Ливандаги ҳукмрон режим Аллоҳ ва Росули ﷺга қарши урушини тарк этмаяпти

353
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливандаги ҳукмрон режим Аллоҳ ва Росули ﷺга қарши урушини тарк этмаяпти

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими 2022 йил 20 январда нашр қилган баёнотида Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банкидан судхўрлик қарзлари олишни асло тарк этмаётган ҳукуматнинг бузғунчи сиёсатига эргашишдан огоҳликка чақириб, жумладан қуйидагиларни таъкидлади:

«Халқаро Валюта Фонди ишларини андаккина кузатган кишига унинг мамлакатларга бераётган кўрсатмалари очиқдан-очиқ бузғунчилик экани яққол кўринади. Зотан, бундай сиёсат Ливандан ҳам кучли давлатларга қўлланган бўлиб, улар ҳамон кризис ва қарзлар ботқоғидан чиқолмай юрибди… Шундай экан, aгар Ливан ҳам шу тизим бўйлаб юрса, нима бўлишини тасаввур қилаверинг?!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими аъзолари Ливандаги тўрт доирага мурожаат йўллаймиз: Биринчи ҳокимиятга: Юрт ва унинг аҳлини Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон банки ва улар ортидаги АҚШнинг мустамлакачилик жарлигига тортишни ҳамда Аллоҳ Таоло ва Росули ﷺга қарши уруш қилишни бас қилинг. Иккинчи, уламолар ва муфаккирларга: Бор овозингиз билан бундай йўлдан юришдан огоҳликка чақиринг. Учинчи омматан Ливан аҳлига: Сиздан аввалгиларни ҳалок қилган тажрибани сизда ҳам синашларига рози бўласизми?! Сиз учун бу сиёсатчилар қаршисида ростгўйлик позициясини эгаллаб, уларни бу ишдан қайтаришингиз ва шу орқали юрт ривожи пойдеворига ғишт қўйишингиз вақти келмадими?! Тўртинчи хоссатан Ливандаги мусулмонларга: Раҳбарларингиз Исломингизга қарши курашувчи кимсалар бўлишига рози бўлманг ҳамда биз билан биргаликда бундай коррупциячи режимни ағдаришга ҳаракат қилинг. Шояд Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз динини ғолиб қилса ҳамда тез орада Ливанни қайта ўзининг бутун Ислом Умматини, хусусан, Шом юртларини боғловчи трансчегаравий тизими доирасига киритса. Ана шунда Ливан нафақат ўз заминидаги мавжуд неъматлардан, балки у Умматнинг бир тани бўлгани сабабли бутун исломий юртлардаги мавжуд баракотли неъматлардан ҳам баҳраманд бўлади.

Роя газетасининг 2022 йил 2 феврал чоршанба кунги 376-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here