Французча ислом

581
0

Французча ислом

Франция президенти Эммануел Макрон Францияга хос Исломни яратиш ҳаракатини кучайтирмоқда. Француз оммавий ахборот воситалари амалдаги “Ислом Кенгаши” ўрнига янги форум яратиш мақсад қилинганлиги ҳақида хабар тарқади. “DW Türkçe” нашрининг хабарига кўра, Франция ҳукумати мамлакатдаги Мусулмонлар мазкур форумда кўрсатилгандек намоён бўлишини истайди. Франция ҳукумати шу мақсадда « Французча Ислом» яратиш сиёсати доирасида илдам қадамлар ташлай бошлаган.

Франция Ички ишлар вазирлиги янги форумнинг хориждан таъсирланмаслигига ва «Исломий фундаментализм»ни қатъийян рад этишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, бу форумдан виждон эркинлиги, илмонийлик (динни давлатдан ажратиш) ва фикр эркинлигини қўллаб-қувватлаш талаб қилинади.

Янги тузиладиган Ислом форуми доирасида тўртта ишчи гуруҳ фаолият юритади: Биринчи гуруҳ дин одамларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилади, иккинчи гуруҳ мусулмонларга қарши ҳаракатларни аниқлайди, қолган икки ишчи гуруҳ эса кадрлар тайёрлаш, жумладан, имом-хатибларни тайёрлаш ва “Французча ислом” лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланади.

Изоҳ: Ислом Америкача, Французча, Британча ёки арабча деган турларга бўлинмайди. Ислом Росулуллоҳ га нозил бўлган ягона диндир. Суннийлар исломи, шиалар исломи, тариқатчилар исломи, сўфилик исломи, радикал Ислом, мўътадил Ислом дея Исломни парчалашга уриниш Мустамлакачи Ғарбнинг ҳийла найрангларидан биридир. Чунки Ғарб Мусулмонларнинг қалбидан Исломни суғириб олиш асло мумкин эмаслигини жуда яхши билади. Шунинг учун уни ўзларига мос қилиб, бузиб талқин қилишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.

Юқорида айтиб ўтилган французча Исломга теран назар ташлаган киши бундай Ислом моделидан динни бузиб кўрсатиш ҳамда уни Ғарбча ҳаёт тарзини қабул қиладиган ҳолга келтириш кўзланганлигини яққол кўриши мумкин. Уларнинг мақсади мана шу йўл билан Исломни демократияга, виждон эркинлигига, илмонийлик (динни давлатдан ажратиш)га боғлаш ва унинг сиёсий жиҳатини ўчириб, Насронийлик дини каби ҳаётдан бутунлай узоқлаштирилган, фақат ибодатларга ва дафн маросимларигагина чекланган динга айлантириш ҳамда мусулмонларни бошқа халқлар таркибига аралаштириб сингдириб юборишга эришишдир. Натижада ўлчовлар ўзгариб ҳалол ва ҳаромнинг ўрнини фойда ва зарар эгаллайди, рибо фойдага, шариатга амал қилиш экстремизмга айланади. Оқибатда Ислом аҳкомлари оғувчан бўлиб, куфр билан Исломнинг ўртасида фарқ қолмайди.

Ғарб сиёсий Исломга қарши тиш-тирноғи билан курашиши табиийдир. Чунки унинг ҳазоратига, қадриятларига, қолаверса бутун вужудига хавф соладиган ҳамда унинг босқинчилигига чек қўйиб, Исломий ўлкалардан қувиб чиқадиган Ислом Уммати кундан кунга уйғониб бормоқда. Бу Уммат Испаниядан тортиб Малайзиягача чўзилган давлатга асос солишга қодирлигини Ғарб яхши англаб турибди. Шунинг учун турли ҳийла найранглар орқали Мусулмонларни чалғитишга уринмоқда. Аммо унинг бу чиранишлари асло фойда бермайди. Чунки      «ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ» «…Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» дея башорат берган зот асло ҳаводан гапирмайди.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here