Мустамлакачи Ғарб Фаластин маъмуриятининг сақланиб қолишини Ғарб ва яҳудий вужуди учун стратегик манфаат, деб атамоқда

340
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мустамлакачи Ғарб Фаластин маъмуриятининг сақланиб қолишини Ғарб ва яҳудий вужуди учун стратегик манфаат, деб атамоқда

Британия махфий разведка хизмати (МИ-6) раиси Ричард Мур сешанба куни бир неча британиялик дипломатлар дохил делегацияга раҳбарлик қилиб, Рамаллоҳга сафар қилди. Сафар давомида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан ҳамда бир қатор хавфсизлик мулозимлари билан учрашди.

Эртасига АҚШ разведка хизмати директори Уильям Бёрнс ҳам – «исроиллик» расмийлар билан учрашуви ортидан – Рамаллоҳга келди. Қудс арабий газетасининг фаластинлик бир манбага таянган ҳолда хабар қилишича, Фаластин маъмурияти яқинда АҚШ маъмуриятига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, Фаластин маъмуриятининг ағдарилишидан олдин бу ишга аралашишни таъкидлаган. Шунингдек, Америкадан бу ишга аралашишни ва фаластинликларнинг иқтисодий фаровонликни оширишга ҳисса қўшувчи лойиҳалар ишлаб чиқишларига рухсат беришни ҳамда яҳудийларнинг Фаластин режимига солаётган солиқларнинг ортиқча даражадаги миқдорини тўхтатишни талаб қилди.

Ўз навбатида, сиёсий муфаккир устоз Аҳмад Хутвоний Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими радиоси учун ёзган изоҳида бундай деди:

«Ромаллоҳга америкалик ва британиялик расмийларнинг бир вақтда келиши шунга далолат қилмоқдаки, демак, Фаластин режими сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий ботқоққа томоғигача ботиб қолган. Бу режим гўё ағдарилишдан олдин Америка ва Британияни ёрдамга чақираётгандек. Зеро, бугунга қадар Ғазо уруши бўлиб ўтди… Фаластин маъмуриятининг фаоллардан бири бўлган Низор Баннотни ўлдирилиши каби фаластинликларга қарши содир этаётган жиноятлари фош бўлди… Уй-жой қураётган яҳудийларнинг фаластинликларга қарши чора-тадбирларни кучайтиришидан сўнг Фаластиндаги жамоатчилик фикри олдида режимнинг баттар шармандаси чиқди… Мана шуларнинг барчасидан сўнг режим Америка ва Британияни ёрдамга чақирмоқда. Бу ва бошқа сабабларга кўра, Америка билан Британия Фаластин маъмурияти муаммосини ҳал этиш учун зудлик билан ўзларининг разведка раҳбарларини юборишди. Афтидан, бу мустамлакачи давлатлар режим муаммосига унинг мавжуд бўлиб туришига таҳдид солувчи муаммо ўлароқ қарашаётган кўринади».

Матбуот изоҳи сўнггида устоз бундай деди:

«АҚШ ва Британиядан иборат бутун Ғарб давлатлари Ғарбнинг ва яҳудийларнинг стратегик манфаатлари таъминланиши учун Фаластин режими албатта сақланиб туриши керак, деб билишмоқда. Бироқ, Ғарб қўлида қонунийлиги йўқ бир режим учун тезкор сиёсий ечимнинг ўзи йўқ. Йўқлиги учун ҳам икки давлатнинг разведка раҳбарлари режимга сўнгги нафасини олишидан олдин вақтинча жонлантириб турувчи дори олиб келишди.

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here