Ҳукуматнинг “ҳайитлиги”

101
0

Ҳукуматнинг “ҳайитлиги”

 Оммавий ахборот воситалари Жалолобод вилояти Ақси туманида Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясининг аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. Бу ҳақда ОАВга МХДҚ маълум қилган.

 ОАВ хабарига кўра, махсус хизмат 1-май куни Кербен шаҳрида навбатдаги йиғилишга тўпланган 12 кишини қўлга олиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Қўлга олинганларнинг тўрт нафари ташкилот етакчилари, саккиз нафари фаол аъзолари бўлган. МХДҚ уларни диний дарслар уюштириш ва интернетда экстремистик материаллар тарқатишда гумон қилмоқда.

 Вақтдан фойдаланиб мазкур хабардаги айрим контекстларга эътиборингизни қаратмоқчимиз:

– Хабарда: “МХДҚ уларни диний дарслар ўтказган деб гумон қилмоқда” дейилади.

 Демак, амалдаги ҳукумат ва унинг югурдагига айланиб қолган МХДҚ учун диний дарслар ўтиш жиноят ҳисобланар экан-да!

– Хабарда яна: “…интернет орқали экстремистик материаллар тарқатишда гумон қилинмоқда” дейилган.

 Маълумки, дунё куфр державалари соф Ислом ва холис мусулмонларга қарши курашиш учун “эктремизм эртаги”ни ўйлаб топишган. Демак, бу воқеа амалдаги ҳукуматнинг ҳам – аввалги ўтмишдошлари каби – куфр хўжайинларига малайлик қилиб, Ислом ва мусулмонларга қарши кураш йўлини танлаганини англатади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қабул қилинган янги диний коцепцияда давлатнинг “дунёвийлиги”ни амалга оширишга алоҳида урғу берилган эди. Дунёвий давлат дегани эса бу – динни ҳаётдан, давлатдан ва сиёсатдан ажратган, демократия ниқобидаги капиталистик тузумдаги давлат дегани.

 Энди воқеа жойидан олинган хабар билан таништирсак, воқеа қуйидагича бўлган. 1-май куни кечки пайит 11 нафар йигит ҳайитни байрам қилиш учун бир жойда йиғилиб ўтиришган. Соат 22-23лар орасида МХДҚ ходимлари уларнинг устига бостириб кирган. Айни вақтда бошқа бир гуруҳ югурдаклар яна бир йигитимизнинг уйига боришган. Натижада йигитларнинг барчасини зўровонлик билан олиб кетишган. МХДҚ ходимлари йигитларимизни олиб кетмоқчи бўлган вақтда уй эгасининг ота-онаси ва аёли уни олиб кетишга қаршилик қилишган. Шунда МХДҚ ходимлари оила аъзоларини хақорат қилиб ва ҳатто, қўл кўтариб, йигитни куч ишлатиб машинага киритишган. Бундан хабар топган қўни-қўшнилар келиб, 50-60 чоғли одам машинанинг олдини тўсиб, зўровонларга қаршилик кўрсатишган. Шунда МХДҚ югурлаклари уларни қаттиқ хақорат қилиб, уларни ҳам қамоққа олиш билан қўрқитиб, охири йигитимизни олиб кетишган. Шундай қилиб, бу – ушбу муборак Рамазон ҳайити куни ҳукуматимизнинг ўз мусулмон халқига қилган “туҳфаси” бўлди! Фақат бу эмас, яна бир воқеа амалдаги ҳукуматнинг мунофиқлик қилаётганини фош этиб қўйди. Аниқроғи, ҳар йилидек рўза тақвимида “Ойнинг кўринишига қараб Рамазон ҳайити бир кунга фарқ қилиши мумкин” деб ёзилган бўлишига қарамай, жорий йилда ҳам Ҳайит куни ўттиз кунга мослаштириб олдиндан белгилаб қўйилди. Бироқ, Аллоҳнинг иродаси билан Рамазон ойи 29дан янгиланиб, ҳайитнинг биринчи куни давлат белгилаганидан бир кун аввал кириб келди. Давлатнинг хатоси сабабли вожиб бўлган Ҳайит намози ўз вақтида адо этилмай қолди. Намозни ўз вақтида адо этиш эса намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу билан ҳукумат шаръий ҳукмларни бажариш учун эмас, балки фитна-адаштириш орқали бўлса-да халқнинг кўнглини олиш учун ҳайит намозига қатнашгани ошкор бўлиб қолди. Шунингдек, ҳукумат бу орқали кофир хўжайинларига хизмат қилаётганини ҳам кўрсатиб қўйди. Чунки, мустамлакачи кофирлар турли фитналар билан бутун дунё мусулмонлари бир кунда ҳайитни нишонлашларига қарши туриб келади. Сабаби бу нарса бутун дунё мусулмонлари бирлигининг бир кўриниши ҳисобланади ва бу бирлик оламий капиталистик тузумга таҳдид туғдиради.

 Шундай қилиб, давлат ҳайитни тўғри белгилаш ўрнига, ҳайитни тўғри нишонлашда қатнашган мусулмонларни қамаб, уларнинг ижтимоий тармоқлар орқали одамларни тўғри ҳайит кунидан хабардор қилишларини “экстремистик материал” деб ҳисобламоқда.

 Амалдаги ҳукумат Ислом ва мусулмонларга қарши курашини доимгидек икки мақсадда олиб бормоқда. Биринчиси, ўз ҳокимиятини сақлаб қолишда дин душманлари бўлган кофир хўжайинларининг қўллаб-қувватлашига эришиш. Иккинчиси, халқни ёмон бошқарувдан чалғитиб, халқ норозилигини “экстремизмга” буриш. Бироқ, ҳукуматнинг бу икки мақсади ҳам бирдек амалга ошмайди. Чунки, амалдаги ҳукуматга хўжайинлик қилаётган Россия, АҚШ бошчилигидаги Ғарб ва Хитой державаларининг бу давлат устида бир бирига қарама-қаши манфаатлари бор. Ҳукумат уларнинг манфаатларини ҳеч қачон мувофиқлаштира олмайди, шу сабабли хўжайинлари улардан ҳеч қачон рози бўлишмайди ва хизматга ярамай қолган куни туфлаб ташлашади. Шу кунгача бундай “туфлаб ташланган” ҳукуматларнинг бир нечтасини кўрдик. Шунингдек, ҳукумат халқ норзилигини динга қарши курашга ҳам буриб юбора олмайди. Чунки, давлат доим ҳам “халқнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб” юра олмайди ва халқ тезда ҳукуматнинг ёлғон ваъдаларидан чарчайди. Бундан ташқари, халқимизнинг тобора кўпроқ ўз динига талпинаётгани бундан кейин ҳам ҳукуматнинг бу каби фитналарини барбод қилади.

 Шу сабабли ҳукумат Ислом ва мусулмонларга қарши курашини тўхтатиб, қайтанга ўзлари ўз Исломларига юзланишлари керак. Акс ҳолда бу жиноятлари учун Аллоҳнинг олдида ҳам, бандаларининг олдида ҳам жавобгар бўлишади. Бу дунёда бандалар олдида жавоб беришлари яқин, ин ша Аллоҳ, охиратдаги азоблари эса бу дунёдаги жазоларидан қаттиқ бўлади.

 Эй ҳокимият эгалари, биз сизларни мана шундан огоҳлантирамиз! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«مَا مِنْ وَالٍ يَلِي رَعِيَّةً مِنْ الْمُسْلِمِينَ فَيَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لَهُمْ إِلَّا حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ»

 “Аллоҳ бир кишини одамлар устидан етакчи қилиб қўйса-ю, у қўл остидагиларни алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади” (Имом Бухорий ривояти).

Эй мусулмонлар, сизнинг ишингиз қуйидагилардан иборат:

 Росулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва саллам:

“Биродаринг золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам, ёрдам бер!”. Бир саҳобий: “Ё Расулуллоҳ! Биродарим мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман. Аммо у золим бўлса, қандай ёрдам қиламан?” деди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Уни зулм қилишдан қайтар, мана шу унга қилган ёрдаминг бўлади”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти).

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

  1. 05. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here