Эрдоған: Манфаат жуда муҳим

361
0

Эрдоған: Манфаат жуда муҳим

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шарқий Ўрта ер денгизидаги қувур лойиҳаси мавзусида (Исроил) билан муросага келишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. (Исроил) президенти Исаак Герцогнинг Туркияга келишига умид билдирган Эрдоғаннинг сўзларига кўра, (Исроил) бош вазири Нафтали Бенет бу масалаларга ижобий ёндашмоқда.

“Бу иш Туркиясиз амалга ошмайди. Чунки бу ердан Европага газ кетадиган бўлса, бу фақат Туркия орқали бўлади. Берат (Албайрак) энергетика ва табиий ресурслар вазири бўлган пайтда унинг (исроил)лик ҳамкасби шу таклиф билан келган эди. Ҳаракат ҳам бўлаётган эди. Балки ўшанда биз бу ишни (Исроил) билан қилишимиз мумкин эди. Хўш, энди қилишга умид йўқми? Ўтириб шартларни муҳокама қиламиз. Чунки бу ишнинг манфаати жуда муҳим. Биз (Исроил) президенти (Исаак) Герцог билан алоқадамиз. Исроил Бош вазири (Нафтали) Беннет турли даражадаги хабарларни юбормоқда. Хабарингиз бор, мен яқинда Президент мажмуасида Турк яҳудий жамияти ва Ислом давлатлари раввинлар иттифоқи аъзоларини қабул қилдим, улар билан учрашувлар ўтказдик. Агар биз сиёсат юритмоқчи бўлсак, сиёсат кураш билан бўлмайди. Биз сиёсатни тинчлик йўлидан олиб боришига мажбурмиз”, деди Эрдоған.

Изоҳ: Яҳуд вужудини энг кўп танқид қилган президент Эрдоғандир. Кўп ҳолатларда Туркия ҳукумати яҳуд вужуди билан Туркия ўртасида доимо кесқинлик кучайиб бораётгандек кўрсатади. Бу даъволар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш учун статислик маълумотларга эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. “TÜİK” (Туркия статистик иниститути) 2020 йилда эълон қилган ҳисоботга кўра Туркия ва Исроил ўтрасида тижорий алоқалар ҳажми 6,2 миллиард долларга етган. Ваҳолангки Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва Тараққиёт” партияси иқтидорга келмасдан аввал бу кўрсатгич 1 миллиард доллар атрофида бўлган. Эрдоған ҳукуматни қўлга киритгандан сўнг Жума намозларининг биридан чиқаётиб, “Мен бу мансабда эканман, (Исроил) билан ҳеч қандай алоқа ўрнатилиши мумкин эмас”, деган эди. Аммо бугунга келиб, манфаат асосида алоқаларни кучайтириш ҳақида гапирмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, яҳуд вужуди муқаддас тупроққа ўрнаштирилгандан сўнг биринчи бўлиб тан олган мусулмон ўлка Туркиядир. Ҳозирги пайтда ҳам яҳуд вужуди билан юксак даражада алоқаларга эга. Масалан, Эрдоғаннинг ўзи юқорида тилга олган турк яҳудий жамияти ва Ислом давлатлари Раввинлар иттифоқи аъзоларига берган зиёфатида «Туркия-Исроил алоқалари минтақамиз барқарорлиги ва хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга”, “Фаластин борасидаги фикрларимиз турлича бўлишига қарамай, Исроил билан савдо ва туризм соҳаларида муносабатларимиз ўзига хос тарзда ривожланмоқда. Исроилнинг тинчлик саъй-ҳаракатлари доирасидаги самимий ва конструктив муносабати шубҳасизки, алоқаларимизнинг яхшиланиш жараёнига ҳисса қўшади”, дея таъкидлаб ўтди.

Бошқа Ислом ўлкалардаги иқтидорлар ҳам яҳуд вужуди билан мукаммал, юксак даражада алоқаларга эга. Бунга юзлаган далиллар келтириш мумкин. Аммо аксар ҳолларда ўзаро учрашувлар махфий тарзда олиб борилади. Бунга сабаб Ислом уммати яҳуд вужудининг асло қабул қилмаганлигидир. Сўнги пайтларда “Алоқаларни қайта тиклаш” баҳонасида яҳуд вужудини очиқ қўллаб-қувватлаш бошланди.

Ҳақиқат шуки, яҳуд вужуди мусулмонларга таҳдид соладиган ҳеч қандай куч қудратга эга эмас, у Ислом умматининг бошидаги 50 дан ортиқ давлатлар раҳбарларининг қўллаб-қувватлови билан Мусулмонларнинг ерларига эгалик қилиб, ўзларини қувғин қилмоқда, ҳатто қатл этмоқда. Яъни яҳуд вужуди Ислом ўлкалари раҳбарларининг хиёнатидан журъат олмоқда. Бу разил кимсаларга эсини танитиб қўядиган Ислом давлати тикланмас экан, бу ҳолат шундай давом этаверади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here