Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради (Биринчи қисм)

370
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради (Биринчи қисм)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Шу кунларда Ғарб миясини кўпроқ банд қилаётган нарса Исломнинг кўтарилиб бораётганини жиловлаш ҳамда уфураётган тўлқинини омонлик қирғоғига етишига йўл қўймаслик учун режа ва услублар ишлаб чиқиш бўлиб қолди. Бу худди Ғарбнинг ўн тўққизинчи ва йигирманчи аср бошларидаги ҳолатига ўхшайди. Ўшанда Ғарбнинг фикру ёдини ёмонлик давлатлари орқали, асосан Европа давлатлари ва Россия ҳамда ўзининг эски Миллатлар Лигасидан бошлаб, янги БМТ бошчилигидаги халқаро ташкилот ва ҳайъатлари орқали Халифалик давлатини ағдариш ва унинг сиёсий меросини бўлишиб олиш банд қилган эди.

Дарҳақиқат, Ғарб Умматнинг ҳокимиятга етиш ҳамда Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни татбиқ ўрнига қайтариш орқали Исломнинг ағдарилган қўрғонини қайта барпо этиш йўлидаги интилишлари ва олий ғоялари олдига тўсиқ ва машаққатлар қўйиш учун турли-туман услубларни ишга солди. Бироқ, Умматнинг ўз дини йўлидаги ҳаракати ва отилиб чиқаётган ҳис-туйғулари кофирлар алдовига алданмади, адаштирувчи сиёсатларига юрмади. Мустамлакачилар ҳамда уларнинг адашган ва адаштирадиган малайларининг қирғин, таҳдид, қамоқ, тазйиқ ва бошқа турли услублар ёрдамида қўйган тўсиқлари ҳар қанча шафқатсиз, оғир ва кўп бўлмасин, Умматнинг динига бўлган муҳаббати ва интилишини тўхтатолмади.

Ҳа, кишандан озод бўлиш ва қутулиш сари ҳаракатланган исломий ўсишни жиловлашда мустамлакачи кофирнинг омади чопмади. У бундан олдин ҳам ҳарбий жиҳатдан исломий юртларни босиб олиб, Умматни «тарбияламоқчи» бўлган пайтда ҳам аянчли муваффақиятсизликка учраган эди. Миллатчилик ва ватанпарварлик ҳаракатлари ёрдамида афкори оммани адаштиришда омади чопмаган.

АҚШ ва Европа бошчилигидаги кофир умидсизликка тушмади, балки буюк мақсад сари ўсаётган исломий кўтаринкиликни тўхтатиш учун ёки тўғри мақсадга олиб бормайдиган бошқа йўллар ва номлар билан адаштириш йўлида турли услуб-воситалар ихтиро қилди. Натижада, бу макр ва тузоқлари икки услубни келтириб чиқарди:

Биринчи: баъзи исломий жамоаларни фикрий ва сиёсий жиҳатдан назорат остига олиб, уларни ҳокимиятга олиб келиш.

Иккинчи: Маълум исломий жамоаларни муайян тавсиялар, ўлчовлар ва шартлар билан малай ҳукуматларга жалб қилиш.

Хўш, Ғарб ушбу икки услуби ёрдамида Умматни йўлдан уришда реал муваффақият қозона олдими ёки ўзининг муваффақиятсизлик рўйхатига яна муваффақиятсизлик қўшди, холосми?!

Ҳақиқат шуки, Ғарб ушбу икки услубда жуда катта алдов ва адаштириш билан шуғулланиб, айрим мусулмон фарзандларни алдашга, йўлларидан адаштиришга муваффақ бўлди. Лекин, бутун Умматни алдашга муваффақ бўлолмади. Натижада, Уммат кофирлар макрини аввалгидан ҳам онглироқ равишда англайдиган бўлди. Ҳокимиятда малайлар орқали иштирок этиш ҳам, Ғарбнинг шартлари билан ҳокимиятга чиқиш ҳам ҳеч кимга фойда бермаслигига, аксинча бу одамлар аҳволини аввалгидан ҳам ёмонлаштириб, ҳалокатга етаклайдиган шартлар эканига аниқ ишонадиган Умматга айланди.

Ғарб биринчи алдов мафкурасини ўтган йиллардан бери қўллаб, бир неча давлатларда ҳамон ишга солиб келмоқда. Бу мафкура Ғарбнинг манфаатига хизмат қилувчи ўлчовлар, кўрсатма ва шартлар доирасида мусулмон жамоаларни ҳокимиятга олиб чиқишдан иборат. Масалан, Эронда Оят Хумайнийни юрт ичкарисидаги шоҳга қарши ғарбпараст жамоалар ва илмоний ҳаракатлар орқали ҳокимиятга олиб келди. Суданда баъзи ҳукмдорларни, Покистонда Робитаи Исломия партиясини ҳокимиятга олиб келди. Эрдоганни ҳокимият тепасига чиқишига рухсат бериб, НАТОдаги ҳарбий тизим орқали у билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик қилди. Ғарб бу ҳаракатини сиёсий жамоаларгагина чекламади, балки ўзининг шартлари ва чекловлари доирасида баъзи жанговар жамоаларни ҳам ҳокимиятга олиб келди. Масалан, Афғонистон Совет Иттифоқи босқинчилигидан озод бўлгач, у ердаги айрим афғон жамоаларининг ҳокимиятга чиққани ёки Ироқда ИШИДнинг Мосул ҳокимиятига чиққани каби. Шу кунларда Ғарб Толибон билан ҳам ўзининг Араб Амирликлари, Туркия ва Покистондаги малайлари орқали ҳамда БМТ каби халқаро ташкилоти, ҳайъатлари, молиявий ёрдамлари ва бошқалар орқали шундай қилишга уриняпти.

Бу ёлғон мафкурага алданган Уммат кўплаб саъй-ҳаракати, куч-тоқати, қони ва молини бой берди. Мисол учун, Америка Эронда узоқ йиллар ҳукм суриб, юрт ичкарисидаги турли сиёсий доираларга ўз таъсирини сингдирган ва Америкага осийлик қилган шоҳ режимини ағдаришга муваффақ бўлди. Биз шоҳнинг самолёт бортида Эрон билан видолашиб, «Мени Америка Эрондан худди сичқонни қопқонидан чиқаргани каби чиқариб юборди», дея ҳасрат ила айтган сўзларини яхши эслаймиз.

Суданда Америка ўзининг минтақадаги иттифоқчилари ва баъзи исломий жамоалар ёрдамида Умар Башир орқали сиёсий нуфузини мустаҳкамлашга, сўнг шу Башир ва унинг ҳукумати розилиги билан Судан жанубини бўлишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Суданнинг шимоли билан жануби ўртасида узоқ йиллар давом этган уруш билан юртнинг иқтисодиётини парчалади.

Америка Покистонда Робитаи Исломия партияси ёрдамида Европа нуфузини ҳокимиятдан чиқариб ташлашга муваффақ бўлди. Бу ҳолат Америкага Ҳиндистондан ва Ҳиндистонда чуқур илдиз отган Миллий Конгресс партиясидан Европа нуфузини чиқариб ташлашда ёрдам берди. Америка Ҳиндистондаги бу ишни Бхаратия Жаната партияси ёрдамида амалга оширди. У Покистондаги ҳукмдорлардан ва Робитаи Исломия партиясидан Вазиристон минтақасида ёвуз урушлар келтириб чиқаришда фойдаланди. Ҳатто Афғонистондаги босқинчилигида ҳам шу партиядан фойдаланди.

Туркияда Эрдоган Американинг минтақадаги иттифоқчилари билан ҳамкорликда Америка сиёсатига хизмат қилмоқда. Унинг бу хизматларини Туркиядаги бошқа сиёсий доиралар ҳам, ҳатто илмонийлар ҳам қила олмаган. Масалан, Шомдаги жанговар ҳаракатларни «тарбия»лаш билан бу мустамлакачи давлатга жуда катта хизмат қилиб берди. Ҳалигача Эрдоган Башар Асад режимини мустаҳкамлаш сиёсатини амалга ошириш йўлларини изламоқда. У Афғонистонни босиб олишда ҳам Америкага катта хизматлар кўрсатди. НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонлик миссиясини 2009 йилда Франциядан қабул қилиб олган турк кучлари ушбу мусулмон юртдаги урушда кофир кучлар тарафида жанг қилди. Бугунги кунда турк кучлари Ливия каби юртларда ваҳшиёна миссияларни бажариш билан машғул.

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here