Толибон АҚШга нисбатан илиқ муносабат билдирди

797
0

Толибон АҚШга нисбатан илиқ муносабат билдирди

Толибон ҳаракати Афғонистонга миллионлаб долларлик гуманитар ёрдам кўрсатган халқаро ҳамжамиятга миннатдорчилик билдирди. Афғонистон муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири Амирҳан Муттақи матбуот анжуманида билдиришича, Толибон бу маблағларни қашшоқлик муаммосини ҳал қилиш учун оқилона сарфлайди.

Шунингдек, Муттақи Америка ҳақида ҳам ижобий баёнотлар берди. У АҚШнинг Толибонга кўрсатган ҳурмати учун Вашингтонга миннатдорчилик билдирар экан, “АҚШ – буюк давлатдир ва буюк қалб эгаси бўлиб қолиши керак!”, деди.

20 йил мобайнида Афғонистонни қирғин қилган босқинчи Америка ҳақида Толибон тарафидан илиқ сўзлар айтилиши ҳеч кутилмаган эди. Бундан икки кун аввал ҳам Толибоннинг халқаро матбуот вакили Суҳайл Шаҳин “бундан буёғига Американи душман деб билмаслигини, агар Америка Афғонистонни қайта тиклаш жараёнида иштирок этса, бундан мамнун бўлишларини” билдирганди.

“Афғонистонга сармоя киритмоқчи бўлган барча мамлакатларни, шу жумладан АҚШни ҳам мамнуният билан қабул қиламиз. Биз уларнинг Афғонистонни қайта қуриш жараёнига қўшган ҳиссасини олқишлаймиз. Менимча, йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнида вайрон қилгандан сўнг, Афғонистонни қайта тиклашда иштирок этиш ва мамлакатимизга сармоя киритиш АҚШнинг маънавий бурчидир”, “Америка мамлакатимизга бостириб кирди ва биз бунга қаршилик кўрсатдик. Энди бу саҳифа ёпилди ва биз янги босқичга ўтдик. Бу босқичда мамлакатимиз учун қайта қуриш, барқарорлик ва тинч-тотув яшаш тушунчалари бўлади”, “Америкаликлар мамлакатимизга бостириб кирганида, бизнинг душманимиз эди, лекин бугунга келиб, улар Афғонистонни қайта қуриш жараёнида иштирок этса, мамлакатимизга ижобий ҳисса қўшса ва сармоялар ётқизиб, халқимиз учун иш ўринларини яратиш орқали оғир кунларда бизни қўллаб-қувватласа, бу душманлик ҳисобланмайди. Балки бу Афғон халқи учун яхши бўларди. Биз буни олқишлаймиз”,  деди Турк ахборот агентлигининг саволларига жавоб берган Суҳайл Шаҳин.

Аслида Толибоннинг Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлган АҚШга кўрсатаётган илтифотли мулозаматлари Қатар пойтахти Дохада имзоланган “тинчлик келишуви”нинг натижасидир. Чунки, келишувга мувофиқ, Толибон Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритгандан сўнг АҚШ ва иттифоқчиларининг хавфсизлигига зид иш қилмайди. АҚШ эса, бу келишув туфайли қилган жиноятларига жавоб беришдан қутулиб қолди ва Афғонистонни тарк этишдан аввал ўз манфаатларини кафолатлаб олишга муваффақ бўлди.

Толибон ҳаракати “АҚШ билан музокара столига ўтириш”, хатосини фақат ва фақат, ушбу столда тузилган битимни йиртиб, АҚШнинг башарасига отиш ва дарҳол, ҳеч иккиланмай Халифалик лойиҳасига қўшилиш билангина ювиши мумкин. Акс ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта айтганидек, олд эшикдан чиқиб кетган Америка, орқа эшикдан қайтиб кириб келади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here