Жанговар ғалабаларга эришишда сиёсий етакчиликнинг аҳамияти

91
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жанговар ғалабаларга эришишда сиёсий етакчиликнинг аҳамияти

Румликлар Ҳомсда Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга ҳужум қилишга қасд қилишади. Шунда Абу Убайда бу ҳақда халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб ёзади. Халифа Кўфа амири Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, «Одамларни Қаъқа ибн Амрга тўплаб бер, ўша куниёқ жангга чиқсинлар. Чунки Абу Убайда қуршовда қолибди», дейди. Абу Убайдага ҳам мактуб ёзиб, уни қамал қилишда Румликларга ёрдам берган Жазира-Фуротия аҳолисига қарши қўшин тайёрлашни буюради. Қўшинларга Иёз ибн Ғанм саркардалик қилади. Унинг қўшини қўли билан Жазира фатҳ бўлади ва унинг жангчилари билан Румликлар қўшини зарарсизлантирилади.

Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам қўшинга бўлиб бўлиб жангга чиқади ва Ҳиврон тепалигига жойлашади.

Ана шунда Румликларга ёрдам бериш учун Ҳомс аҳлига қарши жангга чиққан Жазира аҳолиси мусулмон армиялари ҳаракатга келганидан хабар топиб, ўз юртларига қайтиб-тарқаб кетишади. Румликларнинг Жазира аҳолиси ёрдамидан маҳрум бўлганини хабари тарқалгач, Абу Убайда ибн Жарроҳ Румликларга қарши жангга чиқиб, Аллоҳ унга фатҳни муяссар қилади… Бу фатҳ ҳали Қаъқа ибн Амрнинг қўшини етиб келмасидан уч кун олдин амалга ошади.

Бундан мусулмонлар халифаси Умар ибн Хаттобнинг сиёсий етакчилиги мусулмонларни Румликлар устидан ғалаба қозонишга етаклашда муҳим роль ўйнагани кўриниб турибди. Демакки, жанговар етакчиликни сиёсий етакчилик билан бошлаш Аллоҳнинг изни ила очиқ нусрат сари эшик очади.

Шом қўзғолонида мана шу нарсанинг йўқлиги яққол аён бўлди. Чунки қонхўр режимнинг бошини олишга деярли етиб борган сайъ-ҳаракат зое кетди. Унинг ортидан Шом аҳли берган улкан қурбонликлар беҳуда кетди. Бунинг устига, қўзғолон мақсадига етиб бормай туриб, ортга кетиб, ўз назорати остидаги ерларнинг катта қисмини қўлдан бой берди. Нима учун? Чунки қўзғолон мустақил қарорини йўқотди ҳамда қўлида раббоний лойиҳаси бор онгли сиёсий етакчиликка эргашмади, ваҳоланки, у Аллоҳ Таолонинг Ўзига ёрдам берган мўмин қулларига нусрат бериш тўғрисидаги гўзал ваъдасига чуқур ишонган етакчилик эди. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида собитқадам қилур»                                   [Муҳаммад 7]

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here