Матбуот баёноти
Ҳасина режимининг Бангладеш армиясини босқинчи яҳудий вужуди билан қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказиш учун юбориши Ислом ва мусулмонларга мислсиз хиёнатдир
Аввалда муборак Фаластин заминини озод этиш масаласидан воз кечиш билан Умматга катта хиёнат қилганидан кейин, энди Ҳасинанинг ёлғончи хоин режими армиямизни Кўрфаз сувларида АҚШ бошчилигидаги кенг кўламли ҳарбий-денгиз машғулотларига босқинчи яҳудий вужуди сафида машқ қилишга юборди. 2022 йил 31 январдан бошлаб 18 кун давом этадиган ушбу халқаро ҳарбий-денгиз машғулотларига Америка мусулмон юртлари билан яҳудий вужуди ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашнинг бир қисми ўлароқ қарайди.
Шундай қилиб, Бангладешдаги заиф ва ожиз режим яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштираётган ва иттифоқчилик қилаётган бошқа хоин режимлар йўлидан юрмоқда. Мусулмон юртлари ҳукмдорлари ўзларининг ғарблик хўжайинларидан олган буйруққа биноан, муборак Фаластин босқинчиси бўлмиш яҳудий вужуди билан Умматга қарши шу жирканч яҳудий вужуди пайдо бўлган кундан бери тил бириктириб келишди. Ҳасина режими ҳам яҳудий вужудидан кузатув камераларини яширинча сотиб олиш билан ҳарбий алоқаларини сақлаб келди. Шундай қилмишлар билан бу хоин ҳукмдорлар ўз тахтлари ва бойликлари эвазига динларини кофирларга сотиб юборишди. Табиийки, бу билан ўзларининг асл дўстлари кимлар эканини ўз вақтида фош қилишдики, бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ.
Бугунга келиб, тоғут Ҳасина режими Американинг Ҳинд ва Тинч океани минтақасидаги ўзининг янги стратегияси доирасида Бангладеш режимини ўзгартириш ниятида эканини англаб етгач, ҳокимиятни сақлаб қолиш учун нима қилиб бўлса ҳам уни рози қилишга уринмоқда. Бироқ Ҳасина шуни билиб қўйсинки, Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилиб, Американи рози қилиш сиёсатини қабул қилиши билан бу мустамлакачи давлатнинг Бангладеш режимини ўзгартириш режасидан асло қутулиб қололмайди. Ахир, биз собиқ Судан президенти Умар Баширнинг ўз тахтини сақлаб қолиш учун Америка талабларини қабул қилиб, яҳудий вужуди билан дўстлашганини, бироқ хўжайини Америка 2019 йил ундан қўлини ювиб қўлтиққа урганини кўрдик-ку?!
Эй Бангладеш Қуролли кучлари сафидаги холис зобитлар!
Хиёнат ва мунофиқлик юртингиздаги бу илмоний ҳукмдорларнинг қон-қонига сингиб кетган. Улардан бирор яхшилик кутишингизга ҳожат қолмади. Чунки барчалари мустамлакачи кофирлар манфаатларини амалга ошириш учунгина яшамоқдалар. Умумий олганда, Аллоҳ, Росули ва мўминларга, хусусан, муборак Фаластин заминидаги мусулмонларга хиёнат қилишга асосланган лойиҳаларда сизлардан фойдаланишлари бизнинг қонимизни қайнатмоқда. Шунинг учун, биз Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти аъзолари сизга шуни эслатмоқни истадикки, муборак Фаластин заминини озод этиш шарафи ҳар бир мусулмон юраги тўридан жой олган, ақидалари шунга боғланган. Нега, чунки бу Росулимиз ﷺнинг Исро ва Меърож маскани ҳамда Аллоҳ Таоло баракотли қилган маскандир. Шу боис, Фаластинни сиз қизил чизиқ, деб билмоғингиз керак. Чунки унинг бир қаричидан ҳам кофирлар учун воз кечмоқ ҳаромдир. Ҳатто мусулмон юртларидаги барча қуролли кучлар ушбу муборак заминни яҳудийлардан озод этиб, Уммат бағрига қайтармоғи даркор. Тепангиздаги хоин режим мустамлакачининг ноқонуний етимчаси бўлган яҳудий вужудини мудофаа қилиш миссиясини бажаришда сиздан фойдаланяпти. Ҳасина режими билан яҳудий вужуди ўртасидаги яширин алоқа энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Сизни мана шу нажас вужуд билан биргаликда ҳарбий машғулот ўтказишга юборганлиги навбатдаги режа бўлиб, ундан бизда бу каби жиноят ва хиёнатларга аста-аста кўникма пайдо қилиш кўзланган. Қачон сиз Ислом ва мусулмонларнинг душманлари тарафида бўлишни танласангиз, демак, сиз ҳам шу улкан хиёнатчиларнинг бир бўлагига айланасиз ва эртага сиздан ҳам яҳудий вужудини дўст тутишни очиқ талаб қилишади.
Эй Холид, Салоҳиддин Айюбий, Муҳаммад Фотиҳ розияллоҳу анҳумлар авлоди!
Ҳозир тепангиздаги мунофиқ режимни қўпориб ташлашнинг муносиб вақтидир. Чунки унинг ким эканлиги одамларга яққол маълум бўлди. Ҳизб ут-Таҳрир сиздан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга нусрат талаб қилмоқда. Зеро, мусулмонларнинг Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканидаги йўқотган улуғликларини қайта олиб беришга фақат ушбу давлатгина қодирдир.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
﴿إِنَّمَا يَنْهَاكُمْ اللَّهُ عَنْ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ﴾
«Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизга қарши жанг қилган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳина 9]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими