Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини маҳбус Абу Ҳаввош хонадонидан туриб Ислом Умматига барча асирларни озод этиш учун мурожаат йўллади

215
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини маҳбус Абу Ҳаввош хонадонидан туриб Ислом Умматига барча асирларни озод этиш учун мурожаат йўллади

Душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини делегацияси босқинчи яҳудийлар қўлида қолаётган маҳбус Абу Ҳаввош хонадонини зиёрат қилди. Делегацияга Халил шаҳри ва қишлоқларидаги нуфузли кишилар, шунингдек, жамиятнинг барча қатламларидан бўлган оқсоқоллар ва ёшлар қўшилди. Хонадонда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси доктор Мисъаб Абу Арқуб делегация номидан маъруза қилиб, зудлик билан яҳудийлар қўлидаги барча асирларимизни қутқаришга ҳаракат қилиш нафақат зарур, балки Ислом Уммати ва ҳар бир қодир инсон зиммасига тушган шаръий бурч эканини таъкидлади. Уммат фарзандларининг, шу жумладан мард ўғлон Ҳишом Абу Ҳаввошнинг босқинчилар қамоқхоналарида қолаётганлиги анави ҳукмдорлар пешонасидаги шармандалик доғидир. Чунки юқори лавозимли сиёсатчилар ва баланд пагону орден таққан ҳарбийлар дохил бу итоатгўй раҳбарларнинг барчаси ҳар куни азоб-уқубатлар тортаётган маҳбусларимиз қаршисида қабристон ўликлари каби жим сукут сақлашяпти, деди. Доктор Фаластин маъмурияти ва мусулмон юртларидаги режимлар тутган позицияни қоралади ҳамда яҳудий вужудининг фақат битта тилни тушунишини, яъни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, уни илдизи билан қўпориб ташлашдан бошқасини тушунмаслигини таъкидлади.

Кейин Халилнинг нуфузли кишилари ва уруғлари номидан муҳтарам Абу Саддам ҳожи Қасровий нутқ сўзлаб, маҳбуслар Фаластин аҳли фарзандлари бўлиб, уларга ёрдам бериш ва улар томонида туриш шартлигини таъкидлади.

Ҳаввошлар оиласи делегация зиёратини юксак баҳолаб, ўғлимиз Ҳишом Абу Ҳаввош бутун Фаластин аҳлининг ўғлидир, маҳбусларимиз масаласи бутун мусулмонлар масаласидир, дейишди.

Роя газетасининг 2021 йил 12 январ чоршанба кунги 373-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here