بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги яҳудий вужудини қоралаб, хорлик ва хоинликни ҳамда уни давлат сифатида қатъий тан олишни ифодалаган баёнот чиқарди!
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги яҳудий вужудининг Фаластин ерларини босиб олиш, уй-жой ва иншоотларни бузишда давом этаётганини қоралади. Шунингдек, яҳудий вужудининг янги ҳукумати ҳам эски ҳукуматнинг давомчиси эканини, янги бош вазирнинг ҳам икки давлат ечими асосида тинчликка эришиш имкониятларини йўққа чиқаришда аввалги бош вазир йўлидан кетаётганини таъкидлади.
Бунинг муқобили ўлароқ, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими матбуот изоҳи чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Фаластин режими ташқи ишлар вазирлигининг бу қоралови режимнинг хор ва хоинлигини кўрсатади. Бу қораловлар халқаро сиёсий атамалар доирасида бўлмоқда! Бу атамалар мустамлакачилар томонидан яҳудий вужудини ҳимоя қилиш учун жорий қилинган. Шунингдек, бу атамалар яҳудий вужудининг юртимиздаги босқинчилигини таъминлаш ва таянчларини мустаҳкамлаш учун халқаро қонунларда рухсат берилган чегарада белгиланган.
Режимнинг икки давлат ечимига чақириши ва яҳудийларнинг Ғарбий соҳилда уй-жой қуришларига қарши чиқиши фақат битта маънони, яъни Фаластиннинг бошқа ерларини ҳам қўш қўллаб топширишни англатади. Ташқи ишлар вазирлигининг бу баёноти тиз чўкиб ялиниш, расволарча хорланиш ва таърифлаб бўлмайдиган даражада хиёнат қилишни англатади! Зотан, муборак Фаластин замини масаласи Ислом Умматининг кўҳна масаласидир. Зеро, Уммат бу заминни салибчилар уруши замонида ҳам, мўғуллар босқини замонида ҳам озод этган. Шундай экан, Аллоҳнинг изни ила, уни яна озод этажак албатта».
Изоҳ сўнггида бундай дейилди:
«Ҳар бир холис ва қодир мусулмон учун Аллоҳнинг амрини қабул қилган ҳолда ушбу муборак заминни озод этиш сари ҳаракатга келиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Умматни собиқ азизлигига ва улуғлигига қайтармоғи вақти келди. Ушбу давлатнинг қомусида юртларимиздаги босқинчи ва мустамлакачиларга нисбатан «қоралаш», деган нарса бўлмайди. Балки Халифалик давлати босқинчи ва мустамлакачиларни супуриб ташлаш сари армияларни ҳаракатга келтириш, нусрат қучиш ва Уммат энергиясини сафарбар қилишдан бошқа нарсани қўлламайди.
Роя газетасининг 2021 йил 11 август чоршанба кунги 351-сонидан