Босқинчи кучлар Фаластин хавфсизлик хизмати ходимларига ҳужум қилмоқда, Фаластин режими бунга қарши ҳеч нарса қилмаяпти!

418
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Босқинчи кучлар Фаластин хавфсизлик хизмати ходимларига ҳужум қилмоқда, Фаластин режими бунга қарши ҳеч нарса қилмаяпти!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластин заминидаги матбуот бўлими яҳудийларнинг пайшанба куни Жанинга қилган ҳужумларини изоҳлаб ўз сайтида бундай деди:

«Пайшанба куни босқинчи кучларнинг Жанин шаҳрига ҳужум қилишлари оқибатида тўрт нафар йигит шаҳид бўлди, улардан бири асирликдан озод этилганди. Бундай қилмиш ҳар бир фаластинликларга, шу жумладан, яҳудийлар билан ярашиб тинчликка эришиш сароби ортидан халлослаб чопаётган хавфсизлик хизмати ходимларига яҳудий вужудининг нақадар жинояткор эканини яна бир бор исботлади. Яҳудийларнинг бу қилмиши яна шуни ҳам исботладики, АҚШ маъмуриятидан яҳудийларга ўз ҳужумларини тўхтатишлари учун босим қилишни илтимос қилаётган Фаластин маъмурияти ўзини босқинчининг хавфсизлигини таъминловчи қуролдан бошқа нарса эмас, деб билади. Ўз вазифасини босқинчини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсизлик ходимлари ва юрт фарзандлари ўлими муқобилига бўлса ҳам, унинг хавфсизлик талабларини адо этиш, деб билади. Мана, икки фаластинлик хавфсизлик ходими ва бир нафар фаластинлик йигитнинг ўлимига, тўртинчисининг ярадор бўлишига миқ этмай қараб турибди. Босқинчи яҳудийларнинг бу жиноятига муносиб жавоб бериш ўрнига, атиги буни қоралаб қўйиш билан кифояланиб, халқаро ташкилотларнинг ва босқинчи вужуд ҳимоячиси бўлган Американинг қўйнига ўзини отмоқда. Шу боис, ҳар қандай ҳур ва ҳалол инсон Фаластин маъмуриятидан воз кечишга ҳақли бўлса, хавфсизлик хизматининг ҳар бир ходими ҳам уни бутунлай тарк этишга ҳақлидир.

Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here