Муборак Рамазон ҳайити табриги

100
0

Муборак Рамазон ҳайити табриги

 “Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларни ер юзига ҳукмрон қилишни ваъда қилган” Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. “… кейин пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади” деб башорат қилган Аллоҳнинг Росулига, у кишининг оилаларига, асҳобларига ва ул зотга яхшилик билан эргашиб, Ислом ақидасини ўз фикратига асос қилиб олган ҳамда шаръий ҳукмларни амалларига ўлчов қилган зотларга солату саломлар бўлсин, аммо баъд:

 Бу йилги Рамазон ҳайити Қирғизистон мусулмонлари ўз динига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талпинаётган бир вақтда кириб келмоқда. Бунинг учун Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтамиз ва бутун дунё мусулмонларини, жумладан, Қирғизистон мусулмонларини ҳам ушбу улуғ айём билан чин қалбимиздан табриклаб, Аллоҳ таолодан Ўзи учун қилинган барча ибодатларни қабул қилишини сўраймиз.

 Ушбу муборак айёмни оила аъзоларимиз ва яқинларимиз даврасида нишонлар эканмиз, Россия бомбалари остида қолаётган суриялик биродарларимизни, яҳуд вужуди зулми остидаги фаластинлик биродарларимизни ҳамда дунёнинг бошқа ерларида куфр ҳужумларига дучор бўлаётган биродарларимизни ҳеч қачон унитмаймиз.

 Айни вақтда, биз бугун Россия-Украина урушига гувоҳ бўлиб тирибмиз. Бу дунёга ҳукмронлик қилиб келаётган империалистик державаларнинг очкўзлик билан дунёни қайта бўлишга киришганини англатади. Биз мусулмонлар, шунингдек, барча учинчи дунё халқлари – биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида – бу ебтўймас мустамлакачиларнинг нишони бўлдик ва шундан бери уларнинг ўлжаси бўлиб келмоқдамиз. Энди уларнинг мустамлакачилик зулмидан қутулиш вақти келди. Империалистлардан бизларни фақат ўз Исломимиз, Исломни ҳаётга татбиқ қиладиган Халифалик давлатимизгина қутқаришга қодир. Аммо Халифалик давлати ўз-ўзидан барпо бўлиб қолмайди. Уни барпо эитиш учун ҳаракат қилиш фарз. Шу сабабли мабдаий жамоатга қўшилиб ҳаракат қилиш барча мусулмонлар зиммасидаги вазифа ҳисобланади.

 Эй мусулмон биродарлар! Қачонгача натижасиз ишларни қилишда давом этасиз? Ахир саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни ҳаётга татбиқ қилиш учун Аллоҳ кўрсатган йўлдан бормадими… Бунинг учун саҳобаларидан моллари ва жонларини фидо қилишни талаб қилмаганмиди… Мана шундай қилишганидан кейин Аллоҳнинг нусрати келган.

 Биз Қодир Аллоҳдан яқин кунларда барча мусулмонларни Ўз нусрати билан ризқлантиришини, бизни Ислом билан, Исломни биз билан азиз қилишини сўраб қоламиз. Ин ша Аллоҳ, Буюк Роббимиздан кейинги ҳайит байрами табригини Халифамиз оғзидан эшитишни насиб этишини ёлвориб сўраймиз. Яна бир бор муборак байраминглар муборак бўлсин.

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

  1. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here