Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини Фаластин бош вазирига мактуб йўллади

289
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини Фаластин бош вазирига мактуб йўллади

2021 йил 13 декабр сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини делегацияси Фаластин маъмурияти вазирлигига бориб, бош вазир Муҳаммад Штайех номига мактуб топширди.

Мактубда икки ўқитувчи Ҳусайн Абу Ҳаж ва Анис Ҳамомиранинг ўз ўқувчиларига Ислом Уммати бирлиги тўғрисида ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари билан мустамлакачилик байроқлари ўртасидаги фарқ ҳақида билим беришлари сабабли Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизмати томонидан қамоққа олиниши ҳодисаси кўтарилган.

Шунингдек, мактубда қуйидагилар таъкидланди:

«Бундай репрессив чораларни Исломга ва Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларига қарши курашиш ва Ислом душманларига хизмат қилиш, дея тушуниш мумкин холос. Яҳудий вужудини ва Ғарб давлатларини ҳаммасидан ҳам кўпроқ қўрқитаётган насра Ислом Умматининг бирлашиши ва Ислом бошқарувининг барпо этилишидир. Шунинг учун ҳам яҳудийлар ва Ислом душманлари бирлашиш, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва Ислом билан ҳукм юритишга алоқадор ҳар бир нарсани мусулмон болаларнинг дарсликларидан ўчиришга астойдил уринишмоқда».

Ҳизб ўз мактубида «Фаластин маъмуриятининг Ислом душманлари қўлидаги қуролга айланганини, ундан юрт аҳлини бузишда, болалари, ёшлари ва оилаларини йўлдан уришда фойдаланишаётгани»ни маълум қилди. Сўнг мактубда «Фаластиннинг миллий рамзлари» ва уларни кимлар чизгани ва кимлар ишлаб чиққани тўғрисида бевосита Штайехга саволлар йўлланди.

Ҳизб Штайехга бундай мурожаат қилди:

«Аллоҳ Таолонинг ғазабини ҳисобга олмаяпсизларми?! Кун келиб Уммат бу зулмларингизга қарши қўзғалишини ўйламаяпсизларми?! Сизлар яҳудий вужуди ва Ғарб давлатларига қарам бўлиб, уларнинг Фаластин аҳлини вайрон қилувчи сиёсатларини ижро этишингиз билан нима фойда топасиз?! Америка сизни Аллоҳ Таолонинг ғазаби ва азобидан қутқарадими?! Қалблари сизнинг жиноятларингиз ва коррупциянгиздан тўлиб-тошаётган мусулмонлардан сизни ҳимоя қиладими?! Кимга суяняпсизлар?! Эҳтимол мўминлардан қутулиб қоларсиз, аммо Аллоҳ Таолонинг интиқомидан сизни ким қутқаради.

﴿وَاللهُ أَشَدُّ بَأْسًا وَأَشَدُّ ‌تَنْكِيلاً﴾

«Аллоҳ энг қувватли ва азоби қаттиқ зотдир»                                                             [Нисо 84]

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here