Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч қирғизистонлик ҳалок бўлди

561
0

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч қирғизистонлик ҳалок бўлди

 Хабар: Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда 24.kg Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар бермоқда.

 “Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, Актам қишлоқ ҳукуматининг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этган”, – дейилади хабарда.

 Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси бир оиладан бўлиб, 1974-йилда туғилган ота ва унинг 1998 ва 2000-йилларда туғилган ўғиллари бўлган.

 Чегарачилар ўқидан қурбон бўлган кишининг опаси Малика Ахмаджонованинг айтишича, укаси олти ой аввал икки ўғлини бир кунда уйлантирган эди.

 Ола-Буқа чегара отряди командири Нурлан Эралиев воқеа ҳақида қуйидагиларни айтди:

 “Воқеа содир бўлган ер Қирғизистон ҳудуди. Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудига кириб отгани бўйича тергов олиб борилмоқда. Сўзлашувлар давом этмоқда. Ҳалок бўлган фуқаролар контрабанда билан шуғулланган бўлиши мумкин”.

 Содир бўлган ҳолат юзасидан Қирғизистоннинг Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари билан учрашув ўтказган. Томонлар хизмат текширувининг якуни бўйича 6 май куни яна қайта учрашишга келишиб олган. Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

 Изоҳ: Аввало, Мехрибон ва Раҳимли Аллоҳдан ўзбек чегарачилари ўқидан қурбон бўлган юртдошларимизни Ўз раҳматига олиб, гуноҳларини мағфират қилишини сўраймиз. Уларнинг ортида қолган оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур таъзиямизни изҳор қилиб, уларга сабру жамил тилаймиз.

 Мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегараларда оддий аҳоли вакиллари ҳалок бўлиши давом этмоқда. Аввалроқ, 5-апрел куни ҳам қирғизистонлик ака-укалар ўзбек чегарачилари ўқидан ҳалок бўлган эди. У воқеада ҳам ҳалок бўлганлар контрабанда билан шуғулланганлиги айтилган эди.

 Қишлоқ жойларида ишсизлик даражаси юқорилиги ҳаммага маълум. Ҳукумат нафақат қишлоқда, шаҳарларда ҳам аҳолини иш билан таъминлай олмаяпти. Натижада аксар одамлар пул топиш ва рўзғор тебратиш илинжида қўшни чет ўлкаларга иш излаб чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда. Мана шундай ҳолатда четга чиқишга имкони ёки шароити бўлмаган чегара ҳудудларида яшовчи фуқаролар мажбуран чегарадан юк ўтказиш билан шуғулланишлари табиийи. Аслида одамларни чегарадан “ноқонуний” юк ўтказишларига ҳам ҳукуматнинг ўзи сабабчи. Чунки, чегарадаги ортиқча текшир-текшир, коррупция ва юқори божлар одамларни айланма йўллар излашга мажбур қилади. Энди беш-тўрт сом топиш умидида шу ишга қўл урганлар эса чегарачилар ўқига учиб, ҳаётдан бевақт кўз юммоқда.

 Бундан ташқари, мустамлакачи кофирлар ўрталаримизга сунъий чегаралар тортиш билангина чекланиб қолмай онгимизни миллатчилик ва ватанпарварилк каби бузуқ фикрлар билан заҳарлашди. Натижада икки қўшни ва диндош бўлган халқ вакиллари ўзларини бир Уммат вакиллари эканликларини унитиб, ер ва сув талашиб ўзаро бир-бирларини қонларини тўкишгача етиб боришмоқда. Ҳар йили чегараларда ўнлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Президентлар эса чегара муаммолари ҳал этилаётгани, делимитация ва демаркация ишлари якунланаётгани, қўшни давлатлар билан палон фоиз чегара масалари келишиб олингани билан мақтанишдан бўшашмаяпти.

 Аслида, чегар муаммолари уни белгилаш, ўртага тиконли сим тортиб, мустаҳкамлаш билан ҳал бўлиб қолмайди. Унинг ҳал қилишни ягона йўли, бир Уммат вакиллари бўлган мусулмонлар ўрталаридаги сунъий чегараларни кўтариб ташлашлари ва мустамлакачи кофирлар зеҳнимизга синдириб ташлаган миллатчилик ва ватанпарварлик тушунчаларидан халос бўлишдан иборат. Агар шу йўлда ҳаракат қилмас эканмиз бошимиз ўзаро можаролар ва қурбон беришлардан чиқмайди.  

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here