Муборак Рамазон ойи ташриф буюрган экан, унинг ҳурматини жойига қўйинг

657
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муборак Рамазон ойи ташриф буюрган экан, унинг ҳурматини жойига қўйинг

Аллоҳ Таоло муборак Рамазон ойини ғоят фазилатли қилди. Унинг кўп фазилатларидан бири:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ، وَالْجُمْعَةُ إِلَى الْجُمْعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ، مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ إِذَا اجْتَنَبَ الْكَبَائِرَ»

«Беш вақт намоз (оралари), жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонга қадар – агар гуноҳи кабиралардан четланилса – гуноҳларга каффоратдир». (Муслим ва Аҳмад ривояти. Бухорий ҳам «Тарихи Кабир»да ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ، وَرَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ دَخَلَ عَلَيْهِ رَمَضَانُ فَانْسَلَخَ قَبْلَ أَنْ يُغْفَرَ لَهُ، وَرَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ أَدْرَكَ عِنْدَهُ أَبَوَاهُ الْكِبَرَ فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ – قَالَ رِبْعِيٌّ: وَلَا أَعْلَمُهُ إِلَّا قَدْ قَالَ: أَوْ أَحَدُهُمَا»

«Мен зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин. Рамазон келиб-кетса-ю, ундан гуноҳлари мағфират қилинмаган ҳолда чиққан кимсанинг бурни ерга ишқалсин. Ота-онаси қариб қолса-ю, хизматларини қилиб, шу хизматлари билан жаннатга лойиқ бўлмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин…». (Аҳмад, Термизий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилган. Санади яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«إِذَا دَخَلَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ وَسُلْسِلَتْ الشَّيَاطِينُ»

«Рамазон кирганда жаннат дарвозалари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади». (Бухорий, Муслим, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Дорамий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки имон-ишонч билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади». (Бухорий, Насоий, Ибн Можжа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً»

«Рамазондаги умра ҳажга тенгдир». (Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад ривояти).

Эй мусулмонлар!

Биз сизга ушбу улуғ ойни ҳозирингизни нурли ўтмишингизга улаган ҳолда эслатамиз. У пайтда қандай қилиб аждодларингиз ушбу ойни тоат-ибодатлар, нусратлар ва буюк амаллар қилинувчи мавсум сифатида ўтказганларини хотирлатамиз. Сизга ушбу фазилатли ой остонасидаёқ осий амалларни елкангиздан олиб ташлашингизни эслатамиз. Алиюл Қодир Аллоҳга холис бўлиш учун елкангиздан олиб ташланмоғи шарт бўлган бу осий амаллардан ҳам каттаси борлигини, у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмаслик гуноҳи эканини хотирлатамиз. Бунинг учун қуйидаги амалларни тавсия этамиз:

  • Қудрат ва ёрдам аҳлига: Сизга Аллоҳ берган қудратни Аллоҳ, Росули ва мўминлар учун нусратга айлантиринг. Ана шунда ансор розияллоҳу анҳулар каби бўласиз. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло улар ҳақида Қуръонда то қиёмат кунига қадар тиловат қилинувчи ушбу оятни нозил қилди:

وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آَوَوْا وَنَصَرُوا أُولَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقّاً لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

«Имон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар — ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бор» [Анфол 74]

Шундай экан, ҳозироқ, ҳозироқ қўлингизни Ҳизб ут-Таҳрир беринг. Мадинаи Мунавварада Росулуллоҳ ﷺга нусрат бериш орқали илк Ислом давлатини барпо этган сиздан олдинги биродарларингизни эсланг. Улардан бири Саъд ибн Муоз эди. У вафот этганда онаси йиғлади… Шунда Росулуллоҳ ﷺ онасига бундай марҳамат қилганлар:

«لِيَرْقَأْ (لينقطع) دَمْعُكِ، وَيَذْهَبْ حُزْنُكِ؛ فَإِنَّ ابْنَكِ أَوَّلُ مَنْ ضَحِكَ اللَّهُ لَهُ، وَاهْتَزَّ لَهُ الْعَرْشُ»

«Кўз ёшингизни тўхтатинг, хафаликни кетказинг, чунки ўғлингиз Аллоҳ унга кулган ва арши аъло титраган энг биринчи инсондир».

  • Талаба ва ёшлар…дан иборат жамиятнинг фаол қатламига: Сиз Ҳизб ут-Таҳрир ҳалқаларида қатнашмоғингиз ва Пайғамбаримиз ﷺнинг асҳобларига эргашиб, ушбу ҳалқаларда Ислом мабдаини, ақидасини ва аҳкомларини ўзгартиришнинг ягона қуроли сифатида ўрганмоғингиз лозим. Зеро, бу саҳобаи киромлар Исломга киргач, ёш даврларидаёқ Росулуллоҳнинг уюшмаларига қўшилганлар. У ерда Исломни жуда чиройли тушунишиб, сўзда ва амалда даъватни кўтариб чиқувчиларга ва инсонлар орасида ҳаракатланувчи Исломга айланганлар.
  • Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлиш ёки ҳалқаларида қатнашишга имконлари йўқ инсонлар эса, фаолият қилаётганларни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдамчи бўлмоқлари керак. Ҳизб ут-Таҳрир маърифатини унинг китобларидан, нашрларидан, форумларидан, докладларидан ва намойишларидан ўрганиб, тарафдорлар сонини кўпайтирмоқлари лозим. Токи, бу билан кофир ва мунофиқларнинг ҳаловатини бузинг ва Аллоҳга яхшилигингизни кўрсатинг.

Келинг, эй мусулмонлар, ушбу фазилатли ойда Аллоҳга яхшилигингизни кўрсатинг. Аллоҳ сизда қанчалар Унинг шариатини татбиқ этилиши йўлида суръат билан ҳаракат қилаётганингизни кўрсин. Шояд, карами кенг ва қудрати улуғ Роббингиз Ислом давлатини барпо этишга муваффақ қилиш билан Исломга ва сизга куч берсин.

Роя газетасининг 2021 йил 14 апрел чоршанба кунги 334-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here