Садир Жапаров расмий ташриф билан Озарбайжонга борди

271
0

Садир Жапаров расмий ташриф билан Озарбайжонга борди

 Хабар: Қирғизистон президенти Садир Жапаров 19-апрел куни расмий ташриф билан Озарбайжон пойтахти Бокуга борди.

 Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф доирасида Садир Жапаров Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг далзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, Озарбайжон парламенти спикери Сагиба Гафарова билан ҳам икки томонлама учрашув режалаштирилган.

 Бундан ташқари, Жапаров Озарбайжон ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашиб, Қирғизистон ва савдо-инвестиция ҳамкорлик истиқболлари ҳақида маълумот берилади.

 Ташриф Қирғизистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги, шунингдек, икки давлат ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси имзоланганининг 25 йиллиги арафасида бўлиб ўтмоқда.

 Бир қатор ҳужжатлар, стратегик шериклик тўғрисидаги декларация, Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги меморандум, давлатлар манфаатларига мос келадиган ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланиши режалаштирилган.

 Изоҳ: 2012-йили Қирғизистон нефт ва газга бой бўлган Озарбайжон билан ҳамкорликда йилига 2 миллион тонна нефтни қайта ишлаш заводни қуриш бўйича битим имзоланганди. Ушбу лойиҳани Озорбайжон давлат нефт компанияси тўлиқ молиялашни ўз зиммасига олган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Қирғизистон бир йилда 1 миллион тонна нефт ва нефт маҳсулотлари истеъмол қилади. Агар бу лойиҳа амалга ошган тақдирда Қирғизистон нафақат ўзини нефт билан таъминлар, ҳатто қўшни республикаларга ҳам бензин импорт қилиш имконига эга бўлар эди. Бироқ, ушбу лойиҳа амалга ошмай қолди.

 Бунинг асосий сабаби бугунги кунда Қирғизистон нефт ва газ борасида тўлиғича Россияга қарам эканлигида. Ўз вақтида Россия мазкур лойиҳа амалга ошишга тўсқинлик қилган эди. Бугунги кунда Қирғизистон газ ва бензин нархи юқорилиги бўйича минтақа давлатларида “етакчилардан” биридир ва бу маҳсулотлар таъминоти бўйича Россиянинг қош-қовоғига қараб туришга мажбур. “Қирғизгаз” Россияга 1 долларга сотилаётган вақтда расмийлар Қирғизистонни арзон газ билан узлуксиз таъминлаб турилишини ваъда қилишган эди. Бугун Қирғизистон халқи ҳар минг куб.метр газ учун 220 доллардан тўлашга мажбур бўлмоқда. Қўшни Қозоғистонда эса аҳоли учун газ нархи минг куб.метр 74 долларни, Қирғизистонда бензин 69-70 сом бўлса, Қозоғистонда 39-40 сомни ташкил этади. Россия Қирғизистонни қиммат нархда газ ва бензин сотиб олишга мажбур қилгани камлик қилганидек, нефтни босим ўтказиш ричагларидан бири қилиб олган. Агар қирғиз ҳукумати Россия манфаатларига мос келмайдиган бирор ҳаракат қиладиган бўлса, дарҳол нефт маҳсулотлари учун божхона божларини кўтариш билан таҳдид қилади.

 Катта эҳтимол билан Жапаровнинг бу сафарида амалга ошмай қолган лойиҳани қайта тиклаш масалси ҳам муҳокама қилинади. Озарбайжон постсовет республикалари ичида Россия етовидаги ташклотларга аъзо бўлмаган камсонли респубикалардан бири ҳсобланади. Қирғизистоннинг Озарбайжон билан муносабатларини жонлантириш йўлида қилаётган бу ҳаракатини Россия таъсиридан чиқиш учун ташлаган кичик қадами деб ҳисоблаш мумкин.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here