بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳукмдорлар Уммат фарзандларининг шарафли позицияларини ўзларининг шармандали позициялари билан қаршилашмоқда!
«Қудс арабий» веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 24 муҳаррам, милодий 2021 йил 1 сентябр чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Иордания университети архитектура факултетининг талаба қизи «Бизнинг синовдан ўтган ўз принципларимиз бор», деган ибора билан халқаро лойиҳадан чиққанини эълон қилди. АҚШнинг «Жонс Хопкинс университети» томонидан таклиф этилган ушбу лойиҳа дунё мамлакатлари учун коронавирус пандемиясининг экологик, иқтисодий ва маданий даражадаги оқибатларидан қутулиш ечимини топишга қаратилган эди.
Лина Ҳивроний исмли бу қиз мукофоти бир миллион доллар баҳоланган мусобақада беллашишдан воз кечиши сабабини Яқин Шарқдан «Исроил»нинг ҳам қатнашаётгани билан очиқлар экан, «менинг бу курашда мавжуд бўлишим ундаги рақибимнинг давлатини тан олишни англатади, бу эса мумкин эмас, шу сабабдан мен беллашувдан чиқдим», деди».
Роя:
Спорт чемпионларининг турли халқаро мусобақалардан уларда яҳудий вужуди ҳам қатнашаётганлиги сабабли чиқиб кетиш ҳолатлари бир неча марта такрорланди: Масалан, бир неча ой муқаддам дзюдочи чемпион Фатҳий Нурин ўз рақибининг «исроиллик» бўлгани сабабли беллашувдан бош тортди, натижада Жазоир Олимпиада қўмитаси «Токио 2020» олимпиадасида Фатҳий билан унинг тренери Аммор ибн Халифнинг аккредитациясини қайтариб олишга мажбур бўлди. Чунки халқаро ўйин федерацияси томонидан вақтинча тўхтатиб қўйилганидан кейин, улар ўз мамлакатига депортация қилиниши керак бўлган. Ўшанда дзюдочи Фатҳий «Фаластин масаласи бу ўйинлардан муҳимроқ ва бу қайтарилмас қарордир», деган эди. 1991 йилда жазоирлик дзюдочи Мизён Даҳмоний ҳам айни шу сабабдан дзюдо бўйича халқаро чемпионатда қатнашишдан бош тортган. Шунингдек, яна айни шу сабабдан 1992 йилда Испанияда ўтказилган халқаро чемпионатда қатнашишдан ҳам бош тортган. 2003 йил жазоирлик спортчи Умар Рабоҳий ўз рақиби «исроиллик» бўлгани сабабли халқаро чемпионатдан чиқиб кетди. 2009 йил марокашлик футбол ўйинчиси Марвон Шаммох француз рақибининг «Исроил» учун ўйнаётгани сабабли ўйинни тарк этди ва буни «ўзининг мусулмонлиги, исломий туйғуга эгалиги ва шу боис яҳудийларнинг Фаластиндаги қилмишларини қабул қилолмаслиги» билан изоҳлади. 2011 йил марокашлик Марям бин Мусо жаҳон чемпионатидан шу сабабдан чиқди. Шунингдек, тунислик қиличбоз аёл Изза Басбос финал ўйинда «исроиллик» рақиби билан беллашишдан бош тортди. 2012 йил Миср терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатида «Исроил»га қарши ўйнашдан бош тортди. Шу йили ногиронлар учун мўлжалланган Руминия очиқ чемпионатида ногиронлар стол тенниси чемпиони кувайтлик Эваз Ҳарбий айни шу сабабдан ярим финалдан чиқиб кетди ва бу ҳол 2013 йил ҳам такрорланди. 2019 йил тайквандочи Абдуллоҳ Фарҳод Швеция чемпионатини тарк этди. Худди шу йили тунислик боксчи Миса Аббосий бокс бўйича жаҳон чемпионатидан чиқиб кетди.
Мана шундай тинимсиз чиқиб кетишлар яҳудий вужудининг ҳаловатини бузмоқда. Уларнинг газетаси «Едиот ахронот»да бундай сўзлар нашр қилинган: «Араблар бизнинг ўйинчиларимиз қаршисида ўйинни тарк этиш билан бизни мазах қиладиган бўлиб қолишди. Улар билан тинчлик келишувлари бўлишига, қанча-қанча битимлар имзоланганига қарамай, араб спортчилари бизни ер юзида йўқдек муносабатда бўлишяпти».
Бу Ислом Уммати фарзандларининг шарафли позициясидир. Бироқ, бунинг муқобили ўлароқ, ҳукумат ва режимлар шармандали позиция эгаллаб, бу босқинчи вужуд билан муносабатларни нормаллаштириб, уни рози қилиш ва тан олишда жонбозлик кўрсатиб келишмоқда. Аммо бундай муваффақиятсиз позициялари албатта кутилмаган реакцияга дуч келади ва бизнинг яҳудий вужуди билан бўлган курашимиз чегаралар кураши эмас, балки унинг мавжудлигига қарши кураш бўлади.
Роя газетасининг 2021 йил 15 сентябр чоршанба кунги 356-сонидан