بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
На Аллоҳнинг ва на Умматнинг ғазабидан қўрқаётган Таҳрири Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан икки нафарини қамоққа олди
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб қуйидагича таъкидлади:
«2021 йил 27 октябр чоршанба куни номаълум бир машина Бардақулай қишлоғилик Ясин Шамо билан россиялик муҳожир Исломҳожи Абу Иброҳимни қишлоққа олиб борувчи Зироий йўлида ўғирлаб кетишга уринди. Икки биродаримиз ҳам қароқчилардан ўзларини ҳимоя қилишди. Машинадагилар на Аллоҳ Азза ва Жалланинг ва на Умматнинг ғазабидан қўрқаётган Таҳрири Шом ҳайъатининг хавфсизлик ходимлари бўлиб чиқди. Шунда машинадагилар ўша ерда тўпланганлардан ёрдам сўраб, икки биродаримизни қамоққа олишди. Аллоҳ ва бандаларининг олдида бу ишларининг оқибати нима бўлишини ўйлашмади ҳам.
Таъкидлаш лозимки, Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик ходимлари ҳамон Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан Инод Жаъбор ва Абу Мужоҳид Тожикийни қамоқда сақлаб келмоқда. Уларни тўққиз ой аввал Халифалик қулатилишининг юз йиллиги хотираларида ўтказилган кампания чоғида ўғирлашган».
Устоз Абдулваҳҳоб қўшимча қилди:
«Таҳрири Шом ҳайъати систематик равишда қўллаётган оғизларни ёпиш, бостириш, зўравонлик қилиб, тазйиқ ўтказиш сиёсати озод этилган минтақаларни жарликка етакламоқда. Яъни бу Таҳрири Шом ҳайъати кучни халқ базасидан олиш ўрнига, Туркия билан алоқа ўрнатиб, ўшандан оляпти. Сўнг Шомнинг қўзғолончи аҳлига мускулларини кўрсатиб, зўравонлик қилиш билан минтақаларни ҳалокатга етакламоқда. Бу «қўллаб-қувватловчи» давлатлар ўз мақсадларини амалга ошириб бўлгач, Таҳрири Шом ҳайъатидан воз кечадиган ва ўшанда улар мазлумлар қаршисида ёлғиз қоладиган кун албатта келажак.
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсалар яқинда қай оқибат сари кетаётганларини билиб олурлар» [Шуаро 227]
Роя газетасининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги 363-сонидан