Матбуот баёноти
Ҳусийлар маҳбусларни қўйиб юбориш эвазига уларни ўз фикр-қаноатларидан воз кечишга мажбурлашмоқда!
Бундан бир йилча олдин Ҳусийлар Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти аъзоларидан бири Муҳсин Муҳаммад Жаъдийни икки дунё бахтига муяссар бўлиш учун Ислом аҳкомларини ҳаётда татбиқ этишга даъват қилишдан бошқа «айб»и йўқлигига қарамай ҳибсга олишган эди. Уларнинг олий сиёсий кенгаши бўлган расмий вакиллари Муҳаммад Жаъдий ишини «кўриб чиққач», бош прокурор томонидан санкция чиқартиришди ва санкцияни ички ишлар вазирлигига топширишди. Ўз навбатида, ички ишлар вазирлиги Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳибсга олинган аъзоларига нисбатан тижорий кафолат – тўлов кафолати – жорий қилинганини, сўнг Муҳаммад Жаъдийнинг тижорий кафолати жисмоний меҳнат кафолатга ўзгартирилганини расман маълум қилди. Бироқ вазирлик талаби қабул қилиниб, қондирилгач эса, энди Муҳаммад Жаъдийдан Ҳизб ут-Таҳрирдаги фаолиятини тўхтатишни талаб қилишяпти… Муҳаммад Жаъдий бу талабни қатъан рад этгач, уни қайта қамоққа ташлашди!
Ҳусийларнинг қамоқдаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият қилмаслик талаблари ношаръий ва ноқонуний талабдир. Ҳатто бу Аллоҳ ва Росулига қарши уруш қилиш ва даъватни кўтариб чиқаётганларга қарши чиқишдир. Исломни татбиқ этадиган ва мустамлакачилар томонидан мусулмонлар ўртасига тортилган чегараларни олиб ташлайдиган бир давлатни барпо этиш учун фаолият қилаётган инсонларни нега қамашяпти?! Наҳотки Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг шу фаолиятлари жазога лойиқ жиноят бўлса?! Сизга нима бўлди, қандай ҳукм чиқармоқдасизлар-а?! Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُوا﴾
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (маҳкам) боғланинг ва бўлинманг» [Оли Имрон 103]
Яна бундай деган:
﴿وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَآ أَنزَلَ اللهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ﴾
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритинг ва нафс-ҳаволарига эргашманг»
[Моида 48]
Билъакс, Ҳусийлар ўқларини кофир Ғарбга қаратмоқлари керак, чунки кечаю кундуз мусулмонларни бўлиб ташлаш, парчалаш, ораларида мазҳабпарастлик фитнасига олов қалаш ва бойликларини талон-торож қилиш учун фаолият қилаётган шу кофир Ғарб эмасми?! Мусулмонларнинг кофир Ғарбдан ҳамда исломий юртлардаги режимлардан шунча зулмлар кўраётгани камлик қиляптими?!
Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчидир, у бошқалар томонидан олиб борилаётган бу каби омадсиз уринишларга ҳаргиз тиз чўкмайди. У сиёсий Ҳизб бўлиб, 40дан зиёд давлатларда фаолият олиб боради. Унинг мабдаи Ислом, фаолияти сиёсат (инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқариш), Ислом билан ҳукм юритишдаги тутган йўли Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатларидир.
Бас, Ҳусийлар ҳаммадан кўра кўпроқ билиб қўйсинлар, Исломни татбиқ қилувчи рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилиш уларга ҳам фарздир, буни ҳокимиятга келишдан кейин ва ҳукм юритишдан олдин билиб олсинлар. Ўзларини «Тирик Қуръон», дея даъво қилар эканлар, Исломни татбиқ этмоқлари керак. Ҳизб ут-Таҳрир эса, мудом Ислом ҳукм-бошқарувда йўқ бўлгани, Яманда ҳам, бошқа исломий юртларда ҳам уни татбиқ қилувчи давлат топилмаётгани учун жадал фаолият олиб бормоқда ва то Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзининг ваъдасини ва Росули ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқариш орқали солиҳ бандаларини нусрат ва ғолиблик билан сийлагунга қадар фаолиятини асло тўхтатмайди. Дарҳақиқат, Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишни ҳаёт-мамот масаласи, деб ҳисоблайди. Зотан, ўзининг ваъдасини ва Росули ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқармоқ Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ﴾
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишга ваъда берди» [Нур 55]