Қизил-Қияликлар президентга мурожаат йўллашди

241
0

Қизил-Қияликлар президентга мурожаат йўллашди

 Боткен вилоятига қарашли Қизил-Қия шаҳри аҳолиси Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партиясига аъзоликда айбланиб қамоққа олинган олти нафар мусулмон озод қилинишини талаб қилиб норозилик акциясига чиқишди. Норозилик акцияси видеоси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

 Норозилик акциясига чиққан одамлар қамоққа олинган олти йигит панемия ва чегара можаросида халқ юкини кўтариб, муҳтож оилаларга доимий ёрдам бериб келишганини айтишди. Шунингдек, экстремистик айбларар нотўғри қийилгани, орган ходимлари ёлғон даъволар билан уларни жиноятчи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишаётганини айтишди.

 Изоҳ:  Амалдаги президент Жапаровга қадар ҳокимият тепасига келган президентлар ҳам ўзларини бошқарувдаги омадсизлиги ва мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий инқирозлардан халқни чалғитишда “экстремизм” ва “терроризм”га қарши курашни қурол қилишган эди. Масалан, Атамбаев 2014-йили Россия босими остида мамлакатни оддий халқ учун ҳеч қандай манфаати бўлмаган ЕОИИга олиб кириши олдидан айни усулни қўллаган ва ожиза муслималарга нисбатан “ов” бошлаб юборган эди. Атамбаевдан ҳокимиятни мерос қилиб олган Жээнбеков ҳам Россия босими ва халқаро ташкилотлар ажратадиган ёрдамларни қўлга киритиш илинжида Ислом ва мусулмонларга, жумладан аёлларга қарши кураш олиб борди. Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб борган Атамбаев ва Жээнбековлар қандай оқибатларга дучор бўлишганидан ибрат олмаган Жапаров ҳам ўтмишдошлари изидан бориб айни курашни давом эттирмоқда. Ҳокимият тепасига келишидан олдин “бир йилда мамлакат иқтисодини оёққа турғизаман, беш йилда Қирғизистонни қарз олувчи давлатдан қарз берувчи давлатга айлантираман” деб катта ваъдалар берган Жапаров иқтидорга келганидан бери бирорта ваъдасини бажармади. Аксинча, у ҳокимиятга келганидан бери нарх-наволар тўхтовсиз ошиб, оддий халқнинг турмуш даражаси тушиб бормоқда. Ишсизлик ўсиб, иқтисодиёт фалаж ҳолатга келиб қолди. Ҳукумат бу муоммоларни ҳал қилиш ўрнига Ислом ва мусулмонларга қарши кураш билан овора.

 Аслида, “экстермизм” атамаси Исломга қарши курашиш учун Америка томонидан ўйлаб топилган. Россия эса бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, минтақадаги мусулмонларни ўз таъсир дориасида ушлаб туриш учун соҳта терактлар уюштириш орқали ўз позициясини мустаҳкамлаб келмоқда. Унинг бу манфаатларига унга малай ҳокимлар ўз курсиларини сақлаб қолиш мақсадида, айниқса, сайлов арафасида амалга ошириб келишади.

 Россия ва Қирғизистон аъзо бўлган ШҲТда “экстремизм” атамасига “Қулай вазиятдан фойдаланиб ҳокимиятни куч билан тортиб олиш ёки шунга ҳаракат қилиш, конституцияни бузиш йўли билан ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб туриш ҳаракатларини ўз исига олади. Шу мақсадга етиш учун қуролли ташкилотлар тузиш ёки унга аъзо бўлиш” деб таъриф берилган. (Шанхай конвенцияси 15.06.2001).

 Демак, ушбу таърифдан оладиган бўлсак, 2005, 2010 ва 2020-йиллари ҳокимиятни босиб олган сиёсий гуруҳлар экстремистлар ҳисобланади. Аммо, ҳар бир келган янги ҳокимият тахтга ўтириши билан экстремизм баҳонаси билан мусулмонларга қарши кураш олиб боради.

 Хулоса қилиб айтганда “экстремизм” куфр термини бўлиб, у ҳозир фақат Ислом ва мусулмонларга қарши ишлатилади. Бироқ, ушбу атамага тушадиган (экстремистик) йўл билан ҳокимият тепасига келганларга эътибор ҳам берилмайди. Аксинча, халқаро сиёсат босими остида уларни демократик ҳақ-ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши талаб қилинади.

 “Экстремизм, терроризм…” терминлари ортида демократияга асосланган капиталистик оламий бошқарув системасининг Исломий оламий бошқарув системасига қарши механизмининг асослари ётади. Улар фақат Исломнинг оламий бошқарув системасига қайтишини олдини олиш мақсадларидагина ишлатилади.

 Шунинг учун мусулмонларни бу терминлардан фойдаланиши ва бир бирларини шу атамалар билан атаб, куфрга хизмат кўрсатишлари мутлоқ ҳаром! Бу каби терминларни ҳатто кундалик ҳаётларимизда ҳам фойдаланмаслигимиз керак!

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here