи “Рума” русумли учувчи дронлар етказиб берадиган бўлди. Вашингтон сўнгги икки йилда Тожикистонга қарйиб 60 миллион долларлик харбий техника, қурол-яроқ етказиб берди. Маълумки, шу вақтга қадар Тожикистон қирғиз-тожик чегарасидаги можароларда Россиянинг сиёсий ва ҳарбий қўллаб-қувватлашига таяниб келади. Аммо Россиянинг ҳозирги ҳолати Тожикистонга бундан кейин ҳам қўллов кўрсатиш даражасида эмас. Ҳозир Путининнг асосий эътибори Украинага қаратилган, унинг учун қандай қилиб бўлса ҳам ғалаб қозониш муҳим ағамичтга эга. Аммо АҚШ Қирғизистонни Туркия орқали қуроллантириб Тожикистонда ҳарбий жиҳатдан устун бўлишига йўл қўймайди. Шу сабабли АҚШ Тожикистонни ҳам қуроллантириб бориш орқали икки давлат ўртасида ҳарбий баланс пайдо қилиш ва ўзига қарамликни кучайтириб бормоқда…  

 Демак, бу мастамлакачилар – у хоҳ Россия бўлсин, хоҳ Америка – Ўрта Осиёдаги республикалар ўртасида чегара чизиқлари ва муаммолари йўқ бўлишига асло йўл қўймайди. Агар биз, чиндан ҳам ўрталаримизда сунъий чегаралар йўқ бўлишини, ҳеч қандай тўсиқ ва муаммоларсиз эркин борди-келишни истасак, аввало мустамлакачи кофирлар бизларни бўлиб ташлаб бошқариш учун сингдирган сассиқ ва тубан миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларини тарк қилиб, мусулмонлар ака-укадирлар фикрини қабул қилишимиз зарур. Сўнгра ўрталаримизга сунъий чегаралар чизиб берган мустамлакачи кофирлар ва уларнинг маҳаллий малай ҳокимиятларини улоқтириб ташлашимиз зарур. Бу иш Халифалик давлатини барпо қилиш билангина амалга ошади. Шундай экан, биз мусулмонлар бизларни икки дунё саодатига элтувчи Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишимиз шарт.

Абдураҳмон Одилов

NO COMMENTS