Эрдоган яҳудий вужуди хавфсизлигига нақадар жонкуяр эканлигини исботламоқда!

343
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган яҳудий вужуди хавфсизлигига нақадар жонкуяр эканлигини исботламоқда!

Туркия президенти Эрдоган (Анадолу агентлигининг ҳижрий 1443 йил 19 жумодулаввал, милодий 2021 йил 23 декабр пайшанба куни хабарига кўра) Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик муҳитини яратиш учун барча томонларнинг саъй-ҳаракати зарур эканини таъкидлади.

У бу ҳақда чоршанба куни Туркия яҳудий жамияти ва исломий юртлардаги раввинлар коалицияси аъзоларини пойтахт Анқарадаги президентлик қароргоҳида қабул қилганда сўзлаган нутқида айтди.

У «Бизнинг «Исроил» ҳукуматига йўллаган огоҳлантирувларимиз Яқин Шарқдаги масалаларга узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик нуқтаи назаридан ёндашишни таъминлайди», дея қўшимча қилди.

Эрдоганнинг изоҳлашича, Фаластин масаласи, хусусан Қуддус борасида ташланадиган ҳар қандай қадам нафақат фаластинликларнинг, балки «Исроил»нинг ҳам хавфсизлигини таъминлайди.

«Шунинг учун ҳам мен «Исроил» президенти Ицхак Герцог ва бош вазир Нафтали Бенет билан қайта бошлаганимиз мулоқотга алоҳида аҳамият бераман», дея қўшимча қилди. Эрдоган Туркия-«Исроил» муносабатларининг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигидаги ҳаётий аҳамиятига диққат қаратди».

Роя:

Эрдоган айни баёноти билан яҳудий вужуди хавфсизлиги ва барқарорлигига ва у билан бўлган ҳаётий муносабатларга ўзининг нақадар жонкуяр эканини исботламоқда. Буни у ўзининг салибчилик мафкурасидан ва салибчи Америкага бўлган дўстлигидан келиб чиқиб гапиряпти. Зотан, уни  ўз қўлида шахмат пиёдаси каби ўйнатиб, Шом, Ироқ, Ливия, ҳатто Фаластин ва бошқа исломий юртларимиздаги сиёсати ва режаларини бажаришда фойдаланаётган мана шу салибчи давлат бўлади. Эрдоганнинг ўзи бутунлай Уммат душманлари томонига ўтиб олганини ва уларнинг муборак заминда яҳудий вужудини мустаҳкамлашдаги режаларини бажараётганини очиқ айтмоқда.

Эрдоган яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш у билан Фаластин масаласини ҳал қилиш механизми бўйича сохта келишмовчиликка бораётган пайтда ҳам муҳим эканини таъкидламоқда! Бу унинг баёнотларидан очиқ кўриниб турибди. Нега ҳам очиқ кўринмасин, ахир, у «Туркия-«Исроил» муносабатларининг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигидаги ҳаётий аҳамиятига диққат қаратган» ҳамда «Фаластин масаласидаги қарашлари турлича бўлишига қарамай, икки давлат ўртасидаги муносабатлар иқтисод, савдо ва туризм соҳаларида ривожланаётган» бўлса?! Шу боис, Эрдоган босқинчи яҳудийлар билан Фаластин масаласида қарашларнинг турлича бўлиши улар билан муносабатларни нормаллаштиришни ва уларни давлат сифатида тан олишни бузмайди, деган номани йўлламоқда.

Эрдоган Американинг юртларимиздаги режалари томонига ўтиб олиши билан Ислом Умматига қарши ҳужумини давом эттирмоқда. Бу режаларнинг асосийси эса, кофир Ғарбнинг Ислом Умматига қарши салибчилик урушида яҳудийларни биринчи сафдаги база сифатида мустаҳкамлашдир. Аммо Эрдоган яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришда бу сафар ҳеч хижолатсиз ҳаракат қилмоқда. Чунки яҳудийлар билан алоқа ришталарини улашни оддий ишдек бемалол гапиряпти ҳамда Ислом Уммати ва ёшлардаги аҳд-паймонни синдириш ниятида сиёсий устомонлик билан гапиряпти. Чунки ушбу Уммат ва унинг ёшлари, худди илгари Салоҳиддин Айюбий салибчиларни илдизи билан йўқ қилгани каби, бугун ҳам яҳудий вужудининг илдизи билан қўпортиб ташланишига интизордирлар.

Шубҳасиз, Умматни адаштириш на Эрдоганнинг қўлидан келади ва на исломий юртлардаги бошқа ҳукмдорларнинг. Чунки Уммат ўзининг тақдирий масаласини англаб етиб, Аллоҳнинг шариатини қоим қилиш ва муборак заминни озод этишдек ўзининг интилишлари томонида кимлар турганини, Эрдоган ва унинг рувайбиза ҳамкасбларининг эса, мана шундай баёнотларига қарамай, Уммат душманлари, асосан яҳудий вужуди сафида турганини кўриб турибди.

Эрдоган ва бошқа ҳукмдорларнинг яҳудий вужуди тарафида туриб, у билан муносабатларни нормаллаштиришаётгани ушбу муборак заминнинг уни яҳудийлардан озод этиш ва уларнинг ифлосликларидан тозалашдан иборат шаръий ечимини ҳаргиз ўзгартиролмайди. Фаластинни озод этиш Ислом Умматининг ҳар бир холис фарзандининг мақсади бўлиб қолади. Чунки Уммат бу мақсадни Ҳиттин ва Айн Жолутда амалга оширган, демакки, яқин кунда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида Аллоҳнинг изни ила албатта амалга оширади.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً﴾

«У (кун) қачон бўлур? деб (сўрайдилар, сиз) шоядки яқиндир, деб айтинг!»                      [Исро 51]

Роя газетасининг 2021 йил 29 декабр чоршанба кунги 371-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here