Яманда Ҳусийларнинг ҳокимиятга келиши ортида Саудия Арабистони турибди

148
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яманда Ҳусийларнинг ҳокимиятга келиши ортида Саудия Арабистони турибди

Саудия ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон бундай деди: «Ҳусийлар Яманда ҳарбий ечимни афзал кўришяпти… Улар юрт келажагининг бир қисмига айланмоқчи бўлсалар, мулоқотга рози бўлишлари керак».

Бу хусусда доктор Абдуллоҳ Бозиб бундай дейди:

«Сауд ҳукмдорлари ҳар доим Ҳусийлар Яманда бўлажак ҳокимиятнинг бир қисми бўлишга рози бўлишлари керак, биз биродарлари ва қўшниларимиз, биз уларни йўқ қилмоқчи эмасмиз, юртдаги сиёсий ечимга шерик бўладилар, каби сўзларни тинмай такрорлаб келишди. Бир вақтнинг ўзида, шиа Ҳусийларидан озод қилиш учун Яманга келганликларини даъво қилиш билан юрт ичкарисидаги афкори оммани лақиллатишди. Бу ғирт дажжолликнинг ўзидир. Чунки Саудияни на Исломни ҳимоя қилиш ташвишлантирсин, на суннийларни. Аксинча, у Американинг минтақадаги манфаатларини ҳимоя қилишдан ўзга нарсани ўйламайди. Бундан Саудия Арабистонининг Америкага Эрондан ҳам содиқроқ эканини англаш мумкин. Шу боис, етти йилдан бери йўллаган ҳаво зарбаларининг бирортаси Ҳусийларни нишонга олмаган. Аксинча, қатор хабарларга ва яманлик расмийлар баёнотларига кўра, Яман армияси Санъо томон қадам ташлагани сари ҳаводан Саудия коалициясининг «хато» зарбалари қурбони бўлаверди!… Бугун саудиялик расмийнинг бу баёноти Ҳусийларни келажакда Яман ҳокимиятига шерик бўлишга ундов доирасида янграмоқда. Бу борада тўғридан-тўғри музокара ҳам бўлиши мумкин. Худди ҳозирда эронлик хўжайинлари билан музокара қилишаётгандек.

Қачонгача Яман аҳли Саудиянинг қутқариш учун келганига алданадилар?! Ҳолбуки, аслида бу мамлакат бир даллол бўлиб, инглизларнинг Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукуматини ҳимоя қилишга қаратилган манфаатларига қарши АҚШ манфаатларини ҳимоя қилади ва унинг режаларини амалга оширади.

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here