Путин визасиз афғон қочоқларини МО мамлакатларига жойлаштиришга қарши чиқди

310
0

Путин визасиз афғон қочоқларини МО мамлакатларига жойлаштиришга қарши чиқди

 Россия президенти Владимир Путин афғон қочоқларини улар виза олгунга қадар Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ғоясини қоралади.

 Россия раҳбари АҚШ ўзига визасиз мигрантларни қабул қилмаётганини инобатга олиб, бу адолатсиз эканини таъкидлади.

 “Бу мамлакатларга, қўшниларимизга, визасиз жўнатиш мумкин, ўзларига эса визасиз олишни хоҳлашмайдими? Бу масалани ҳал қилишдаги қандай ҳақоратомуз ёндашув”, – деди у “Единая Россия” партия вакиллари билан учрашувда.

 Путин Афғонистондаги вазиятнинг Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри алоқаси борлигини қўшимча қилди.

 У қочоқлар масаласи КХТШ саммити ва бошқа тадбирларда муҳокама қилинишини билдирди.

 Россия етакчиси Ғарб Марказий Осиё мамлакатларидан қочоқлар учун АҚШ ва Европага виза олгунларига қадар “транзит пунктлари” сифатида фойдаланмоқчи эканини айтди.

 Изоҳ: Мустақил эканлигини даъво қиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари на ички ва на ташқи сиёсатини мустақил олиб бора олишади. Улар оламий етакчи бошқа давлатлар билан сиёсий ёки ҳарбий жиҳатдан алоқа қилишмоқчи бўлса (Россия иқтисодий алоқаларга кўз юмиб келади, чунки унинг ўзи иқтисодий ёрдам берадиган ҳолатда эмас) биринчи навбатда Россиянинг “қош-қовоғига” қараб туришади. Агар Россия томонидан бу алоқаларга нисбатан бирор жиддий баёнот бўлмас алоқаларни ўрнатишади, акс ҳолда йўқ. АҚШ Афғонистонда шармандали мағлбиятга учраб, мамлакатдан чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг жаҳон ОАВда АҚШ Афғонистондан олиб чиқаётган қўшинларини қаерга жойлаштириши бўйича хабар ва муҳокамаларга тўлиб кетди. Аксар ғарб нашрлари АҚШ минтақадаги уч давлат – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бу борада музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзиб чиқишди. Аммо ушбу давлат расмийлари бу борада бирор муносабат билдиришмади. Чунки, уларнинг ўрнига Путин АҚШга узил-кесил жавоб бериб қўйган эди.

 “Wall Street Journal” АҚШ ва Россия ҳукумати расмийларига таяниб хабар қилишича, 2021 йил 16 июнида Женевада ўтказилган илк саммитда АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путин билан Афғонистондан Америка ҳарбийлари чиққанидан сўнг пайдо бўладиган янги террорчилик таҳдиди ҳақида гаплашган.

 Бу таҳдидни бартараф этиш мақсадида Вашингтон раҳбари Афғонистонга қўшни давлатлар – Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Қирғизистонда АҚШ дронлари ва аксилтеррор кучларини жойлаштириш режаси борлигини билдирган.

АҚШ ва Россия президентлари ўртасида аввал хабар қилинмаган бу мавзудаги сўзлашув Байден маъмуриятининг ушбу умидини деярли пучга чиқарди”¸ – деб ëзади WSJ.

 Женевадаги суҳбатда Путин Россия АҚШнинг Марказий Осиëдаги ҳар қандай ролига Москва қарши эканини очиқ айтган ва Хитой позицияси ҳам айни эканини билдирган.

 Бунга қадар, июл ойи охирида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам минтақа давлат раҳбарлари ўрнига жавоб бериб: “Марказий Осиёда ҳеч ким АҚШ ҳарбий базаларини ўз ҳудудида жойлаштиришни режалаштирмаётгани” ҳақида баёнот берган эди.

 Тўғри исломий юртларда мустамлакачи давлатларнинг ҳарбий базалар бўлиши шаръан ҳаром. Ҳеч бир ҳолатда уларнинг базалари ёки сиёсий таъсирлари бўлишга йўл қўйиб бўлмайди. Аммо Марказий Осиё давлат раҳбарлари АҚШга ҳарбий база учун ер беришга рози бўлмаганлари, ўз халқи манфаати ёки келажагини ўйлаб эмас, балки Россия қаҳрига дучор бўлиб қолишдан қўрққанлари сабабли бўлган. Агар Россия бу борада қатъий позицияда турмаганида улар АҚШ ваъда қиладиган пулни қўлга киритиш учун ҳеч иккиланмай ҳарбий база учун ер беришар ва ҳатто бу борада ким арзонроқ жойлаштириш бўйича мусабақага ҳам киришган бўлар эди. Мана шу ҳолат ҳам бу давлатлар қанчалик “мустақил” эканликларига далолат қилиб турипти.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here