Капитализм меваларидан: AstraZeneca вакцинаси савдоси олти ойда миллиард доллардан ошиб кетди

146
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капитализм меваларидан: AstraZeneca вакцинаси савдоси олти ойда миллиард доллардан ошиб кетди

Анадолу ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 19 зул-ҳижжа, милодий 2021 йил 29 июл пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«AstraZeneca – Британ-Швед фармацевтик компаниясининг пайшанба куни қилган маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 1 миллиард 169 миллион вакцина сотилган.

Кампания чиқарган баёнотда айтилишича, у 2021 йилнинг биринчи олти ойида ҳаммаси бўлиб 15 миллиард 540 миллион доллар даромад олган ва бу ўтган йилгига нисбатан 23 фоиз кўп.

«Коронавирус вакцинасидан ташқари, даромад эса 2021 йилнинг биринчи ярмида 14 миллиард 371 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 14 фоизга кўп ҳисобланади», дейилади баёнотда.

Компаниянинг қўшимча қилишича, «йилнинг биринчи ярмида 319 миллион доза, шу жумладан, Европа бозорларига 572 миллион долларлик, ривожланаётган бозорларга 455 миллион долларлик доза етказиб берилган».

Баёнотда AstraZeneca компанияси ижроий раиси Паскаль Сорионинг – биз ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцинамиз билан катта ютуқларга эришдик. Шу кунгача 170дан зиёд давлатга вакцина етказиб бердик, деган сўзлари келтирилган.

Роя газетасининг 2021 йил 11 август чоршанба кунги 351-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here