Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма бўлди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати 27 январ куни соат 18:30да Тожикистон Тўрткўча ҳудудидан ўтувчи Боткен-Исфана автойўлини бир томонлама тўсиб қўйганини хабар қилди.
Маълумотларга кўра, кечки 17:30 дан 18:30 га қадар йўл ёпиқ қолган. Икки давлат чегарачиларининг музокаралари натижасида 19:30 да йўл очилган. Аммо соат 19:35 да вазият кескинлашиб, Тўрткўча ва Чир-Добода икки давлат чегарачилар ўртасида отишма бошланган. Натижада, Қирғизистондан 4 аскар ярадор бўлди. “Озоди” радиосининг ўз манбаларига асосан хабар қилишича, чегарадаги отишмада тожик томондан бир тинч фуқаро ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Тўрткўчани кесиб ўтган йўл 2009-йилда икки томонлама қабул қилинган протокол асосида қурилган. Хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган вақтда ушбу протоколни имзолаган Адахан Мадумаров ҳозирда махсус хизматлар томонидан сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ: Афсуски, сўнгги йилларда икки мусулмон халқ – қирғиз-тожик чегарасида низолар тез-тез содир бўлмоқда. Аслида бу низолар Россия босими натижасида уюштириляпти. Баъзида низолар ички сиёсий манфаатлар, баъзан эса миллатчилик туфайли ҳам келиб чиқади. Бундай ходисалар инсон ўлими билан якунланади. Демак, чегара можароларидан қутулиш учун мана шу омиллардан халос бўлиш зарур. Бошқача айтганда, икки мусулмон халқ мустамлакачи Россия режаларини ўз вақтида англаб етиши ва унинг провокацияларига йўл қўймаслиги керак. Иккинчидан, хожаларининг режалари йўлида ўз халқининг манфаатлари ва келажагини қурбон қилишга тайёр бўлган раҳбарларимизнинг жиноий ҳаракатларига жамоатчилик фикри орқали чек қўйишимиз шарт. Кофирлар мусулмонларни бўлиш учун орамизга атайин мана шундай тубан фикрлар уруғини сепишмоқда. Бу фикрлар яроқсиз ва жирканч эканлигига шубҳа йўқ. Акс ҳолда қозоқларнинг такаббур миллатчилиги рус кофир қўшинлари тинч аҳолини қирғин қилгаётганида қаёққа ғойиб бўлди? Шу сабабли одамлар нима учун чегара можаролари қурбони бўлаётганига теран назар солишлари керак. Ислом ҳаром қилган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” фикрларининг дунё ва охиратдаги оқибатлари ҳақида ўйлашлари зарур. Бу фикрлар ўрнига бир-бирларини тўлиқ Исломга чақиришсин. Билганлар билмаганларга ўргатишсин. Мана шунда кофирларининг ўзаро қирпичоқ қилиб қўйиб бошқариш режалари барбод бўлади. Бу иш Қибласи, Китоби, Пайғамбари ва мазори бир бўлган халқнинг ахил ҳаёт кечириши учун жуда муҳимдир. Чегара муаммосининг ҳақиқий ечими эса Халифалик давлатини тиклашдан иборат. Чунки, Халифалик бугунги дунёдаги мустамлакачи тузумни ағдариб, улар чизган чегараларин йўқ қилади, мустамлакачи кофирларни юртларимиздан қувиб чиқади. Миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларини йўқ қилиб, “мусулмонлар оға-инилардир” ғоясини жорий этади. Ҳаракат қилувчилар мана шу йўлда ҳаракат қилишсин.
Мумтоз Моварауннахрий