Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг Шаръий тариқати
Даъватни етказиш
Исломга даъват қилиш билан Ислом ҳаётини қайта бошлашга даъват қилиш орасида катта фарқ бор. Чунки, аввалгиси омм, яъни, Исломга даъват қилиш Ислом ҳаётини қайта бошлашга бўлган даъватни ҳам ўз ичига олади. Иккинчиси эса, хос. Исломга даъват қилиш хар бир мукаллаф мусулмонга, Ислом давлатига ҳамда Ислом асосига қурилган ҳар бир ҳизбга вожибдир.
Мукаллаф мусулмонга тўхталадиган бўлсак, у қаерда бўлмасин, қаерда юрмасин, ундан Исломга даъват қилиши талаб этилади. У кофирлардаги динланиш ғаризасини қўзғаб, уларни чиройли мавъиза билан динга даъват қилади. Уларни Ислом ақийдасига қаноатлантириб, ўз хоҳишлари билан Исломга киришлари учун улар билан ҳужжат ва қатъий далиллар асосида мужодала қилади – баҳсга киришади. Аллоҳ таоло айтади:
ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
“Роббингиз йўлига ҳикмат ва чиройли мавъза билан даъват қилинг. Улар билан энг чиройли бўлган нарса билан (яъни хужжат ва далиллар билан) мужодала қилинг – баҳслашинг. Албатта, Роббингиз Ўзининг йўлидан тойиган – адашган кимсаларни билгувчидир. У ҳидоят топган кишиларни ҳам билгувчидир”. [Наҳл сураси. 125].
Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар;
فوالله لان يهدي الله بك رجلا واحدا خير لك من أن يكون لك حمر النعم
“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоятлаб қўйиши сен учун неъматларнинг энг зўридан ҳам яхшироқдир”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Аммо Ислом давлатига келсак, давлат қурганларидан кейинги Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг сийратлари, шаръий насслар, хулафои рошидинларнинг ишлари – Исломни Давлат томонидан инсонларга жиҳод йўли билан етказишнинг вожиб эканлигига очиқ-ойдин далолат қиладиган етарли далиллардир. Улар Исломни қабул қилишади ёки Ислом ҳукмларига бўйсунишади. Негаки, Исломни ғайри мусулмонларга ҳам татбиқ этиш уларни Исломга чақиришнинг амалий тариқатидир. Сулаймон ибн Бурайданинг отасидан қилган ривоятида келади;
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا امر اميرا على جيش او سرية أوصاه في خاصته بتقوي الله ومن معه من المسلمين خيرا ثم قال اغزوا باسم الله في سبيل الله فاقتلوا من كفر بالله ولا تغلوا ولا تغدروا ولا تمثلوا ولا تقتلوا وليدا واذا لقيت عدوك من المشركين فادعهم الي ثلاث خصال او خلال. فايتهن ما اجابوك فاقبل منهم و كف عنهم.ثم ادعهم الي الإسلام فان اجابوك فاقبل منهم و كف عنهم ثم ادعهم الي التحول من دارهم الي دار المهاجرين و اخبرهم انهم ان فعلوا ذلك فلهم ما المهاجرين وعليهم ما على المهاجرين. فان ابوا ان يتحولوا منها فاخبرهم أنهم يكونون كاعراب المدينة لا يجري عليهم حكم الله الذي يجري على المؤمنين ولا يكون لهم في الغنيمة و القيء شيء إلا ان يجاهدوا مع المسلمين. فان ابوا فسلهم الجزية فان هم اجابوك فاقبل منهم و كف عنهم. فان هم ابوا فاستعن بالله وقاتلهم. رواه المسلم و الترمذي
“ Агар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – бирор сарийя ёки армияга кайсидир кишини амир этиб тайинласалар, хоссатан ўша кишига Аллоҳдан тақво қилишни ва ўзи билан кетаётган мусулмонларга нисбатан яхши муомалада бўлишни васият қилардилар. Сўнг айтардилар; “Аллоҳнинг йўлида, Аллоҳнинг исми билан ғазот қилинглар. Аллоҳга кофир бўлган кишиларга қарши урушинглар. Ғазот қилар экансизлар хаддинггиздан ошманглар, хоинлик қилманглар, душманларни тана аъзоларини кесиб мусла қилманглар, гўдакларни ўлдирманглар”. “Агар мушриклардан бўлган душманингга юзма юз келиб қолсанг,- дердилар амирул жайшга, – уларни 3 та хислатга чақир, агар бирортасини қабул қилгудек бўлса, улардан буни қабул эт ва уларга тегма: Уларни Исломга даъват қил. Агар даъватингга жавоб беришса, улардан буни қабул қил ва уларга тегма. Сўнг уларни ўз дорларидан муҳожирларнинг дорларига ўтишларига чақир. Уларга хабар бергинки, агар буни қилсалар, уларга ҳам муҳожирларнинг бурчлари ва ҳуқуқлари берилади. Агар бундан бош тортишса, уларга хабар берки, улар Мадина аъробийлари каби бўладилар.. Уларга мўъминларга жорий бўладиган Аллоҳнинг ҳукми жорий бўлмайди. Уларга ўлжа ва ғанимадан хеч нарса берилмайди. Магар, мусулмонлар билан бир сафда жиҳод қилишса, уларга ҳам ўлжа ва ғанимадан улуш берилади. Улар агар ўз дорларидан муҳожирларнинг дорларига ўтишдан бўйин товлашса, улардан жизя сўра. Агар улар бу даъватингни ижобий қабул этсалар, улардан буни қабул эт ва уларга тегма. Агар бундан ҳам бўйин товлашса, Аллоҳдан мадад сўра ва уларга қарши жиҳод қил”. Муслим ва Темизий ривояти. Демак, инша Аллоҳ шундай кун келадики, бу кунда бутун инсоният Ислом аҳкомларига бўйсунади. У кунда Аллоҳнинг изни иродаси билан ва мухлис даъватчи йигит-қизларнинг машаққатли мехнати ортидан Халифалик давлати тикланган бўлади. Худди мана шу кун келгунига қадар Ислом давлати доимий жиҳод ҳолатида бўлади. У бутун оламни Исломга даъват қилиб, бутун дунёни Дорул исломга айлантиргунга қадар тинимсиз курашаверади.
Аммо Ислом хаётини қайта бошлашга бўлган даъват мусулмонларни Исломни ҳам ичкарида, ҳам ташқарида татбиқ этадиган давлатни тиклаш орқали Исломни реал воқеъликда вужудга келтириш учун фаолият кўрсатишга чақиришдир. Бу кофирларнинг ва уларга малай бўлганларнинг қўл остида 1924-йили Халифалик давлати қулатилгандан кейин ўз фаолиятинини тўхтатган Ислом ҳаётини қайта бошлашга чақириқдир. Зеро, Ислом мана шу ҳолат учун ҳам махсус тариқатни шаръий қилиб берган. Яъни, Ислом Халифалик давлати қулатилиши оқибатида ҳаёт майдонидан ғойиб бўлган Ислом ҳаётини қайта бошлашнинг шаръий тариқатини ҳам кўрсатиб берган. Бу тариқат — Халифалик давлатини қайта тиклаш орқали Ислом ҳаётини янгидан бошлаш учун фаолият кўрсатадиган сиёсий ҳизбни вужудга келтиришдан иборатдир.