БМТ вакили Асад режими қамоқхонасидаги маҳбуслар муаммосини кўтарди

257
0

БМТ вакили Асад режими қамоқхонасидаги маҳбуслар муаммосини кўтарди

БМТнинг Сурия бўйича халқаро мустақил тадқиқот комиссиясининг раҳбари Пауло Пиньейру, “Ҳақиқат ва адолат сари: Сурияда ғойиб бўлган маҳбуслар муаммоси” мавзусидаги конференцияда сўзлаган нутқида, Сурияда Асад режими томонидан қамоққа олинган ва қарийб ўн йилдан бери қамоқда сақланаётган кўплаб инсонларнинг тақдири ҳақида гапирди. Пиньейрунинг таъкидлашича, кўпчилиги ўн йилдан бери Асад режимининг зиндонларида қолаётган ўн минглаб тинч аҳолининг тақдири маълум эмас. Мухолифатга кўра, бу кўрсаткич юз мингдан ортиқдир.

Пауло Пиньейру “Бугун Сурияда қамалиш дом-дараксиз ғойиб бўлиш билан баробардир” дея баҳолар экан, бедарак йўқолган тинч аҳолининг аҳволини текшириш учун халқаро ваколатга эга мустақил механизм ташкил этилиши кераклигини таъкидлади. Асад режими қамоқдаги тинч аҳолининг ҳозирги аҳволи ҳақида уларнинг оилаларига хабар бермай, юз минглаб одамларни қасддан қурбон қилишда давом этганини ифода этган Пиньейру, “Мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотлари учун маҳбуслар сақланаётган барча қамоқхоналарга эркин кириш имкони берилиши керак”, деган талабни ўртага ташлади.

Изоҳ: БМТ бир томондан Асад режимини ваҳшийликда айблаётган бўлса, бошқа бир томондан уни тан олмоқда. Чунки бундан икки ҳафта муқаддам ташкил этилган Женева музокараларига Асад режимининг вакиллари ҳам таклиф қилинди ва мухолифат вакиллари билан музокара столи атрофида Суриянинг янги конституциясини очиқ тарзда муҳокама қилди. Ушбу музокара айнан мана шу БМТ ҳомийлигида ташкил қилинди ва БМТнинг Сурия махсус вакили Гейр О. Педерсен бошчилигида олиб борилди.

БМТнинг бир тарафдан Асад режимининг қонуний ҳукуматлигини тан олиб, иккинчи тарафдан унинг ваҳшийликлари ҳақида бонг ура бошлаши нимани англатади? Ҳатто Асадга қарашли ҳарбийларнинг тинч аҳоли вакилларига нисбатан амалга оширган қирғинларининг видео тасвирлари тарқала бошлади. Видео тасвирда қўллари ва кўзлари боғланган инсонлар оммавий қабрда тириклайин кўмилгани, ва отиб ўлдирилган жасадларнинг ёқиб юборилганини кўриш мумкин.

 Балки бу билан шариат билан яшашни талаб қилиб чиқаётган Сурия халқига “Бундан кейин бутун халқ ушбу режимга итоат этиши шарт. Мусулмон бўлсангиз-да, шариат билан яшашни талаб қила кўрманг, акс ҳолда бундан беш баттар оғир кунлар бошингизга келиши мумкин”, демоқчи бўлаётгандир. Сурия мухолифати номидан Женева музокарасида иштирок этган делегация аъзоси Тариқ ал-Курди ҳам Анадолу ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида Сурия қамоқхоналаридаги вазиятни юмшатиш мақсадида музокарага иштирок этаётганини билдирди.

“Суриядаги лагерларда яшаётган фуқароларимизнинг азобларини ва қамоққа олинган фарзандларидан хабар ололмаётган оилаларнинг аламларини камайтириш умидида бу ерга келдик”, “Сурияга янги конституция керак. Сурия халқи конституция ҳукмрон бўлган ва инсон ҳуқуқлари ҳимояланган мамлакатда яшашга ҳақлидир. Биз шу мақсадга эришиш учун ҳаракат қилмоқдамиз”, деди ал-Курди.

Аслида 2011 йилда бошланган Суриядаги инқилобий ҳаракат жиддий тарзда мусулмонларнинг фойдасига ривожланиб бораётган бир пайтда минтақадаги Исломий ўлкаларнинг Ғарбга малай ҳокимлари ва уларга тобе бўлган хоин етакчиларнинг хиёнати туфайли барбод бўлди. Россия, Туркия, Эрон ва Сурия мухолифат вакиллари иштирок этган “Астана битими” натижасида Мужоҳидлар қўлидаги стротегик нуқталар бирма-бир Асаднинг қўлига ўтди. Шу тариқа, аллақачон ҳолдан тойиб қолган Асад режимини сақлаб қолиш учун Мужоҳидлар билан тўқнашувларнинг олди олинди ва бора-бора Идлибга сиқиб қўйилган Мужоҳидлар таъсирсиз ҳолга келтирилди. Бугунга келиб АҚШ бошчилигида Женевада Исломий ҳаётни истаган Сурия халқига дунёвий конституция тузиб бериш ва ҳар хил тақиқланган қуроллар билан Сурия халқини қатлиом қилган Асад режимига сўзсиз буйсундириш устида иш олиб борилмоқда.

Бу дегани, Сурия инқилоби бутунлай ерга кўмилди, дегани эмас. Чунки Сурия инқилобининг учқуни ҳали сўнгани йўқ. У яна қайта аланга олиши турган гап. Умматнинг кундан кунга уйғониб бораётганини дўст тугул, душман ҳам яхшигина англаб етмоқда. Ғарб оёғи куйган товуқдай типирчилаб, сиёсий Исломга қарши турли услублар билан курашни кучайтириб бораётгани бежизга эмас.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here