Синай ерларининг Миср армиясига берилиши ортида қандай мақсадлар ётибди?!

171
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Синай ерларининг Миср армиясига берилиши ортида қандай мақсадлар ётибди?!

Устоз Саид Фаз

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси

Миср Вазирлар маҳкамаси президент Абдулфаттоҳ Сисийнинг Синай шимолий марказидаги Робиа ва Бирул Абд ҳудудларидаги давлат мулки бўлган икки ер участкасини армия номига қайта тақсимлаш (хусусийлаштириш) тўғрисидаги қарорини тасдиқлади. Умумий майдони 89 минг 960.55 фаддонни ташкил қилувчи айни участкани миллий хизмат лойиҳалари ташкилотига «меллиорация ва экин етиштиришда фойдаланиши учун берилган»и даъво қилинди. Сисий соҳилбўйи ерларидан катта қисмини хусусийлаштириш ёки кўчмас мулк, сайёҳлик ва қишлоқ хўжалик ерларини ривожлантириш учун «мудофаа вазирлигига ажратиб бериш» тўғрисида ярим даврий қарорлар чиқаришни одат қилган. Миллий хизмат кўрсатиш лойиҳалари ташкилоти томонидан тақдим этилган бу ерлар армия учун инвестиция, сайёҳлик ва кўчмас мулк лойиҳаларига айлантирилади.

Хусусийлаштириш ҳақидаги фармонлар фақат Синайгагина чекланмаган, балки бу фармонлар ҳозир ва келажакда Мисрдаги барча нозик объектларга ҳам қаратилган. Шу даражадаки, Мисрдаги энг йирик ер эгаси армия бўлиб қолган… Армия ўз инвестиция лойиҳаларини ўзи тузади ёки у ерларни сармоядорларга қайта сотади ва шу тариқа бунинг даромадларини армиянинг давлат назоратига бўйсунмайдиган бюджетига туширади. Ерлар шахслар мулки бўлиб, у ерларда деҳқончилик қилаётган бўладими ёки уй-жой қуриб яшаётган бўладими, фарқсиз, қачон у ерларни Армияга хусусийлаштириш қарори чиққан бўлса, ер аҳолиси кўчириб юборилади ва бу иш «терроризм»га қарши кураш даъвоси билан «оқланади». «Навофиз» ахборот веб-сайтининг синайлик фаол Ид Марзуқийнинг бундай сўзларини нашр қилади: «Деярли барча ерларимиз армияга хусусийлаштирилди… Хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларни санаб чиқишга вақтим етмайди. Энг охирга 80 минг фаддон ер хусусийлаштирилган… бундан олдин эса, ўнта хусусийлаштириш қарори чиқди, ҳар бир қарор йирик майдонларни ўз ичига олди. Афсуски, ўзимизга ҳеч қанча ер қолмаяпти. Ер эгаларининг ҳаммаси супуриб ташланди… Далалар ишловсиз қолди ва барча ҳаётбахш ерлар хусусийлаштирилиб, бизга чакалакзорлар қолди, холос». Яна қўшимча қилди: «Бу минглаб фаддон ерларнинг йўқ қилинганига кўчириш ва уруш сабаб бўлганини англатадими, ахир, бу ерлар ўнлаб йиллардан бери одамлар деҳқончилик қилиб келган энг ҳосилдор ерлар эмасмиди, одамлар бу ерларга ер солиғию ҳосил солиғларини тўламасмидилар… Қишлоқ хўжалик ерлари, деган ерлар бугун ташландиқ ерларга айлантирилмадими?! Армияга ўтказиш мақсадида ерлар қасддан қаровсиз ерларга айлантирилмадими?! Терроризм, деган нарса баҳона қилиниб, ерларга эга чиқиш операцияси бўлмаяптими?!».

Хўш, ерларнинг хусусийлаштирилиши ортида қандай мақсад ётибди, бундан ким манфаатдор?! Ҳақиқатда, режим даъво қилаётган ривожлантириш, деган нарса бўляптими?!

Синайнинг махфийлиги, жойлашуви, босқинчи яҳудийларга туташлиги у ерларда нималар бўляпти, нега аҳолиси кўчирилиб, армия фойдаланадиган хусусий ерга айлантирилди, каби саволларни пайдо қилмоқда. Хусусийлаштиришни ҳар қандай ном остида, ҳатто аэропорт ёки йўл ва бошқа ном билан изоҳланса ҳам… Синайнинг аксар ери шахсан Миср президентининг хусусийлаштириш қарори билан амалга ошириляпти. Буларнинг барчаси кўплаб жумбоқларни келтириб чиқармоқда. Чунки асл мақсад режим даъво қилаётган «терроризм»га қарши кураш эмас. Балки яҳудий вужудига ва Ғазога туташ ҳудудларда армияларни жойлаштириш орқали бу босқинчилар хавфсизлигини таъминлаш ва Ғазо секторини бўғишдир. Токи, у яҳудийлар учун таҳдидга айланмасин. Демакки, мақсад ривожлантириш эмас. Агар ривожлантириш мақсад бўлганда эди, одамларни ўз ерлари ва уй-жойларида қолдирилар эди, ерларга сармоя киритишларига, деҳқончилик қилишларига, максимал даражада фойдаланишларига ёрдам бериларди. Шунинг учун, қатъий айтиш мумкинки, бу ерда энг биринчи манфаатдор томон яҳудий вужуди. Чунки у ўзларига чегарадош бўлиб яшаётган Синай аҳлидан қутулмоқда. Бу чегараларни фақат режимга бўйсунувчи армия эгаллаётган бўлса, бу малай режим яҳудийлар чегараларини мудофаа қилиб, хавфсизлигини таъминлаяпти… Яҳудийларнинг Синайга истаганларича кириш-чиқишларига имконият яратяпти… Миср аҳлига эса, аксинча кириш-чиқишларида тазйиқ ўтказмоқда.

Фаразан, ривожлантириш бўлган тақдирда ҳам, одамлар на уни сезишсин, на ундан бирор яхшилик топишсин. Чунки уларнинг барчаси армия учун махсус лойиҳалардир. Сисий бу лойиҳаларни армия қўмондонлари ва офицерларига ўзига итоат қилаётганлари ва Миср аҳлига қарши ҳалокатли қарорларига сукут қилишгани учун пора сифатида тақим этмоқда. Акс ҳолда, нега улар шунча синайликларни ерлари ва уйларидан кўчириб, уй-жойларини хонавайрон қилинишига сукут қилишмоқда. Ҳолбуки, бу иш синайликларнинг розилигисиз-мажбуран қилиняпти-ку ва аксарига ҳеч қандай компенсация берилмаяпти-ку?! Компенсация олганлари ҳам, бу маблағ бугунги қимматчилик замонида уларга янги ерда уй қуриб, ўрнашиб олишларига етмайди… Устига-устак, улар ўша Синайда не-не машаққат билан базўр қурган янги уйларини ҳам давлатнинг ўзи бузиб ташлаяпти!

Шубҳасиз, бу муаммо армия ёки давлатга қарашли бошқа бир муассасанинг манфаати учун ерни хусусийлаштириш, деган нарса эмас мутлақо. Балки асл фожеавий муаммо ерни ўз эгаларидан ёлғон даъволар билан тортиб олишдир. Чунки бу ер стратегик ҳудуд, у ерда мусулмонларнинг бўлиши уларнинг ҳақиқий душманлари-яҳудий вужуди учун хавфдир. Яна бир томондан, бунга сармоядор ва инвесторлар ҳам кўз олайтиришмоқда.

Ерга эгалик унга жон бериш билан бўлади, уни жонлантирган шахсдан мажбуран тортиб олинмайди. Пайғамбаримиз ﷺ

«مَنْ عَمَرَ أَرْضاً لَيْسَتْ لِأَحَدٍ فَهُوَ أَحَقُّ بِهَا»

«Ким бирор бир ерни обод этса, у ер бошқасиники бўлмайди. Обод қилган одам бу ерга ҳақлироқдир», деганлар. (Бухорий саҳиҳи). Шунингдек,

«مَنْ أَحْيَا أَرْضًا مَيْتَةً فَهِيَ لَهُ»

«Ким ўлик ерни тирилтирса, ер уникидир», дея марҳамат қилганлар. Бас, ерларни аждодларидан мерос қилиб олган ва уларни обод этган синайликлардан бу ерларни тортиб олиш қайси қонунда бор?! Аслида давлат ёлғон даъволар билан уларни кўчириш ўрнига, ерларини қайта обод этишлари учун барча йўллар билан ёрдам бериши керак эди. Зеро, бу давлатнинг вазифасидир… Давлатнинг бу сохта даъволари фақат Уммат душманларига хизмат қилади ҳамда Уммат бойликлари ва ресурсларига кўз олайтираётганларни рози қилади.

Бу ерда ғайритабиий нарса режимнинг бундай позицияси эмас, чунки у малай режим, демак ундан ҳар нарса кутиш мумкин. Биз ундан буни ҳам, бундан ёмонини ҳам кутганмиз. Чунки ким душман билан тил бириктирдими, халқни мутлақо ўйламайди, юртнинг ёмон аҳволи ҳам, юрт аҳлининг азоб-уқубатлари ҳам уни ташвишлантирмайди. Масалан, Америка Миср режимидан Синайнинг ҳаммасини яҳудийларга беришни талаб қилса, уни албатта бажаради. Бу қилмишига юрт манфаати учун қилдик, ҳужжатлар яҳудийларнинг Синайга ҳақли эканини кўрсатиб турибди, ҳужум қилиб, улардан Синайни тортиб олган аслида бизмиз, деган даъвони қилишдан топ тортмайди! Режим буларнинг барчасини қилса, ҳайрон бўлинмаймиз. Чунки у қўлларини Миср аҳлининг қонига белаган, оёқлари билан уларнинг қонини кечган режимдир. Балки бу ерда ҳайрон бўлинадиган ғайритабиий нарса Миср армияси сафидаги холис фарзандларнинг қилмишидир. Чунки улар шу режимни мудофаа қилиб, унга қонунийлик тусини беришяпти. Агар улар бўлмаганида, режим қонуний бўлолмасди ва Ғарбга хизмат қиладиган ва унинг юртимиздаги манфаатларини амалга оширадиган бирорта ҳам қарор чиқара олмасди.

Эй зобитлар ва аскарлар, эй кинона юртидаги холис қўшинлар!

Сиз яхшилик меваларисиз, ҳамма яхшилик сизда мужассам. Чунки Миср фотиҳи Амр ибн Оснинг, Ақсо халоскори носир Салоҳиддин Айюбийнинг, татарларни ет тишлатган музаффар Қутзнинг авлодлари сизларсиз. Ушбу боболарингиз ўз динлари борасида пастликка рози бўлмаганлар, кофирлар Ислом заминини босиб олиб, у ерда бузғунчилик қилишган бир пайтда ўзларига тинч ҳаётни асло раво кўрмаганлар. Аксинча, татарларга қарши забт этиб бўлмас тўғон мисол турганлар ва Умматни йўқ қилинишини олдини олиб, Ислом давлати ҳайбатини қайта тиклаганлар. Бугунги кунда очкўз Ғарб динингиз ва Умматингизга ваҳшийлик қилиб, унга амал қилишингизга тўсқинлик қиляпти, давлат барпо этиш билан Умматингизга нусрат беришингизни олдини оляпти. Демакки, Ғарб ва унинг малайлари бу замоннинг татарларидир, сиз эса Уммат совутларисиз, бас, орангизда дини ва Умматини ўйловчилар борми?! Исломга сиз нусрат бермасангиз ким нусрат беради?! Аллоҳ ҳаққи, мол-давлат ҳам, фарзандлар ҳам, бойлигу мансаблар ҳам фойда бермайдиган кунда Аллоҳ Азза ва Жалла ҳузурида албатта жавоб берасиз! Шундай бўлгач, кимни яхши кўришингизни Аллоҳга кўрсатинг! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Исломни татбиқ қилиш учун сиз билан ва сизнинг орангизда фаолият қилаётганларга нусрат беринг. Шояд, Аллоҳ сизнинг қўлингиз билан нусрат дарвозаларини очиб бериб, бугунги кун ансорларига айланиб, буюк зафарни қўлга киритсангиз. Ажаб эмас, Миср сиз туфайли мунаввар Мисрга айланса. Аллоҳим, ушбу Халифалик давлатини бизнинг пешонамизга ёз, бизни унинг аскарларидан ва унга гувоҳ бўлганлардан қил, Аллоҳумма омин.

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here