Жогорку Кенеш қиморхоналар тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди

210
0

Жогорку Кенеш қиморхоналар тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди

 Жогорку Кенеш Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги киритган қиморхоналар, автомат ўйин заллари ва лотерея ўйинларини очиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

 Ҳукумат қонун лойиҳасини март ойида киритиб, уни Жогорку Кенешга тақдим этиш ва навбатдан ташқари кўриб чиқишни таклиф қилган эди. Президент Садир Жапаров ва Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров журналистларга берган интервьюсида қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини билдиришган.

 “Кўнгилочар ўйинлар масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида” деб номланган қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад – инвестициялар жалб этиш, республика бюджетининг даромад қисмини ошириш учун шарт-шароит яратишдан иборат эканлиги сабаб сифатида келтирилмоқда.

 Бунга қадар айрим депутатлар Иссиқкўл вилоятида қиморхоналар очишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини таклиф қилган, аммо баҳс-мунозаралардан сўнг ортга қайтарилган эди.

 Қиморхоналар тўғрисидаги қонун лойиҳаси капиталистларнинг манфаатларини кўзлаб таклиф қилингани учун ҳукумат уни илгари суриб келмоқда. Қирғизистонда 100 минглаб одамлар ташаббуси ва имзоси билан 2012-йили қимор ўйинлари, 2015-йилда тотализатор ва букмекер идоралари тақиқланган. Шундай бўлсада,  аксарият казинолар яширин тарзда ёки бошқа ном остида фаолият олиб бормоқда.

 Амалдаги етакчи гуруҳнинг уни қайта очишга бўлган уринишлари чап чўнтакдаги маблағларни қиморхоналар орқали ювишни кўзлаётганини билдиради. Чунки, қиморхоналар коррупция ва иқтисодий жиноятчилар учун жуда муҳимдир. У ерларда коорунцияга ботган давлат амалдорларининг ҳаромдан топган пуллари ювилади. Бутун дунёдаги қиморхоналарнинг асосий даромад манбаи шунга ўхшаш ифлос ишларни бажариш билан ривожланади. Демак, қиморхона давлат амалдорлари учун коррупция ишларини ривожлантиришда жуда муҳим тармоқ ҳисобланади.

 Энг муҳими, қимор ўйинлари Аллоҳ томонидан ҳаром қилинган амалдир. Аллоҳ таоло айтди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

 “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, майсир (қимор ўйнаш), бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз!” [5:90]

 Шунинг учун ҳар бир мусулмон бирор ишга киришишдан олдин унинг шаръий ҳукмини билиши фарз. Энди президент бош, айрим депутатлар ёнбош бўлиб айтаётган “фойдалар” қиморни ҳаромликдан чиқариб қўймайди. Ислом давлатида қимор ўйнаган одамлар таъзир жазосига тортилади. Чунки, бошқалар бу жазони кўриб, шу жиноятни қилишдан тийилиши мақсад қилинади. Бундан ташқари, кимки қимор йўли билан даромад қилса, у унинг мулки ҳисобланмайди, эгасига қайтарилади. Эгаси йўқ бўлса Байтулмолга қўйилади.

 Шунинг учун мусулмонлар бу жиноий ишга бор имкониятлари билан қарши туришлари керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

 “Аллоҳ азза ва жалла то омма мункарни ўзгартишига қодир бўла туриб, уни ўз ораларида (ёйилишига) қараб турадиган ҳолда бўлмагунларича хос кишиларнинг амали сабабли уларга азоб туширмайди. Энди агар шундай қилсалар, Аллоҳ хосу омни баробар азоблайди”. (Имом Аҳмад).

 Эй мусулмонлар! Ҳокимият эгалари охиратларини дунёга алмаштиришаётганини кўриб турипсиз. Ҳаромга йўл очиш орқали очиқ гуноҳга ботишмоқда. Бас, қачонгача уларни “худо” қилиб юрасизлар? Қачонгача уларнинг чекланган ақлидан келиб чиққан бузуқ қонунларга итоат қиласизлар?

 Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келганимда у киши “Бароат” сурасидаги қуйидаги оятни ўқидилар:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар”. [9:31]

 Яна у зот бундай дедилар:

«أَمَّا إِنَّهُمْ لَمْ يَكُونُوا يَعْبُدُونَهُمْ، وَلَكِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا أَحَلُّوا لَهُمْ شَيْئاً اِسْتَحَلُّوهُ، وَإِذَا حَرَّمُوا عَلَيْهِمْ شَيْئاً حَرَّمُوهُ»

“Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган”.

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here