Ўзганда диний муаммолар муҳокама қилинди

0
510

Ўзганда диний муаммолар муҳокама қилинди

 Хабар: Омбудсман институтининг “Ҳуқуқ карвони” лойиҳаси доирасида Ўзган шаҳрида уюштирилган йиғилишда диний муаммолар кўтарилди.

 Омбудсман матбуот хизматининг хабар қилишича, аҳоли диний қарашлар туфайли районда қора ниқоб тақиб юрган хотин-қизлар кўпайиб бораётганидан хавотир билдиришган. Шунингдек, улар домлалар оила қурган ёшлардан ФҲДЁ (ЗАГС) ҳужжатини сўрамай ўзбошимчалик билан никоҳлаб қўяётганини айтиб, бунга қонуний чек қўйишни сўрашган. Айрим ота-оналар қизларнинг мактабга рўмол ўраб боришига рухсат берилмаганидан шикоят қилишган.

 Ўзган райони ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда омбудсман ўринбосари Альберт Колопов ва ҳуқуқ ҳисоячилари иштирок этишди. Омбудсман институти мутахассислари “Ҳуқуқ карвони” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги одамлар билан учрашиб, муассаса ва корхоналардаги вазият билан яқиндан танишишмоқда.

 Изоҳ: Қирғизистонда ҳар бир сайлов арафасида одамларни реал муаммолардан чалғитиш учун Ислом ва мусулмонлар, жамиятни исломийлашиб бориш муаммосини кўтариш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Расмий ҳукумат берган ваъдаларини бажара олмаётганига худди мусулмонлар айбдордек қилиб кўрсатилади. Аммо шу билан бир вақтда жамиятда бесоқолбозлар, лесбиянкалар, ўз жинсини ўзгартиаётганлар, ака синглисини, амаки жиянини зўрлаб келгани, иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошиб бораётганига эътибор қаратилмайди. Омбудсман институтини ўқувчи қизлар орасида ҳомиладор бўлиб қолиш ҳолатлари йилдан-йилга кўпайиб бораётгани, бегуноҳ фуқаролар йиллаб давомида суд ва терговсиз ҳибсхоналарда сақлаб келинаётгани қизиқтирмайди. Қанчадан-қанча одамлар ғайриинсоний қийноқлар ортидан ўзига қўйилган айбловни бўйнига олгани, яна қанчалари қуруқ туҳмат билан жазо муддатини ўтаётгани уларни қизиқтирмайди.

 Уларни қизиқтирган ва уларни ташвишига сабаб бўладиган ягона ҳолат – жамиятни исломийлаби бораётгани, мусулмонлар кундан-кунга ўз динлари тўлиқроқ ва соф ҳолатда қабул қилаётганлари, шариат талаби дориасида ҳалол-ҳаромни фарқлаб, Ислом дини талабларини мукаммал бажаришга интилаётганлари, аёлларнинг ўз номусларини сақлаб, шариат талаби доирасида кийинишлари уларда хавотир уйғотади. Чунки, жамиятни исломийлашиб бориши уларнинг бузуқ тузумлари учун ҳақиқий таҳдид бўлиб, мусулмонлар ўз динларини чуқурроқ англаб борганлари сари ҳозирги ботил тузумга нисбатан нафрат ва ишончсизликлари ортиб бораверади. Расмий ҳукумат эса ўз умрини узайтириш илинжида ҳар бир ҳолат ва имкониятда фойдаланиб имкон қадар Ислом динини хунук шаклда тасвирлаб, динига амал қилаётган мусулмонларни қалоқ, террорист ва экстремист қилиб кўрсатишга интилади. Аммо уларнинг бу макрлар ўзларининг зиддиларига ишлайди холос, ин ша Аллоҳ.

Абдураҳмон Одилов   

NO COMMENTS