Амонат ва иймон

566
0

Амонат ва иймон

Ўқувчи биродарим!  Албатта амонатни етказиш пайғамбарларнинг ва уларга эргашган иймон эгаларининг йўлини тутиш билан бўлади. Бу йўл балоларга гирифтор бўлиш йўли, мўминларнинг синовдан ўтказилиши, имтиҳон қилиниши йўлидир. Бу йўл покни нопокдан ажратиш йўлидир. Бу йўлни, бу тариқатни тутиш Аллоҳга ва У хабар берган барча нарсаларга чин дилдан иймон келтиришни талаб этади. Бу йўлни тутиш фақатгина ёлғиз Аллоҳдан қўрқишни, Ундан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасликни тақазо этади. Бу йўлни тутиш қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам ёлғиз Аллоҳдан эканига иймон келтиришни талаб этади. Албатта амали тасдиқлаб турган бу иймон соҳиби сўзсиз Аллоҳнинг дўстларидан этиб саналади:

أَلَا إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

“Огоҳ бўлингизким, алабатта Аллоҳниннг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. Юнус сураси, 62-оят.

Албатта мана бундай иймон эгаларига нусрат берилади ва улар ер юзида халифа бўладилар:

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ

“Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз”. Ғофир сураси, 51-оят.

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا

 “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни, ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар”. Нур сураси, 55-оят.

Қалбнинг махлуқотлар олдида тиз чўкиши, инсоннинг дунёдаги тақдиридан қўрқиш, Аллоҳнинг розилигига олиб борадиган йўлни тутишдан хавфсираши – шайтоннинг иши, унинг қўрқитувидир. Бу шайтоннинг йўллларига эргашишнинг ва унга дўст бўлишнинг оқибатидир. Бу ўз-ўзидан иймоннинг кемтиклигидан далолатдир. Аллоҳ айтади:

إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

“Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” Оли Имрон сураси, 175-оят.

أَتَخْشَوْنَهُمْ ۚ فَاللَّهُ أَحَقُّ أَن تَخْشَوْهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

“Улардан қўрқасизларми?! Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга лойиқроқ зот Аллоҳ-ку, ахир?!”. Тавба сураси, 13-оят.

Аллоҳ Таоло (Ҳақ йўлида) сабр қилувчи мўминларга нусрат-ғалабани хамроҳ-иттифақдош қилиб – ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай вақтда – қалбларига тинчлик, хотиржамликни барқарор қилиб қўйди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ

Мўминларга ёрдам бериш бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлди. Рум сураси, 47-оят.

Яна айтади:

الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُم بِظُلْمٍ أُولَٰئِكَ لَهُمُ الْأَمْنُ وَهُم مُّهْتَدُونَ

Иймон келтириб, иймонларини зулм билан кирлатмаган зотлар, ана ўшаларгадур, тинчлик. Улар тўғри йўлни тутувчилардир. Анъом сураси, 82-оят.

Яна айтади:

إِن تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

…агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик-гунохларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир. Анфол сураси, 29-оят.

وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا

Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Анкабут сураси, 69-оят.

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар. Мунофиқун сураси, 8-оят.

Агар мўминнинг қалби Аллоҳнинг тақвоси билан тўлиб тошган бўлса, бундай қалбда Аллоҳдан бошқа бирортасидан қўрқишга ўрин қолмайди. Ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлишига мўминнинг иймони комил бўлса, бу нарса нафақат унинг тилида, балки, сулукида, юриш-туришида ва тутган ўринларида ҳам  албатта кўзга ташланади. Бу нафақат кенглик, роҳат-фароғатда, балки ҳар қандай ҳолатда кўзга кўринади. Мана шу пайтда мўмин имтиҳонда нажот топади. Натижада Аллоҳ бундай мўминни Ўзига дўст тутади, уни дунё ва охират неъматларига ғарқ этади. Аллоҳ айтади:

أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِن قَبْلِكُم ۖ مَّسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّىٰ يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَىٰ نَصْرُ اللَّهِ ۗ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ

“Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: “Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?”, дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир”. Бақара сураси, 214-оят.

مَّا كَانَ اللَّهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَىٰ مَا أَنتُمْ عَلَيْهِ حَتَّىٰ يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ

“Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана ҳолатда (яъни ким мўмин-у ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали У (Уҳудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади”. Оли Имрон сураси, 179-оят.

لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا ۚ وَإِن تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ

“Албатта молу-жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни Аллоҳ таъоло мол ва жонларингизга хилма-хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрар), ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар (нажот топурсизлар). Чунки бу иш (яъни сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиқроғидир”. Оли Имрон сураси, 186-оят.

الم ۝ أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ ۝ وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ

“Алиф, Лом, Мим. Одамлар: “Иймон келтирдик”, дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку! Бас, (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ (“Иймон келтирдик” деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур”. Анкабут сураси, 1-3 оятлар.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here