Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (3-қисм).
Биринчи босқич: тартибли сақофатлаш босқичи. Бу босқичнинг бошланиши ва бир неча қадамлари бор, уларни қуйида баён қиламиз.
а) Нуқтатул ибтидо: (бошланиш нуқтаси): Бошланиш нуқтаси шундай жойда бўладики, мабдаъни табанний қилган ва шу мабдаъ асосида воқеъни ўзгартиришга даъват этаётган шахсга, бу жойнинг айрим аҳолиси эргашадилар. Натижада, ушбу шахс улардан “дастлабки халқани” вужудга келтиради. Ушбу халқа устида ишлаб, уни ўстиради. Сўнгра бу ҳалқа ҳизбий халқадан уюшмага, кейин эса, тўлақонли ҳизбга айланади. Исломий даъватнинг дастлабки ибтидо нуқтаси Маккада – Аллоҳ таъоло ўз ҳабиби Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни элчи ўлароқ юборган жойда бошланган эди. Ҳолбуки, Аллоҳ таъоло Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни бутун инсониятга элчи қилиб юборган. Аллоҳ таъоло айтади;
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِّلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا
“Биз сизни бутун инсоният учун жаннатдан башорат берувчи ва дўзахдан огоҳлантирувчи этиб, юбордик”. [Сабаъ сураси.28].
Яна айтади;
قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا…
“Айтинг, эй ҳабибим! Эй инсонлар, албатта мен сизларнинг барчангизга юборилган элчидирман”. [Аъроф сураси. 158]. Бироқ, Аллоҳ таъоло Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан ишни ўз қавмидан бошлашларини талаб қилди. Аллоҳ айтади;
وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ
“Ва энг яқин қариндош уруғ-дўстларингизни огоҳлантиринг”. [Шуаро сураси. 214].
1924-йили Халифалик давлатининг қулатилиши оқибатида фонийликка юз тутган исломий ҳаётни қайта тиклашга даъват қиладиган ҳар қандай жамоат учун нуқтатул ибтидо-бошланиш нуқтаси Халифалик далатини тиклаш орқали Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг изларидан юрадиган шахс чиққан жойда бўлади.
Исломдаги даъватнинг таркиби – ушбу даъват дунёга келган пайтда – фикрат, тариқат ва инсондир.
Фикрат, дегани исломий ақийда ва шу ақийдадан келиб чиққан муолажалардир. Исломий ақийда коинот, инсон ва ҳаёт хақидаги, ушбу ҳаёти дунёдан олдинги ва кейинги нарса ҳақидаги ҳамда ушбу ҳаёти дунёни ўзидан олдинги ва кейинги нарсага бўлган алоқаси ҳақидаги куллий фикрдир. Муолажа эса, ҳизб учун даъватни етказишда лозим бўлган амалий, шаръий аҳкомлардир. Ушбу аҳкомлар ҳизб фаъолият кўрсатаётган жамиятнинг алоқаларида –амалда бўлмаса, фикрда – Исломни вужудга келтириш учун лозим бўлади. Ҳатто ҳизб ҳукмга етганда, ҳаёт ишларининг хаммасида Ислом аҳкомларини тўла татбиқ қилади.
Мабдаъ фикратининг жинсидан бўлган тариқат Ислом аҳкомларини ижро этиш кайфиятини, фикратни муҳофаза қилиш ва бу фикратни бошқаларга етказиш кайфиятини баён қилиб беради. Демак, ҳизб ўзи фаолият олиб бораётган жамиятга мабдаъни фикрат ва тариқат сифатида етказади. Шунинг учун у ўзи фаолият олиб бораётган жамият шахсларига халифаликнинг вожиблиги хақидаги аҳкомларни, жиҳод ва ҳадлар аҳкомларини етказганидек, ушбу аҳкомларни қандай ижро этиш кайфиятини баён қилувчи аҳкомларни ҳам етказади. Токи, инсонлар фикрат ва тариқат ўзларининг фикрат ва тариқатларига айланиб қолиши учун улар мана шу фикрат ва тариқатга алоқадор фикрлар, аҳкомлар ва раъйларнинг тафсилотини идрок эта билсинлар. Негаки, ушбу фикрат ва тариқатнинг аҳком ва афкорларини вужудга келтириш ҳамда уни ҳаётга татбиқ қилиш йўлида ана ўша инсонлар ўзларини қурбон қиладилар, уларни муҳофаза қиладилар, уларнинг ҳаётдаги бардавомлиги ҳамда бутун оламга олиб чиқиш учун ана ўша инсонлар уларни мудофаа қиладилар.
Шаръий ижтиҳод қилиш лаёқати бўлган, ҳис қилиш қобилияти ўткир, онгли инсон ушбу мабдаъга, ҳамда Умматни уйғота олиш салоҳиятига иймон келтирган ҳолда ушбу мабдаънинг юкини кўтаради ва уни етказади.
б) уюшмани ташкил этиш: мазкур учта асос – фикрат, тариқат ҳамда онгли мусулмон инсондан Халифалик давлатини тиклаш орқали Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун фаолият олиб борадиган жамоатнинг биринчи хужайраси вужудга келади. Исломнинг мусулмонлар унинг асосида уйғонадиган, оёққа турадиган мабдаъ эканлигини англаб етган киши Аллоҳнинг қуйидаги оятига амал қилиб, ушбу вожиб амални бажариш учун бир уюшмани ташкил этиш тариқат эканлигини ҳам албатта англаб етади. Аллоҳ айтади;
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ
“Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат-жамоат бўлсин”. [Оли Имрон сураси. 104].
Натижада, ушбу онгли киши, биринчи ҳужайра сифатида, уларга ҳам фикрат ва тариқатни етказиш учун бошқа мусулмонлар билан боғланади. Ушбу дастлабки ҳужайранинг кўпайиши билан уюшманинг “шахслар, тушунчалар, миқёс-ўлчовлар ва муайян қаноатлар” мажмуъасидан ташкил топган маънавий шахсияти вужудга келади.
Ушбу уюшманинг аъзоси тирик вужуддан ажралмас бир жузга айланиб қолади. Ушбу аъзода ҳам айни шу уюшманинг қони юради ва бу аъзо бўлган шахсни ушбу уюшманинг иродаси бошқаради. Зеро, ҳизб бутун аъзолари битта мабдаъга иймон келтирган уюшмадирки, улар шу мабдаъни жамиятда вужудга келтиришни ирода қилишади ҳамда энг кучли далил асосида бир ҳил фикр, аҳком ва райъларни табанний қилишади. Агар аъзо табанний қилиш йўлларини ва далилнинг кучлисини заифидан ажрата билса, уюшманинг раъйи аъзонинг раъйи бўлади. Билъакс, у табанний қилиш йўлларини ва далилнинг кучлисини билмаса, у ҳолда уюшманинг раъйи унинг раъйи бўлади. Чунки, у бир бутун жисмнинг бир бўлаги, кулдан жуздир. Шунинг учун у ўзи ҳам унинг аъзоларидан бири бўлган ушбу жисмга чамбарчас боғланиб, у билан уйғунлашиб кетиши вожиб. Шунда у ушбу жисм ўзидан талаб қиладиган тириклик вазифаларини бенуқсон ва мукаммал бажарадиган бўлади.
ж) ҳизб бўлиши учун ушбу уюшманинг жисмини бинога келтириш: бундай иш, шу уюшмага қўшилган кишиларни, мабдаънинг – ислом ҳаётини қайта бошлаш учун лозим бўлган – фикрлари билан муракказ сақофатлаш орқали юзага келади. Ушбу фикрлар Ислом ақидасини ҳамда бу ақийдадан келиб чиққан низомларни ўз ичига олади. Токи уюшмага аъзо бўлган кишиларни Умматнинг етакчиси ва жамоатчилик орасида ҳаракатланиб юрувчи тирик Исломга айлантиради. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – Маккада худди шу ишни амалга оширганлар. Ўз асҳоби киромларига – то улардан ўзларида мабдаъни мужасам этган метиндан мустаҳкам бир ушмани ташкил килгунларига қадар – ўзига нозил бўлаётган ваҳий билан таълим ва сақофат берганлар. Ана ўша уюшма аъзолари пайғамбарлардан кейинги энг сара инсонлар бўлганлар. Давлат қурилишидан олдинги азиятларни кўтаришда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – билан бирдек сабр бардош қилганлар. Сўнгра Мадинаи Мунавварада давлат қуришда ҳам Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га шерик бўлганлар. Расулуллох – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – билан бирга ҳамда у зотдан кейин ҳам, ер юзининг турли тарафларига Ислом динини таратганлар.
Албатта, муракказ сақофатни ўрганиш ва ўргатишдаги энг тўғри йўл ФИКРИЙ ҚАБУЛ қилиш йўлидир. Чунки, фикр ёки ақл таълим ва таъаллумдаги асосдир. Ақл Аллоҳ таъоло томонидан инсонга берган улуғ бир хусусиятдир. Аллоҳ таъоло шу ақл неъмати билан инсонни мукаррам қилди ва уни жуда кўп махлуқотлар устидан шу ақл туфайли афзал қилди. Аллоҳ таъоло ақлни таклиф маноти қилди, яъни, ақлсиз жонга шаръий аҳкомларни бажариш таклифи юклатилмади.
Ақлнинг тўртта асоси бор, бошқачароқ айтганда, ақл қуйидаги тўртта нарсадан ташкил топади; соғлом мия, ҳис, воқеъ ҳамда мана шу воқеъ хақидаги собиқи маълумот. Ақл, фикр, идрок битта маънода бўлиб, у ҳис қилиш воситалари орқали ҳис қилинган воқеъни мияга кўчириш ва шу воқеъни тафсирлаб берадиган собиқ маълумотнинг мавжуд бўлиши сўнгра мана шу воқеъга ҳукм чиқаришдир.
Шунинг учун мушриф муракказ сақофат бериш жараёнида дорисларга қуруқ маълумотларни эмас, балки фикрларни етказиб бериши лозим. Бу эса, фикрларни дорисларнинг зеҳнларида ҳис қилинган воқеъга ёки улар ҳис қиладиган нарсага яқин бўлган воқеъга боғлаб бериш билан амалга ошади. Шунда улар қуруқ маълумот эмас, балки, воқеъси мавжуд бўлган фикрларга эга бўладилар. Шунинг учун, мушриф дорисларнинг ақлига, фикрнинг асосларини яъни унинг тўртта омилдан ташкил топишини хисоб олиб олган ҳолда хитоб қилиши, фикрни етказиши лозим. Агар ушбу фикр дорисларнинг олдида улар ҳис қилишган ёки унга ўҳшаганини ёки унга яқин бўлганини ҳис қилишган собиқ воқеъга боғланса, ана унда, бу фикр уларга фикр сифатида етиб боради. Уларга бу фикр ўзлари эришган-ўзлариникидек бўлиб қолади. Агар фикр уларнинг олдиларида ҳис қилинган ёки ҳис қилиш мумкин бўлган воқеъга боғлаб берилмаса, масалан, жумлалар шарҳлансаю, бироқ, улар фақат луғавий маъноларинигина тушинишса, жумлалар далолат қилган воқеъни ҳис қилиша олмаса, уларни тасаввур қилиша олмаса, албатта, уларга қуруқ маълумотлар етказилган бўлади. Натижада улар бу маълумотлар билан муфаккир бўла олмайдилар, улар бу билан таълим олувчи мутаъллим бўладилар, холос. Шунинг учун мушриф дорисларга фикрларни етказаётган маҳалда, ўзидаги фикрларнинг нусҳасини уларнинг онгига ўтказаётган махалда бу фикрлардан келиб чиқаётган маъноларни воқеълигини дорис ҳис қиладиган даражада яқинлаштириб бериши лозим. Агар бундай воқеънинг ҳис қилдириш узрли бўлса, мушриф фикр бераётган пайтда воқеъни дориснинг зеҳнига яқинлаштиб тасвирлаб бериши лозим. Негаки, берилган маълумотлар ҳис қилинган воқеъга ёки дориснинг зеҳнида тасаввур қилинган воқеъга боғланган пайтдагина фикр вужудга келади.
Маҳсус (ҳис қилинган) воқеъ инсон бешта ҳис қилиш аъзоларининг бири билан ҳис қилиши мумкин бўлган воқеъдир. Масалан, дарахтни кўзи билан кўради, қушнинг сайрашини қулоғи билан эшитади…. Ушбу ҳис қилинган ёки ҳис қилиниши мумкин бўлган воқеъ тафкир амалиётидаги асосий унсур, фикрлаш жараёнидаги энг асосий омилдир. Идрок фақат мана шу воқеъ билангина ҳиссий идрок бўлади. Бироқ, мусулмонларнинг аҳволларини ўзгартириш ҳамда уларни уйғотиш учун лозим бўлган муракказ сақофат фикри моддий ҳис қилишга қараганда фикрий ҳис қилишга кўпроқ муҳтож бўлади. Фикрий ҳис қилиш инсон нарсалар ва хатти-ҳаракатларга алоқадор бўлган маънавий ишларнинг қаршисида тутган мавқифи натижасида сезадиган ҳис қилишдир. Масалан, мусулмон ҳаром бўлгани учун ароқ, зино ва қиморга ўхшаганлардан жирканишни сезади. Ҳалоллиги боис узум, никоҳ ва ҳадияга ўхшаш ашё ва афъолларга нисбатан эса, мойилликни сезади.
Фикрий қабул қилиш жараёнида мушриф тафкирнинг тўрт унсурини ишга солиши лозим. Шунда у дорисга сўзлаётган пайтда, тафкир жараёнида, яъни унга фикр бераётганида, агар у олдин ҳис қилмаган бўлса, унга воқеъни шу даражада дақиқ, ипидан игнасигача тасвирлаб беришга, тасаввур қилдиришга интиладики, шунда у воқеъни ҳис қилаётганини сезади. Бунинг учун эса, тасвирланаётган воқеънинг суратини дориснинг зеҳнига янада яқинлаштириш учун ушбу воқеъ ҳақидаги бутун маълумотларни йиғиб олиш талаб этилади.
Фикрий қабул қилишнинг асосий қуроли тилдир ва бу тил ўз ичига олган лафзлар, жумлалар ва маънолардир. Агар мушриф ҳам, дорис ҳам фикларга далолат қилиши жиҳатидан ушбу лафз, жумла ва маъноларни идрок этишса, бу қурол дарс жараёнида фаъол бўлади, яхши фойда беради. Шунинг учун “дарс берувчи” мушриф дорисларнинг луғавий малакаларини, уларнинг тилга қанчалик бой эканликларини эътиборга олиши лозим. Шунда у ҳар икки тараф орасида фикрий сухбат енгил бўлиши учун улар тушинадиган сўз ва жумлаларни ишлатади. Фикрий сухбат деганимиз, муракказ сақофатдаги тафкирнинг тўрт унсури асосида икки тараф орасидаги сухбат ва мунозара дарс жараёнида ҳар икки тараф тушинадиган тилда бўлиши лозимлигини англатади. Худди мана шу йўл билан насслар хоҳ ёзилган, хоҳ сўзланган бўлсин дарс берувчи мушриф каби дориснинг ҳам миясидаги фикрларга айланади. Дорис ҳам бу фикрларни таъбирлашга, улар билан ишлашга ва бу фикрларни бошқаларга ҳам улашишга, хатто уларга етказишга ҳам қодир бўлади.
(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан). (давоми бор).