Амонат ва иймон

407
0

(Ўзгартириш – “Исломий давлат” учун муқаррардир. китобидан)

Амонат ва иймон

Амонат ва уни етказишнинг вожиблиги:

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло инсонни фақат Ўзига ибодат қилиши учунгина яратди.

وما خلقت الجن و الانس الا ليعبدون

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. Зориёт сураси, 65-оят.

Шореъ(яъни Аллоҳ)нинг инсонларни яратишдан кўзлаган мақсади айни мана шудир. Шунинг учун мукаллаф бўлмиш инсоннинг ҳаётдаги мақсади, ғояси ҳам айнан мана шундан ибодат бўлиши лозим. Аллоҳга ибодат қилиш мукаллафнинг ибодатлардаги амалларигагина чекланмайди. Яъни, у унинг ўзи билан Роббиси орасида бўладиган хос алоқалардаги амалларгагина чекланмайди. Аллоҳга ибодат қилиш дегани айрим амаллар қолиб, баъзи амаллар билангина чегараланиб олишни англатмайди. Балки, Аллоҳга ибодат қилиш, дегани У буюрган ёки қайтарган амалларнинг барчасида Унга бўйсуниш лозимлигини англатади. Демак, ибодат инсонларнинг – шахсий ёки жамоий бўлсин – барча амалларига ва уларнинг барча алоқаларига тегишли бўлади. Шунинг учун ҳар бир ақли расо, балоғатга етган инсон Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукмга рози бўлмаслиги лозим. Шунда у фақат Аллоҳ нозил қилган нарса билангина ҳукм юритади. Ўзининг устида ҳам фақат Аллоҳ нозил қилган нарса  билангина ҳукм юритилишига рози бўлади. У фақат Аллоҳ субҳанаҳу нозил қилган нарсагагина ҳукм сўраб, мурожаъат қилади. Инсоннинг мана шу ишни амалга оширишга ҳаракат қилиши вожиб бўлади. Зеро, инсон асли шу мақсадда яратилгандир. Инсоннинг ҳаётдаги ғояси ҳам мана шундан иборатдир. У қиёмат кунида ҳам айнан мана шу нарса хақида сўралади. Бу катта-кичик, хоҳ сиёсат ва ҳукм масаласи каби умумий масала бўлсин, хоҳ хусусий ва жузъий масала бўлсин, барча масалаларда шу мавқифни ушлаши лозим.  Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло иймонни мана шу вожибга ва унга иймон келтиришга боғлиқ қилиб қўйди.  Аллоҳ айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

“Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида хеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича, бўйсунмагунларича зинҳор мўъмин бўла олмайдилар”. Нисо сураси, 65-оят.

Аллоҳ таъоло Ўзи нозил қилгандан бошқа нарсаларга ҳукм сўраб боришни истаётганларнинг иймонини ҳақиқатга зид келадиган гумон, ваҳм деб санади. Аллоҳ айтади:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَن يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا

“(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди”. Нисо сураси, 60-оят.

Дарҳақиқат бу таклиф Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло инсонга кўндаланг қилган амонат эди. Инсон ўзининг ожизлигини билмаган ҳолда ёлғиз ўзи бу амонатни кўтаришни, уни етказишни қабул қилиб олди. Айни пайтда бошқа махлуқотлар бу амонатни кўтаришдан бош тортишган эди. Аллоҳ айтади:

إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ ۖ إِنَّهُ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا

“Албатта Биз бу амонатни осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса, уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у ўзига зулм қилувчи ва нодон эди”. Аҳзоб сураси, 72-оят.

Ушбу ожизлик Аллоҳ таъоло яратган дастлабки инсон – Одам алайҳис саломдаёқ кўриниб қолди. Ўшанда Аллоҳ таъоло у билан аёлига жаннатни маскан қилиб берган эди. Уларга жаннатдаги неъматлардан хоҳлаганларича еб ичишларига изн берди. Фақат биргина дарахтнинг мевасини ейишдан қайтарди. Бироқ, улар шайтоннинг васвасасига учиб, ундан еб қўйдилар. Натижада жаннатдан қувилдилар. Инсоннинг доимий хусусияти шунақа… маъсият, залолат, амонатга бефарқлик. Магар, Аллоҳ таъоло инсонга тавфиқ, ҳидоят берар экан, унга ҳидоят ва раҳмат рисолатларини юборар экан, инсон мана шу рисолатлар билан ҳидоятланади, ишларини тартибга солади. Натижада ёлғиз Аллоҳга ибодат қилади. Аллоҳ таъоло инсон учун амонатни ҳақиқий етказадиган анбиё ва элчиларни юборади. Ушбу анбиё ва элчилар маъруф(яхши ишлар)га буюрадилар, мункар(нолойиқ, ёмон ишлар)дан қайтарадилар ва бу йўлда Аллоҳ хоҳлаган озор ва азиятларни кўтарадилар. Инсонларни сиротул мустақимга етаклайдилар. Уларни тойилиш ва залолатдан ёлғиз Аллоҳга иймон келтириш ва Унга итоат қилиш сари етаклайдилар.

Дарҳақиқат бу иш Қуръони Карим баён қилган, Одам – алайҳис салом – нинг ерга туширилишидан тортиб то охирги пайғамбар Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – Исломнинг абадий, ўчмас рисолати билан юборилган вақт мобайнидаги қисасул анбиё-пайғамбарлар қиссасида яққол кўзга кўриниб туради. Зеро, мана шу вақт мобайнидаги мана шунча қиссалардан маълум бўладики, доимий тақдирий масала бўлиб келган, Аллоҳ таъоло яратган нарсаларини ҳам асли шунинг учун яратган халқ-йўқдан бор қилиш масаласи لا اله الا الله  “ла илаҳа илло(А)ллох” деган мутлоқ ҳақиқат масаласидир. Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, Ундан бошқа бирортасига ибодат қилмаслик масаласидир.  Пайғамбаримиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – пайғамбар этиб юборилгандан кейин, бугунги кунда Ла илаҳа иллаллоҳ ҳақиқатини ҳақиқий англаб етиш учун ва у муҳаққақ воқеъга айланиши учун албатта бу ҳақиқатни  محمد رسول الله  “Муҳаммад ун Росулуллох” деган ҳақиқат билан  қориштириш лозим бўлади. Бугунги кунда   محمد رسول الله деган хақиқатни англаб етиш билангина   لااله الا الله нинг ҳақиқатини теран англаш мумкин бўлади.

Аллоҳ таъоло Одам – алайҳис салом – ва унинг аёли хақида мана бундай дейди:

قَالَ اهْبِطَا مِنْهَا جَمِيعًا ۖ بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ ۖ فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَىٰ (123)

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ (124)

قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَىٰ وَقَدْ كُنتُ بَصِيرًا (125)

قَالَ كَذَٰلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا ۖ وَكَذَٰلِكَ الْيَوْمَ تُنسَىٰ

   “(Аллоҳ) айтди: ундан (яъни жаннатдан) хар иккингиз тушингиз. Айрим (зурриётларингиз) айримларига душмандир. Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса,  йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан  юз ўгирса, бас, алабатта уинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. У : “Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку”, деган эди, Аллоҳ айтди: “Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унитдинг. Бугун сен ҳам ана шундай “унитилурсан”. Тоҳа сураси, 123-126 оятлар.

Аллоҳ таъоло саййидимиз Нуҳ алаҳис салом ҳақида шундай дейди:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِ فَقَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُ ۖ أَفَلَا تَتَّقُونَ

“(Қасамки), Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми”, деди”. Мўъминун сураси, 23-оят.

Аллоҳ айтади:

وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًا ۗ قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُ ۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ

“Од қавмига ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Унинг азобидан қўрқмайсизларми?!”. Аъроф сураси, 65-оят.

وَإِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَالِحًا ۗ قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُ ۖ قَدْ جَاءَتْكُم بَيِّنَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ

“Самуд қавмига ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Сизларга Павардигорингиз томонидан ҳужжат – мана бу Аллоҳ (юборган) туя сизлар учун оят- мўъжиза бўлиб келди”. Аъроф сураси, 73-оят.

وَإِبْرَاهِيمَ إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاتَّقُوهُ ۖ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

“Иброҳимни (эсланг) – у ўз қавмига деган эди: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар! Агар билувчи бўлсангизлар мана шу сизлар учун яхшироқдир”. Анкабут сураси, 16-оят.

وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاءٌ مِّمَّا تَعْبُدُونَ (26) إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُ سَيَهْدِينِ (27) وَجَعَلَهَا كَلِمَةً بَاقِيَةً فِي عَقِبِهِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

“Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: “Албатта мен сизлар ибоадат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак”. У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёд-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолувчи сўз қилди”. Зуҳруф сураси, 26-28 оятлар.

أَمْ كُنتُمْ شُهَدَاءَ إِذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ الْمَوْتُ إِذْ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعْبُدُونَ مِن بَعْدِي قَالُوا نَعْبُدُ إِلَٰهَكَ وَإِلَٰهَ آبَائِكَ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ إِلَٰهًا وَاحِدًا وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ

“(Эй яҳудийлар) ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига : “Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?”, деганида: “Сенинг тангринг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг тангриси бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг ўзигагина бўйсунувчилармиз”, деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар?”. Бақара сураси, 133-оят.

إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

“Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. Юсуф сураси, 40-оят.

وَإِلَىٰ مَدْيَنَ أَخَاهُمْ شُعَيْبًا ۗ قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُ

“Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). У айтди: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир”. Аъроф сураси, 85-оят.

Мана шудай қилиб анбиё ва элчилар инсонларни ҳидоятга чорлашда ва уларни ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга қайтаришда тинимсиз давом этдилар. Аллоҳ айтади:

وَإِن مِّنۡ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٞ

“(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида албатта бир огоҳлантирувчи- пайғамбар ўтгандир”. Фотир сураси, 24-оят.

Уларнинг барчаларининг даъвати: “Эй қавмим, Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқдир”, эди. Аллоҳ айтади:

وَمَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ

“(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар”, деб ваҳий юборгандирмиз”. Анбиё сураси, 25-оят.

Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига хос бўлиб келар ва дер эди:

إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ (143) فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ (144) وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ الْعَالَمِينَ

“Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман менинг ажру-мукофотим  фақат барча оламларнинг парвардигори зиммасидадир”. Шуаро сураси, 143-145 оятлар.

Сўнгра уларнинг ҳар бири Аллоҳ таъоло хотамун набий Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни юборгунича: “Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар”, деган сўзни такрор ва такрор айтардилар. Сўнгра пайғамбаримиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – бутун инсониятга юборилган элчи бўлдилар. Аллоҳ айтади:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِّلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا

“(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўъминларга жаннат ҳақида) хушҳабар элтгувчи, (кофирларга эса дўзах азобидан) огоҳлантирувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик”. Сабаъ сураси, 28-оят.

قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا

“Айтинг (эй Муҳаммад): “Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман”. Аъроф сураси, 158-оят.

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

“(Эй Муҳамад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етакловчи) қилиб юбордик”. Анбиё сураси, 107-оят.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here