Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистон бўйича позициясини билдирди
Хабар: Қирғизистон президенти Садир Жапаров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлат раҳбарлари саммитида мамлакатнинг Афғонистондаги вазиятга оид позициясини маълум қилди.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Жапаров минтақада теократик давлат тузилиши шубҳасиз ташкилотга аъзо мамлакатлардаги ҳозирги вазиятга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шу билан бирга у қирғиз томони Афғонистон билан дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва унинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканини урғулади.
Жапаров Афғонистоннинг янги ҳукумати вакиллари билан мамлакатдаги вазият тезроқ барқарорланиши учун турли масалалар юзасидан мумкин бўлган ҳамкорлик вариантлари борасида мулоқот олиш бориш зарурлигини қайд этди.
“Биз Афғонистондаги вазиятни иложи борича тезроқ барқарорлашишига ва мамлакат халқига маъқул келадиган янги инклюзив давлат тузилмаси тузилишига умид қиламиз”, – деди Жапаров.
Изоҳ: Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган КХШТ ва ШҲТ саммитидаги асосий мавзу – Афғонистон масаласи бўляпти. Гарчи КХШТ саммитида Россия президенти Путин иштирок этмаган бўлсада, ташкилотга аъзо давлатлар Россия кўрсатмаси ва режаси бўйича иш олиб боришди ва шунга мувофиқ баёнотлар беришди. Жумладан, саммитда ташкилотга аъзо давлатлар бир овоздан афғон қочоқлари ва чет эл ҳарбий базаларини ўз ҳудудларида жойлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида баёнот билан чиқишди. Бу АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилиши ва минтақа давлатлари билан ҳарбий база бўйича сўзлашувлар олиб бораётгани ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг Россия эгаллаган позиция бўлиб, минтақа давлатлари ўрнига Россия узил-кесил АҚШга рад жавобини берган эди. Шунингдек, аъзо давлатлар Афғонистонда тезроқ барқарорлик ўрнатилиши, бунинг йўли эса инклюзив ҳукумат тузишдан иборат эканлигини қайд этиб ўтишди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам минтақада теократик давлат тузилишига қарши чиқиб, бу минтақа давлатлари учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан гапириши, Россияни рози қилиш учун берилган баёнотлардан биридир. Теократик давлатнинг таърифи – диний раҳбарлар давлат сиёсатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган сиёсий тизим ёки муҳим давлат ишлари илоҳий кўрсатмалар ва қонунлар билан ҳал қилинадиган бошқарув тизим эканлигини англатади.
Гарчи Толибон ҳаракати Афғонистонда фақат Ислом Иморати ташкил этиш ва қўшни давлатлар хавфсизлиги таҳдид уйғотмаслик ва ички ишларига аралшмасликни ваъда қилган бўлсада, аммо мустамлакачи давлатлар капиталистик тузум ва мустамлакачилик сиёсатларини илдизи билан қўпориб ташлайдиган, уларнинг маҳаллий малайларининг мустабид рехимларига барҳам бериб, мусулмонларни бир баетакчи ва бир байроқ остида бирлаштирадиган соф Ислом давлати бароп бўлиши олдида тиззалари қалтирамоқда ва буни олдини олиш учу ўз имкониятидаги барча воситаларни ишга солишмоқда. Афсуски, Толибон ҳаракати шундай тарихий имкониятни қўлдан бой бермоқда.
Душанбеда бўлиб ўтган КХШТ саммити ва бугун бошланадиган ШҲТ йиғилиши ҳам Россия ва Хитойни минтақада ўз таъсирларини сақлаб қолиш йўлидаги ҳаракатлари жумласидандир. Россия ҳам, Хитой ҳам минтақа устида ўзаро рақобатларини кучайтиришмоқда.
Абдураҳмон Одилов