Мусулмонлар КХШТ таркибида Қозоғистонга қўшин юбориши жоиз эмас

241
0

Мусулмонлар КХШТ таркибида Қозоғистонга қўшин юбориши жоиз эмас

 Ҳозир Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда. Ҳақиқатда Қозоғистон халқи золим режим зулмига қарши оёққа турди. Йиллар давомида тўлган “бочка” портлади. Бироқ, шунга қарамай, Қозоғистондаги воқеаларда халқаро ўйинчиларнинг мустамлака талашиш ўйини очиқ кўриниб турибди. Улар халқ норозилигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда. Воқелар ривожланишида Қозоғистонга КХШТ ҳарбийларини киритилиши бунинг далили бўлди.

 Қозоғистон президенти 5-январ куни ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди. Маълумки, КХШТ Россия томонидан СССРдан “мерос” қолган мустамлакаларида ҳарбий нуфузини сақлаб қолиш мақсадида тузилган. Бундан кўриниб турибдики, бошқа учинчи олам давлатлари ҳокимлари каби Қозоғистон ҳукумати ҳам ўз тахтини сақлаб қолишда мустамлакачи хўжайинларига суянади.

 КХШТга аъзо давлатлар ичидан фақат Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга киритилиши кечикди. Сабаби, Қирғизистон конституциясига кўра, бунга парламентнинг розилиги керак бўлади. Аслида, Қирғизистон ҳукумати Қозоғистонга қўшин юборишдан жуда манфаатдор. Ҳукумат буни “Ташкилотга аъзо бўлгандан кейин унинг уставига сўзсиз итоат этишимиз керак” деган баҳона билан далиллашга уринмоқда. Тўғри, бу ташкилот малайларни сўзсиз бўйсундириш учун ташкил этилган, бироқ, ҳукуматни бу ишдан қочиш учун имкониятлар мавжуд эди. Аммо, ҳукумат уларни ишга солмай аксини қилди. Чунки, эртага Қирғизистон ҳукумати ҳам КХШТдан ўз халқига қарши ёрдам сўраб қолиши эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун бу масала парламент томонидан маъқулланди ва президент томонидан имзоланди.

 Бу қарорга нисбатан турли томондан турли хил позициялар билдирилмоқда. Биз бу ўринда – мусулмон сифатида – мусулмон биродарларимизга шаръий ҳукмларни эслатиб ўтамиз.

 Шариатда мусулмонларнинг кофирларни ҳукмрон қиладиган ташкилотларда қатнашиши жоиз эмас.

 Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا﴾

“Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас” [4:141]

 Демак, КХШТ таркибида Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга юбориш жоиз эмас.

 Қадрли мусулмон биродарлар! Бундай тўпалонглар Қозоғистондан бошқа юртларда ҳам бўлиб келмоқда. Бироқ, уларнинг норозиликлари мустамлакачи кофирлар етовидан чиқолмай келмоқда. Мустамлакачилар юртларимизга ўз малайларини ўрнатиб, уларни кучайтиришади. Халқ улардан безор бўлганида бирини кетказиб, иккинчисини олиб келишади. Ўзаро нуфуз талашишларида фуқаролик урушини келтириб чиқаришади. Афсуски, улардан азоб чеккан мусулмонлар яна қайта БМТ, КХШТ каби “бўриларга” ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда. Чунки, улар золим режимлар ортида мустамлакачи кофирлар турганини, шу кофирлар устимизда мустамлакачи-капиталистик тузумни татбиқ қилаётганини, барча балоларнинг боши мана шулар эканлигини англай олишмаяпти. Бироқ, шундай бўлса-да капиталистик мафкура (демократия) инқирозга учраб, дунёда мафкуравий бўшлиқ пайдо бўлди. Дунё халқлари капиталистик тузум зулмидан безор бўлиб, оламда сиёсий бўшлиқ пайдо бўлди. Бу мафкуравий бўшлиқни Ислом тўлдиради, сиёсий бўшлиқни Халифалик тўлдиради, ин ша Аллоҳ. Шунинг учун, қадрли биродарлар, Исломни ўрганиб, Халифаликни олиб келишга ҳаракат қилинглар!

 Аллоҳ таоло айтади:


﴿وَأَنَّ هَـذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Албатта, мана шу (МенингТўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукми мана шудир”. [6:153]

Туркистон

  1. 01. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here