Матбуот баёноти
Ҳижрий 1443 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламлар парвардигори Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ва унинг аҳли оиласи ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2022 йил 30 апрел, шанбадан якшанбага ўтар кечада шаввол ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, демак, эртага якшанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир бутун Ислом Умматини муборак рамазон ҳайити билан чин қалбдан табриклайди. Аллоҳ Таолодан келаси йилги ҳайитни Ислом давлати барпо бўлган, шариат ҳукмрон бўлган, Ислом байроғи ҳилпираган ҳолда қарши олишимизга насиб рўз айлашини сўраб қоламиз.
Ўз навбатида марказий матбуот бўлими раиси сифатида мен ўз номимдан ҳамда унинг идора бўлимларида фаолият юритаётган барча ака-ука ва опа-сингилларим номидан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Аллоҳ Таолодан амиримизга Росулуллоҳ ﷺнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик башоратларини рўёбга чиқариш йўлидаги даъват фаолиятларида муваффақият ато этишини сўраб қоламиз.
Мусулмонлар рамазон ҳайитини қувонч билан кутиб олмоқдалар. Балки бу қувонч уларнинг бу йилги рамазонда тортган азоб-уқубатларини бироз енгиллатса ажаб эмас. Афғонистон ва Яман халқларида кенг тарқалган очарчилик, яҳудийларнинг Масжидул Ақсони топташи, Швецияда Қуръони Каримнинг ёқилиши, Ўрта ер денгизида оилаларнинг чўкиб кетиши ушбу азоб-уқубатлар сирасига киради. Мусулмонлар ғазабдан асабийлашган ва қайғудан ғамга ботган ҳолда рамазон ойида кундузлари рўза тутдилар, кечалари ибодатда қоим бўлдилар.
Бугунги кунда мусулмонлар бошдан кечираётган ҳар хил фожиалар мустамлакачиликнинг ёки мустамлакачилик вужудга келтирган шароитларнинг бевосита натижасидир. Мисол учун, яҳудий вужудини мустамлакачи кофир Ғарб барпо қилди ва қуроллантирди. Афғонистон халқи эса, очликдан азият чекяпти, мамлакат Ғарбнинг буйруғи билан бомбардимон қилинмоқда. Ҳинд ҳукумати АҚШ рухсати билан Ҳиндистон ва Кашмир Мусулмонларининг бошига кулфатлар ёғдирмоқда. Ғарб мусулмон халқларни ўз юртларидан чиқиш йўлларини тўсиб қўйганлиги сабабли мусулмон оилалар денгиз орқали ўтишга мажбур бўлиб, ҳаётларини хавф остига қўймоқдалар. Ғарб давлатлари Ислом ва унинг қадриятларини ҳақорат қилиш ҳамда Ислом шариатига содиқ мусулмонларни айблаш тарғиботини бутун дунё бўйлаб жорий қилди.
Бироқ Ислом Умматини қамраб олган воқеалар шиддати Ғарб ва малайларининг кўплаб ҳийлаларини фош қилди. Вазият шу даражага етдики, Ғарб ўтган асрда амалга оширганидек, ўз атрофида Умматни жамлай оладиган қўғирчоқ етакчиларни етиштира олмайдиган бўлиб қолди. Бу эса, Ғарбнинг юртларимиз устидан бўлган ҳукмронлиги заифлаша бошлаганини англатади.
Ғарбнинг Ислом Умматини ўзининг ҳазоратига қориштириш ёки уни ўзининг ғоялари билан суғориш қобилияти аста-секин сўниб бормоқда. У мусулмонларга ўз ғояларини қонун кучи билан зўрлик билан сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бу – Ислом қаршисида Ғарб ҳазоратининг муваффақиятсизлигидир. Бир неча йиллардан буён Америка, Франция ва Англия пойтахтларида сайлов ва референдум натижаларини қабул қилмаслик ҳодисалари мазкур ҳокимиятларни рад этишдан бошқа нарса эмас. Бу жамоий бошқарув концепциясига таҳдид ва демократик сиёсий бошқарувга ишончсизлик маъносини англатади. Шундай қилиб, Ғарб ўзининг уйида ўз ҳазоратининг ўлим эълони учун шароит яратди.
Эй Мусулмонлар! Сиздан тортиб олинган ҳокимиятингизни қайтариб олишингизга тўсиқ бўлиб турган нарса куч-қудрат аҳлининг ўз қатъиятидан воз кечиши ёки қўғирчоқ ҳукмдорларни қўллаб-қувватлашидир. Куч-қудрат аҳли юртларимизда Ғарбнинг қўлларини синдириш ҳамда уларнинг қўлидан ҳокимиятни тортиб олиб, Ислом Умматига қайтариш қудратига эга. Агар шундай қилсалар, яъни Ислом Умматига ҳокимиятини қайтариб олиб берсалар ва Ислом давлатларидан бирида Халифаликни барпо этсалар, уларнинг номлари Ислом Умматининг тарих саҳифаларида зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб қолади. Энг буюк мукофот эса, улар Пайғамбарлик тариқатини дунёга қайтарганлари учун Росулуллоҳ ﷺнинг саҳобалари бўлмиш ансорларнинг шарафига ўхшаш шарафга эга бўлишларидир. Росулуллоҳ ﷺ бошқарувнинг Ислом бошқарувига ўзгариши ҳақидаги машҳур ҳадисларини қуйидагича якунлаганлар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Эй матбуот, қалам, минбар ва сиёсий дастур соҳиблари! Ислом Умматини куч-қудрат эгаларини ҳаққа буриб қўйиш томон йўналтириш сизнинг вазифангиздир. Чунки сизлар Умматнинг нигоҳини кечаю кундуз ўзларингизга қаратгансизлар. Зеро, сизлар Умматдаги икки асосий ҳақиқатдан хабарингиз бор. Биринчи ҳақиқат шуки, Уммат саҳродаги ташна одам каби сиёсий бирликка чанқоқ. Иккинчи ҳақиқат – Исломнинг азизлиги мусулмонларнинг қалбига чуқур ўрнашганлигидир. Исломий бирлик ва азизлик фақатгина Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга ошади. Шу ўринда, Ислом Умматининг энг муҳим етакчиларидан бири бўлган халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳақ сўзларини эслатиб ўтамиз: Умар розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Биз хор инсонлар эдик, Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди. Агар биз азизликни Аллоҳ бизга ато этганидан бошқа тарафдан қидирсак, Аллоҳ бизни яна хор қилади». Биз сизни ушбу тўғри сўзни шиорга айлантириб олишга ва уни хатти-ҳаракатларингизда акс эттиришга чақирамиз.
Эй куч-қудрат эгалари! Биласизми, Ғарб узоқ йиллардан буён ўз атрофида Умматни жамлай оладиган янги ҳукмдорларни чиқара олмаяпти. Бугун ҳокимият курсиси илмоний сиёсатчиларни қийин аҳволга солиб қўйган. Улардан қайси бири бўлмасин, ҳокимият жиловини қўлга олиши биланоқ, воқеалар ривожи унинг сирларини фош қилиб қўйгани сабабли, ўзининг иккиюзламачилиги ва ёвузлиги тузоғига тушмоқда. Бу эса, ҳокимларни ҳар қачонгидан ҳам заифроқ аҳволга солиб қўйди. Одамлар туну-кун уларни лаънатлар экан, уларнинг жамоатчиликни қўрқитиб, куч ишлатишдан бошқа чораси қолмаяпти. Ғарб эса, ўз муаммолари билан банд. У коронавирус пандемияси, иқтисодий кризислар, изоляцион популизмнинг кучайиши, Украина уруши, Хитой блокадаси, глобал энергия инқирози ва пул бозорининг беқарорлиги туфайли ўз лойиҳаларини халқнинг лаънатига учраган заиф ҳукмдорларга топшириб, юртларимизни тарк этишга мажбур бўлмоқда. Мана шундай қулай имконият пайтида нимани кутмоқдасиз?! Ислом Умматига қачон ёрдам берасиз? Қалблари тошдек қотган, халқаро анжуманларда хўжайинларининг ортидан туяқушдек югуриб юрадиган, ўз юртига қайтганида эса, халқнинг дардидан кўз юмиб, уларни зулм остида эзадиган ҳукмдорларни қачон ағдариб ташлайсиз?
Шубҳасиз, бу ҳайит байрами муборакдир. Шунинг учун ҳар бир хонадонда, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир шаҳарда ҳайит шодлигини жонлантиринг. Уни шундай жонлантирингки, байрам сизнинг қатъиятингизни янгиласин, келгуси кунлар учун хушхабар бўлсин, душманларингиз қалбида қўрқув ва қайғу уйғотсин. Келинг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифаликни барпо этиш учун биргаликда ҳаракат қилайлик. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилди:
﴿فَالَّذِينَ آمَنُواْ بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُواْ النُّورَ الَّذِيَ أُنزِلَ مَعَهُ أُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ﴾
«Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» [Аъроф 157]
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
Ҳайитингиз муборак бўлсин, вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Якшанбага ўтар кеча, ҳижрий 1443 йил шаввол ойининг ва муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи куни
Милодий 2022 йил 1 май
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси