Ироқдаги парламент сайловлари: мақсад ва натижалар

353
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқдаги парламент сайловлари: мақсад ва натижалар

Устоз Мозин Даббоғ Ироқ

2003 йил Ироқни босиб олгандан кейин Америка Ироқ муассасаларни тарқатиб юбориш ва ўзининг федерал бошқарувини ўрнатиш орқали нуфузини мустаҳкамлади. Ироқдаги қатламларга ҳокимиятларни бўлишиб берди, курдларга давлат раёсатини, шиаларга ҳукумат раёсатини, суннийларга парламентни берди… Ироқ халқи илгари кўрмаган бундай бошқарувни Америка ўзининг машъум конституцияси билан қонунийлаштирди ва ҳокимиятпарастликдан бошқа ҳеч қандай ғами йўқ бўлган малай партиялар томонидан уни тасдиқлатди. Буларнинг барчаси амалга ошди, аммо ироқлик халққа ҳеч нарса тегмади.

Ўша пайтдан то шу кунгача Ироқ чидаб бўлмас жаҳаннамга айланди… Коррупция, бахтсиз ҳаёт, қочқинлик, қашшоқлик ва қарздорлик ботқоғига ботди. Ҳолбуки, Ироқда бойликлар кўп, ресурслар талайгина.

Шундай қилиб, халқ барча азобларни тотгандан сўнг, қўрқув деворини ағдариб, Бағдоддан жанубий вилоятларга қадар октябр интифозаси, деб аталган йирик намойишларни бошлади…, давлатнинг террори ва қуролли жангарилари қаршисида сабот билан турди. Америка билан унинг малай ҳукумати давлатнинг ва режимнинг ағдарилиши аломатларини кўришди… Шунда намойишларни жиловлашга уриниб, бош вазир Одил Абдулмаҳдийни ишдан олишди ва ўрнига Мустафо Козимийни тайинлашди. Козимий муддатидан олдин ва адолатли сайловлар ўтказишга, коррупционерларни жавобгарликка тортиш тўғрисида халққа ваъда берди.

Ушбу сайловлардан мақсад, бир томондан намойишчилар ғазабини бостириш ва режимни сақлаб қолиш бўлган бўлса, яна бир тарафдан юртдаги бахтсиз ҳаётга режим эмас, коррупционерлар сабабчи, деган нарсани кўрсатиб, ўзгариш сайловлар орқали халқнинг қўлида эканига, Америка ва унинг қўғирчоқ ҳукумати муддатидан олдин ва адолатли сайловлар ўтказишга диққат қаратаётганига одамларни ишонтириш бўлди. БМТ билан халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши 2021 йил 28 августдаги Бағдод конференциясида эътибор қаратилган пунктлардан бири бўлди. Ваҳоланки, энг катта ёлғон мана шу кузатувчилар бўлиб, улар овозлар ҳатто 100 фоиз бўлса ҳам сайловларни кўкларга кўтариб мақташ мақсадида олиб келинди. Шунинг учун сайловларга йирик маблағлар тўкилиши, одамлар сайлов варақаларини олишга тарғиб қилиниши, сайловда туманлар бошқаруви тизими танланиши, буларнинг барчаси режимга қонунийлик тусини бериш учун қилинди. Шунингдек, ҳукумат Ироқ халқининг овоз беришни истамаётганига ишонч ҳосил қилгач, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, сайловда иштирок этиш ва сайлов жараёнини муваффақиятли ўтказиш гуноҳига шерик бўладиган минглаб мустақил шахсларнинг номзоди кўрсатилиши ҳам Америка ўрнатган бугунги режимга қонунийлик тусини беришдан бошқа нарсага қаратилмади. Шуни таъкидлаш лозимки, Ироқнинг босиб олиниши халқаро жиҳатдан ноқонуний бўлганлиги ҳамда Американинг БМТ ва унинг қарорларини менсимагани барчага маълум нарса.

Шундай қилиб, демак, Уммат душманлари Умматни алдамоқдалар, тўғри йўлидан ва ҳақиқий ривожланишидан адаштирмоқдалар.

Сайловлар ўтказиш ортидаги сабаблар мана шу.

Натижага келсак, бу ерда айтарлик ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, Зайдни Амрга алмаштиришнинг мутлақо аҳамияти йўқ, чунки асл муаммо шахслар эмас. Асл муаммо татбиқ қилинаётган капиталистик илмоний режим ва унинг машъум конституциясидир, балонинг ҳам, касалликнинг ҳам келиб чиқиши мана шу. Режимни илдизи билан алмаштиришдан бошқа ўзгаришнинг сариқ чақалик қиймати йўқ. Билъакс, бунда Умматнинг куч-тоқати беҳуда сарфланади ва уни адаштирилади. Чунки конституция ва қонунларни ижрочиси давлатдир. Мудом бу конституция ва қонунлар Умматнинг душманлари томонидан Умматнинг исломий шахсиясига зид равишда ишлаб чиқилган адолатсиз конституция ва қонунлар экан, демак, улар хорлик, танг-бахтсиз ҳаёт ва қашшоқликка олиб келади, бунга асло шубҳа йўқ. Аллоҳ Таоло бундай деган:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]

Шулардан келиб чиқиб, бизнинг айтар сўзимиз шуки, бу тузум бор экан, ҳаргиз аҳвол тузалмайди. Улар бу тузумни татбиқ қилган фалончи яхши, пистончи ёмон, дейишади, бу нотўғри. Чунки уни татбиқ қилаётганларнинг ҳаммаси ёмон, яхшиси йўқ. Яхши инсон қонун чиқариш билан Аллоҳ Таолога шерик бўлишга рози бўлмайди. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло хўжайинликни инсон ва унинг ақлига эмас, шариатига берган. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلا وَرَبِّكَ لا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича зинҳор мўмин бўлолмайдилар» [Нисо 65]

Шунинг учун, сайловни одамларга ёлғондан тўғри-адолатли, деб кўрсатиш уларни алдаш ва залолатга бошлаш бўлиб, бу нарса энг ёмон ва энг фасод нарсадир.

Эй Ироқдаги мусулмонлар!

Сиз бу режимни ва сайловларини саккиз йилдан бери тажрибангиздан ўтказдингиз. Ҳар сафар сайлов ортидан пушаймон бўласиз, кейинги сайловда сизни масхарабозлик ва миллатчилик ташвиқотлари билан яна навбатдаги сайловга тортишяпти. Бу сафар «сиёсий мустақиллар», деган агитация ўйлаб топишди. Кўряпсизку ҳар сафар бир хил башаралар ва бир хил гуруҳлар… улар худди домино тошлари каби ўзгармайди, ҳар тўрт йилда келишаверади.

Сизнинг аҳволингиз учун ҳам, муаммоларингиз учун ҳам ечим битта. У ҳам бўса, бу сайловларни бойкот қилиш ва сохталигини очиб ташлашдир. АҚШ, БМТ ва Ироқ ҳукумати сизнинг сайловда қатнашишингизни ва уни муваффақиятга олиб боришингизни жуда-жуда истаяпти, бунга ўлиб-тирилиб ҳаракат қиляпти. Бунга қадар улар ироқлик машҳур академиклар ва таниқли диний шахсларни номзодликка қидириб топишди… Бу номзодлар одамларни адаштиришдек кир ўйинга қўшилишди. Ёлғончиликлари ҳам, мансабпарастликлари ҳам, нопок пуллари ҳам очилиб қолганига қарамай, ўзларини жамиятни ўзгартиришга қодир, қилиб кўрсатишяпти.

Эй Ироқдаги мусулмонлар!

Биз юртимизга кофир босқинчи кириб келган илк кундан бери сизга холис насиҳат қилиб келдик, бўлган ҳар бир воқеа-ҳодисаларда шаръий ҳукмни баён қилдик. Бугун ҳам Аллоҳ Таолонинг

وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ

«Панд-насиҳат қилинг. Зеро, панд-насиҳатлар мўминларга манфаатли бўлур» [Зориёт 55]

деган каломига итоат қилганимиз ҳолда, сизга панд-насиҳат йўлламоқчимиз: Ушбу сайловларда сайлаш ва номзод бўлиш билан иштирок этиш ҳаром. Чунки у ҳаром ишга вакил қилишдир. Ахир, куфр тузумини татбиқ қилишга ва Аллоҳдан бошқа шариат-қонун тузувчи бўлишга қасам ичадиган шахсни вакил этишдан ҳам катта ҳаром иш борми?! Буни такрор-такрор таъкидлар эканмиз, Аллоҳ Таолодан ваъда қилган нусратини ушбу мўмин гуруҳга ато этишини сўраб қоламиз. Мўмин гуруҳки, у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бормоқда. Бу фаолиятини Аллоҳнинг калимасини олий, кофирлар сўзини тубан бўлсин учун ҳамда Уммат қайта ўз дини билан кучли, ҳурмат ва ҳуқуқлари кафолатланган жонли Умматга айлансин учун олиб бормоқда.

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here