Байден: Инфляция қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди
АҚШда инфляция бутун мамлакат бўйлаб оилалар учун қийинчилик туғдирмоқда. Бу ҳақида АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, бугунги кунда инфляция қабул қилиб бўлмас даражада юқори, инфляцияни пасайтириш энг муҳим иқтисодий масаладир.
“Апрел ойида йиллик инфляциянинг мўътадил бўлиши умид уйғотувчи бўлса-да, бугунги кунда инфляциянинг қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори эканлиги ҳақиқатдир”, деди Байден.
АҚШ марказий банкининг инфляцияга қарши курашдаги асосий ролига ишора қилган Байден, “Ишончим комилки, АҚШ марказий банки шуни ҳисобга олиб, ўз ишини қилади”, дея қўшимча қилди.
Байденга кўра, инфляция ва нархларнинг ошиши билан боғлиқ глобал муаммолар кроновирус панедемияси ва Россия президенти Владимир Путин томонидан Украинада бошланган уруш сабабли юзага келмоқда. АҚШ Меҳнат Департаменти мазкур инфляция 41 йил ичида энг чўққисига чиққанлигини билдирди.
Изоҳ: Глобал инфляция ўсишда давом этмоқда. Ушбу инфлация капитализмнинг яқинлашиб келаётган таназзулидан даракдир. Чунки дунёнинг биринчи давлати бўлган Америкадек давлат унга қарши курашда ожизлик қилаётганини исботлади. Айниқса коронавирус инқирози капитализм ҳазоратининг нуқсонларини ва унинг дунё устидан ҳукмронлик қилишига яроқсизлигини фош қилиши ортидан бу жараён яна ҳам тезлашганлиги сезилди.
Бироқ Американинг таназзулга юз тутиб бораётгани янгилик эмас. Бугунги кунда Американинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳарбий соҳада, шунингдек таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит каби маҳаллий соҳаларда, ҳамда геосиёсий устувор масалаларда таназзулга учраганини пайқаш қийин бўлмай қолди. Президент Байден инаугурацияда сўзлаган нутқида АҚШнинг қулаб бораётганини тан олиб, уни аввалги ҳолига қайтариш учун бор кучи билан ҳаракат қилишга ваъда берган эди.
Эътиборли жиҳати шундаки, Американинг қулаши фақатгина битта давлатнинг эмас, балки бутун бошли ҳазоратнинг қулашини англатади. АҚШ қуласа, унинг ортидан барча ғарб давлатлари ҳам қулашга маҳкумдир. Масалан, Еврозонада йиллик энергия нархининг ошиши туфайли инфляция апрел ойида 7,5 фоизга, яъни энг юқори рекорд даражага етди. Сўнгги 25 йил ичида энг юқори даражага етган инфляция Францияда 5,4 фоизни, Испанияда 8,3 фоизни, Италияда 6,6 фоизни, Канадада 6,7 фоизни, Германияда 7,4 фоизни, Белгияда 9,3 фоизни, Грецияда 9,4 фоизни, Словакияда 10,9 фоизни, Нидерландияда 11,2 фоизни, Латвияда 13,2 фоизни, Литвада 16,6 фоизни ва Эстонияда 19 фоизни ташкил этди.
Чехия Статистика бошқармаси апрел ойидаги инфляция бўйича эълон қилган якуний маълумотларга кўра, Чехиядаги энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошиши туфайли йиллик инфляция 1993 йилдан бери энг юқори даражага етди. Данияда энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошиши туфайли йиллик инфляция 1984 йилдан бери энг юқори даражага етди.
Шунинг учун катта оламшумул ўзгаришлар бўлиши ҳамда бугунги давлатларнинг сиёсий таркиби бузилиши кутилмоқда. Бугун воқеликни кузатаётган киши бу ишни эҳтимолдан йироқ деб билмайди. Бу каби ишлар мозийда кўп бўлган. Собиқ СССР давлатини қулаши бунга яққол мисол бўла олади. Худди шунингдек Америка етакчилигидаги Ғарб қулаётгани бутун дунёга маълум бўлиб қолди. Бироқ бу қўл қовуштириб қулаши кутиб ўтириладиган масала эмас. Чунки бир ҳазоратнинг қулаши, унинг қаршисига бошқа бир ҳазоратнинг чиқишини тақозо қилади. Капитплизм ҳазоратининг қаршисида Ислом ҳазоратидан бошқаси йўқ. Демак бу Мусулмонлардан белларини маҳкам боғлаб, қулаб бораётган Ғарб ҳазоати вайроналари устига Ислом ҳазоратини олиб чиқиш учун фидоийлик кўрсатишларини талаб қилади.
Қиёмуддин Шариф