بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шармуш Шайхда Аббос ва Сисий учрашиб Уммат ёшларини зое кетказиш ва масалаларини душманга сотишга уринишмоқда
Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан Иордания валиаҳди Амир Ҳусайн Миср раҳбари Абдулфаттоҳ Сисий таклифига биноан «Дунё ёшлари форуми»нинг тўртинчи сессиясида қатнашиш учун Шармуш Шайхга келишди.
Бу масалада Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бундай деди:
«Аббос билан Сисий Шармуш Шайхда учрашиб турган эканлар, бу ёқда Фаластин ва Миср ёшлари ишсизлик, қашшоқлик ва ёмон бошқарувдан азоб чекмоқдалар, ўлим қайиқларида ҳалокатга учрамоқдалар. Бу қайиқлар баъзан энергия ва кучга тўла ёшларни Европага муваффақиятли етказиб борса, баъзан уларни денгиз қаърига ғарқ қилмоқда! Бошқа томонда босқинчи яҳудийлар Фаластин аҳлига зулм қилишяпти, ўзларига эса, қатор уйлар қуриб, бу билан фаластинликларга давлат барпо этишлари учун бир қарич ерни ҳам қолдирмасликка очиқ ҳаракат қилишяпти…».
Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:
«Ёшлар бебаҳо бойликдир, буни Миср фиръавнлари қаердан ҳам тушунишсин, ахир улар ёшларни зое кетказган, қашшоққа айлантирган ва денгизга чўктирган бўлишса. Буни Фаластин даллоли қаердан англасин, ахир уни туризмдан бошқа нарса қизиқтирмаса. Ҳатто шу форумнинг ўзи ҳам турли номлар остида мусулмон ёшларга зарба беришга қаратилган халқаро дастурнинг бир қисмидир. Бу номлар эса, аслида, Ғарб ва унинг халқаро муассасалари томонидан йўналтирилган мафкуравий курашни ҳамда Ислом тушунчаларини ўчириб, Уммат масалаларини суиистеъмол қилишни англатади.
Агар бу ёшларнинг ғамхўр давлатлари бўлганда эди, уларнинг қўлидан тутиб, ҳақиқий суратда уларни қўллаб-қувватлаган ва энергиясидан оқилона фойдаланган бўлар эди. Шубҳасиз, қудратли Ислом давлати раҳбарлигида оламнинг сиёсий харитаси албатта ўзгарган ва бутун дунёга Ислом рисоласи улашилган бўларди. Саноатлашган ва кучли қуролланган ушбу давлат капитализмни ҳолдан тойдиришда, унинг нуфузини синдириб, раҳбарлари орзусини пучга чиқаришда шу ёшларнинг кучига таянган бўларди ҳамда барча соҳада дунёга нурафшон намунага айланарди.
Роя газетасининг 2021 йил 19 январ чоршанба кунги 374-сонидан