Али Эрбош: Эй мусулмонлар, қачон бирлашасиз?
Туркия диёнат ишлари вазири Али Эрбош босқинчи яҳудийларнинг жиноятларига қарши Ислом Умматини бирлаштириш шартлигини билдирди. Эрбош бу ҳақида “ал-Ақса ва Қуддус” масаласида фавқулодда ташкил қилинган умумжаҳон Ислом Уламолари ассоциацияси йиғилишида айтиб ўтди.
“Бир неча бор таъкидлаганимдек, Қуддусни босиб олганлар исломий жамиятнинг тарқоқлигидан жасорат олишмоқда. Шунинг учун биз бугун Умматни зайифлаштирган ва тарқоқлигига сабаблар бўлган ишни яхши аниқ тушуниб етишимиз лозим. Фақат шиорларни кўтариб чиқиш етарли эмас, муаммони ҳал қилиш учун реал қадамлар ташлашимиз керак. Дарҳол бирлашишимиз ва умматнинг бирлигини рўёбга чиқаришимиз керак. Бу қийин иш эмас. Уламолар бунга бош бўлишлари керак. Бутун дунё биладики, мусулмонлар ўз имкониятларини бирлаштирганда, дунёдаги энг катта кучга айланадилар” деди Эрбош.
Шунингдек Сакарядаги Орҳан масжиди олдида журнатистларга интервью берган Эрбош, “Эй мусулмонлар, қачон бирлашасиз? Бир ҳовуч яҳудлар жасоратига сабаб бўлаётган ғафлатдан қачон уйғонасиз”, дея мурожаат қилди.
Изоҳ: Дарҳақиқат Ислом умматининг бирлиги ҳаёт–мамот масаласидир. Бу ҳақида уламолар ва имом хатиблар маърузаларида бод–бод такрорлашади. Буни билмаган ёки инкор қладиган мусулмон бўлмаса керак. Бироқ мана шу бирлашиш қандай ва нима билан амалга ошади, масаланинг шу томонини ёритиш зарур. Юқорида Мусулмонларни бирликка чақирган жаноб Эрбош ҳам бу ҳақида тўхталмади.
Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, Мусулмонлар элликдан ортиқ давлатчаларга бўлиниб кетган бўлса, уларнинг ҳар бирининг ўз президенти, алоҳида конституцияси, сим тортилган чегараси бўлса, қандай бирлашиш мумкин? Буларнинг барчаси Ислом Умматининг бирлашишига тўсқинлик қиладиган омиллар эмасми? Масалан ҳозир Фаластиндаги мусулмонлар билан бирлашмоқчи бўлган бошқа ерлардаги мусулмонлар йўлга отланса, биринчидан ўзларининг давлати чегарадан чиқармаса, иккинчидан Фаластин ҳукумати уларни киргизмайди. Агар бу Мусулмонлар ўз қарорларида қатъий туриб, чегара қонунларига итоат қилмаса, дарҳол “терроризм” ёки “эксртимизм” айби билан қўлга олинади.
Демак бирлашиш учун авваламбор ўша бирлашишга тўсиқ бўладиган омилларни бартараф қилиш керак бўлади. Аксинча, фақат бирлашишга чақириб қўйишнинг ўзи билан ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Шундай экан, уламолар ва имом хатиблар Мусулмонларни бирликка чақирган пайтда, бунинг учун сохта чегараларни йўқ қилиб, ҳудудларни бирлаштириш, Ғарбдан олинган конституцияларни рад қилиб, Қуръони Каримни дастур қилиб олиш ва элликдан ортиқ раҳбарлар ўрнига битта сиёсий раҳбар тиклаш шартлигини етказишлари лозим. Ана шунда бутун мусулмонлар байроғи битта, раҳбари битта, конституцияси битта бўлган Халифалик давлати остида бирлашишга муваффақ бўладилар.
Қиёмуддин Шариф