بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ислом қашшоқлик муаммосини қандай ҳал қилган?
Устоз Мужоҳид Одам қаламига мансуб
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботларидан бирида бундай дейилади: «Ер куррасида 6 миллиард инсон яшайди. Ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси 4.3 миллиард кишини ташкил қилади. Улардан уч миллиардга яқини қашшоқлик чегарасида яшамоқда, яъни улардан ҳар бирининг кунлик харажати 2 АҚШ долларни, 1.2 миллиардининг харажати эса, 1 доллардан озроқни ташкил қилади.
Бунинг муқобили ўлароқ, Ғарб статистик маълумотларига кўра, саноати ривожланган мамлакатлар бутун дунё имтиёзларининг 97 фоизига, трансмиллий давлатлар компаниялари технология, ишлаб чиқариш ва маркетинг афзалликларининг 90 фоизига эга. Ривожланаётган мамлакатлардаги бевосита хорижий инвестициялар фойдасининг 80 фоиздан ортиғи 20та бой давлатларга кетмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда шунинг гувоҳи бўлдикки, аҳолининг 33.3 фоизи фойдаланиш учун хавфсиз, стерилланган сув ёки тоза ичимлик сувига эга эмас, 25 фоизининг етарли уй-жойи йўқ, 20 фоизи энг оддий тиббий хизматлардан маҳрум, болаларнинг 20 фоизи мактабнинг бешинчи синфигача ўқийди, мактаб ўқувчиларининг 20 фоизи тўйиб овқатланолмайди. Дунёдаги учта энг бой одамнинг бойлиги дунёдаги 48 нафар энг қашшоқ мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотига тенг. Дунёдаги 200 нафар энг бой одамнинг бойлиги дунё аҳолисининг 42 фоизининг даромадидан кўп».
Мана сизга дунёдаги капиталистик иқтисод тузуми натижалари. Хўш, қашшоқликни келтириб чиқарган ким экан?! Шубҳасиз, қашшоқликни сунъий келиб чиқиши капиталистик иқтисод тузумини татбиқ қилиш орқали бўлмоқда. Капитализм бир гуруҳ одамларга, йирик сармоядор ва миллиардерларга хизмат қиляпти, охир-оқибат бу бойликлар уларнинг банк рақамларида тўпланиб-ғарам бўлиб ётибди. Вақти-вақти билан кўзимизга ташланаётган БМТ ҳисоботлари бизга бу тузумнинг нақадар тўймас ва манфур эканини намоён қилмоқда.
Америкалик ёзувчи Рожер Терри ўзининг «Иқтисодиёт телбалиги» номли китобида бундай дейди: «Америкада қандайдир хато борлигини америкаликлар билишяпти, аммо бу хато нима ва унга нима сабаб бўлган, буни англолмаяптилар. Ҳаммасидан ҳам ёмони, улар бу хатони қандай тузатиш кераклигини тушунмаяптилар. Қўлларидан келган нарса бу касалликни кўрсата биладилар, холос. Аслида, ечим дейилаётган нарсанинг ўзи дард устига чипқон бўляпти. Чунки бу ечимлар тузум натижаларини ўзгартиришга уриняпти, айни натижаларни келтириб чиқарган тузумни ўзгартиришга эмас. Муаммо иқтисодий тузумни қандай татбиқ қилишда эмас, чунки айнан шу тузумнинг ўзи муаммо. Хато ушбу иқтисодий тузумнинг асосий таркибида. Иккиламчи ечимлар бериш ва натижаларга диққат қаратиш ҳаргиз муаммони кетказувчи ечим бўлолмайди. Агар биз идеалларимизга эришмоқчи бўлсак, айрим баргларни қайчилаш билан эмас, муаммоларни илдизи билан қўпормоғимиз даркор. Шунингдек, тузумимизни бошқарадиган барча асос ва иккиламчи масалаларни қандай бўлса ўшандек очиб беришимиз лозим».
Капиталистларнинг инсонлар ишларига ғамхўрлик қилишдан ўзларини олиб қочишлари уларнинг бузғунчи қарашларига бориб тақалади. Аммо уларнинг бундан ҳам ёмон, бузғунчи кўз-қарашлари бор. У ҳам бўлса, товар ва хизматларнинг нисбий танқислиги мавжуд, товар ва хизматлар инсоннинг фуқаролик ҳаёти даражасидан юқори даражага кўтарилгани сари ортиб бораётган янги-янги эҳтиёжларини қондиришга етмайди, деб ўйлашларидир. Улар Аллоҳ Таоло бутун инсоният учун борлиқда яратиб қўйган бойлик ва ресурсларни етарли эмас, дея фараз қилишади. Уларнинг даъвосича жамият дуч келаётган муаммо мана шу. Мана шундай хато қараш устига ундан ҳам хато ва даҳшатли қарашларни қуришган. Масалан, одамларнинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун бойликни қандай орттиришларини назорат қилиш масаласида маълум қоидаларга ҳам келишиб олишган. Шунинг учун товар ва хизматларни тақсимлаш механизмига нарх-навони асос қилишди. Уларнинг даъвосича, истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатни ҳам нарх пайдо қилади ва бу билан ким товарнинг нарх-навосига эга бўлса, товарнинг ўзига эга бўлиши мумкин бўлади, бинобарин, ўз эҳтиёжларини қондира олади. Шундай қилиб, мана шундай қоидага биноан, яъни нарх-навони товарларни тақсимлашга асос қилишга биноан, капиталистик иқтисод тузумида қуйидагича қарор қилинган бўлади: товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга ўз ҳиссасини қўша олган шахсгина яшашга ҳақли, аммо заиф яратилгани ёки кейинчалик заифлик етгани боис бунга ожизлик қилса, яшашга ҳақли бўлмайди… Бундай ҳолатда у ўз эҳтиёжларини қондириш учун юрт бойликларини қўлга кирита олмайди, чунки у бойликларнинг нархга эга эмас. Ҳақиқатда ҳам шундай бўлди, масалан, биргина АҚШдаги камбағаллар 38 миллиондан ошиб кетди.
Исломга келсак, у бирор муаммони ҳал қилаётганда, унга инсон муаммоси, ҳал этишга муҳтож, деган эътиборда қарайди. Чунки Ислом қашшоқлик муаммосини жуда аниқ белгилаган ҳамда уни ҳал этиш учун туб ечимлар ишлаб чиққан. Ислом мол ва манфаатларни фуқаронинг ҳар бир шахсига тақсимланмаганини муаммо деб билади. Яъни, муаммо мамлакатнинг камбағаллиги эмас, шахсларнинг камбағаллигидир. Дарҳақиқат, камбағал, мискин ва мусофир хусусида келган оят ва ҳадислар талай ва хилма-хил, чунки уларда айнан мана шу муаммодир, уни албатта ҳал этиш шарт, дея диққатни қаратган. Бунга мисол, Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَأَطْعِمُوا البَائِسَ الْفَقِير
«Бечора камбағалларга едиринглар» [Ҳаж 28]
وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ * لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ
«Инфоқ қилган ҳар бир яхшилигингиз сизларга зулм қилинмаган ҳолида ўзингизга тўла-тўкис қайтарилади. (Садақа-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тўсилган камбағалларга берилади» [Бақара 272-273]
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ
«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга (берилур)» [Тавба 60]
مَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ
«Аллоҳ қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан Ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар — токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун — Аллоҳники, пайғамбарники ва (пайғамбарнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора-мискинлар ва йўловчи-мусофирларникидир» [Ҳашр 7]
إِن تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِن تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ
«Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз, жуда яхши. Ва агар махфий қилиб, фақир-камбағалларга берсангиз – бу ўзингиз учун янада яхшироқдир» [Бақара 271]
وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ
«Рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлайдилар» [Бақара 184]
أوْ إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ * يَتِيماً ذَا مَقْرَبَةٍ * أَوْ مِسْكِيناً ذَا مَتْرَبَةٍ
«Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом бермоқ» [Балад 14-15]
Ҳадисларга келсак, Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда қуйидагича марҳамат қилдилар:
«وَأَيـُّمَا أَهْلُ عَرْصَةٍ أَصْبَحَ فِيهِمُ امْرُؤٌ جَائِعٌ فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللهِ تَعَالَى»
«Ораларида оч-наҳор киши бўла туриб, тўқ ҳолда тонг оттирган маҳалла эгаларидан Аллоҳнинг зиммаси кўтарилган бўлади».
Инфоқ-харажат, садақа ва закот аҳкомларини баён қилган ҳамда фақир, мискин, мусофир ва тиланчиларга ғамхўрлик қилишга тарғиб этган кўплаб ҳадислар борки, уларнинг барчаси шунга очиқ далолат қиладики, иқтисодий муаммо шахсларнинг фақирлигида, яъни, уларга юртлари бойликларидан ўз эҳтиёжларини қондирадиган даражада эга бўлишларига имкон берилмаганидадир. Шунинг учун, биз Халифалик давлатини бутун тарихи мобайнида, ҳатто оғир даврларида ҳам кўчаларида тиланчилик қилган гадойлар бўлмаганини, у ўз фуқароларини озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим, даволаниш ва хавфсизлик каби барча асосий эҳтиёжларини таъминлаб қўйганини гувоҳ бўламиз. Бу Умматнинг ҳақиқатда солиқчи давлат эмас, ғамхўр давлат бўлган Халифалик соясида яшаган замонларда бўлган.
Бугунги кунда эса, одамларни тинкасини қуритаётган капиталистик тузум даврида биз давлатнинг асосий вазифаси одамларга зулм қилиб, эзиб, оч қўйиб, қалбларидан хотиржамликни суғуриб олишдан бошқа ташвиши йўқлигига гувоҳ бўляпмиз. Мисол учун, Судандаги ўтиш даври ҳукумати оиласини боқиш учун олтин қазиб олаётган кончиларни таъқиб қилиб, инвестиция компанияларига юрт бойликларини ташиб кетишларига имкон яратиб бериш учун уй-жойларидан қувимоқда, кўплаб йигитларни ишсизлар армиясига сафарбар қилмоқда. Шунингдек, бозорлардаги дўконсиз сотувчиларнинг мол-мулкларини мусодара қиляпти, рейдлар ўтказиб, уларни қувғин қиляпти, бу рейдларидан ҳатто чой сотиб юрганлар ҳам омон қилишмади. Балки ҳукумат қилмишлари шу билан тўхтамай, одамларни пенсияларини ҳам қисқартириб, тоқат қилиб бўлмас даражага етказди. Солиқ ва йиғимларни оширди, солиқ тушумларини кўпайтирди, асосий товар ва хизматлардан қўллаб-қувватловни бекор қилди, қашшоқликда базўр кун кечираётганимиз бир пайтда, бойликларимиздан истаганча фойдаланиши учун бутун юртимизни мустамлакачига қўш-қўллаб топширди.
Бугун бутун дунё солиқчи эмас, ғамхўр давлатга муҳтож. Тинч, хотиржам, сокин, фаровон ва кўнгиллар тўқ бир ҳаёт берувчи давлатга муҳтож. Бу эса, Аллоҳга қасамки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати томонидан татбиқ этилувчи Ислом тузумидагина бўлади.
Роя газетасининг 2021 йил 27 октябр чоршанба кунги 362-сонидан