Ислом ва мусулмонларга қарши яна бир қонун

0
862

Ислом ва мусулмонларга қарши яна бир қонун

 Ҳукумат таклифига биноан 15 апрел куни “Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси аввал парламентнинг Ҳуқуқий тартиб, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида, кейинчалик умумий мажлисда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси Жиноят кодексининг “Экстремистик ташкилотлар ташкил этиш” тўғрисидаги 314-моддасига ўзгартиришлар киритишни ўз ичига олади.

 Лойиҳа хатбоши-асосланмасида, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ ишлаб чиқилгани айтилган. Шунингдек, бундан кўзланган мақсад экстремистик ташкилотларга қарши курашни такомиллаштириш эканлиги таъкидланган.

 Ушбу асосдан кўриниб турганидек, ҳукумат бу қонун лойиҳасини россиялик ва хитойлик кофир хўжайинларига, шунингдек, кўшни республикаларнинг кофирга малай ҳукуматларига хорларча бўйсуниш билан қабул қилмоқда. Маълумки, “экстремизм” атамасини мустамлакачи кофирлар Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун ўйлаб топишган.

 Мажлислар стенограммасидан кўриниб турганидек, қонун лойиҳаси биринчи навбатда Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган. Ундан айрим иқтибосларни келтириб ўтамиз.

 Депутат Зарилбек Рисалиев ҳукумат номидан ҳужжатни ҳимоя қилаётган ИИВ ўринбосари Нурбек Абдиевга қуйидагича савол берди:

– Ҳозир Қирғизистонда исломийлашиш кучайяптими ёки йўқми?

– Ҳа шундай таҳдид бор, Исломийлашиш кучайгани сабабли мана шундай қонунларни қабул қилишга тўғри келмоқда.

 Шунингдек, Н. Абдиев “динга риоя қилиш ҳаддан ташқари бўлиб кетмоқда” деган депутат К. Жолдошбаев саволига жавоб бераётиб, “давлат хизматчилари сифатида биз ҳам халқимизнинг ҳаддан ташқари диндор бўлиб кетганига қаршимиз” деди. Ва яна шундай деди:

-Хизмат сафари билан Ўзбекистон, Қозоғистонга бориб келдик. У ерларда давлат идоралари ходимларининг динга яқинлашишига йўл қўймаслик учун махфий ишлар юритилар экан. Биз ҳам бундан фойдаланамиз.

 Депутат Н. Никитенконинг “ушбу қонун бошқа томонга, масалан, мухолифатга қарши ишламайдими” деган саволига, Н. Абдиев: “биздаги диний экстремистик ташкилотлар конституциявий тузумни ўзгартиришга ҳаракат қилиб келишади, биз шундан келиб чиқяпмиз, бу ўринда қандайдир ННТ (НПО) ёки бошқалар назарда тутилмайди”, – деб жавоб берди.

 Ҳукумат ҳозирча “бу қонун фақат Исломга қарши ишлайди” дегани учун ғарбпараст депутатлар уни қўллаб-қувватлашди.

 Масалан, Жанар Акаев бундай деди: “Ушбу қонунни мен кўриб чиқдим. Тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу тўғри, керакли қонун. Чунки, унда “Конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга ва сиёсий нафратни қўзғатишга қаратилган мафкурани тарғиб қилувчи диний экстремистик ташкилотлар фаолияти” деб аниқ ёзилган. Қонун сиёсий партия ёки сиёсатчилар ҳақида эмас. Агар шундай бўлганида мен биринчи бўлиб жар солар эдим. Энди экстремизм ва сиёсатни бир-бирига боғлаб, шунга мувофиқ судлаб юбораман дейиш, албатта, нотўғри. Ўйлайманки бундай бўлмайди”.

 Аслида, ушбу қонун лойиҳасидан қуйидаги аниқ мақсадлар кўзланганини англаш мумкин.

 1. Ушбу қонун орқали Ҳизб ут-Таҳрир исломий-сиёсий партиясининг сиёсий фаолиятига тўсиқ қўйишни кучайтиришмоқчи.

2. Шунингдек, қонун кучга кирса ва татбиқ этиладиган бўлса, ҳар бир мусулмонга “сиёсий нафрат қўзғатиш” тамғасини ёпиштириш мумкин бўлади. Масалан, Ислом қадриятларини ҳимоя қилиб митинг уюштирган ҳар бир мусулмон ушбу модда билан айбланиши мумкин. Дастлаб, уларни бирор “экстремистик” ёки “террористик” ташкилотга боғлашга ҳаракат қилиб кўришади. Агар боғлай олишмаса “сиёсий нафрат қўзғатувчи янги ташкилот тузишга ҳаракат қилди” деган туҳмат билан айблай бошлашади.

3. Ҳозир “мўътадил ислом”ни қабул қилиб, демократик сиёсий жараёнларда иштирок этишни кўзлаган партиялар пайдо бўлмоқда. Улар соф исломий бўлишмаса-да уларда исломий бўёқ  мавжудлиги сабабли уларга ҳам тўсиқ қўйиш учун ушбу қонун ишлайди. Масалан, “Нур”, “Имон нури” каби партиялар ушбу қонуннинг нишонлари бўлиб қолишади.

4. “Таблиғ” ва бошқа жамоатлар тўлиқ тақиқланмаса ҳам уларнинг фаол аъзоларини ушбу қонун бўйича жиноий жавобгарликка тортишга йўл очилади.

5. Агар ҳукумат оёққа туриб, ўз диктатурасини ўрнатиб олса, мазкур қонун мухолифатни жиловлаш учун ҳам ишлайди. Шу сабабли бир қанча ғарбпараст депутатлар ташвиш билдиришган бўлса, баъзи фаоллар унга очиқ қарши чиқишди. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, ушбу қонун бевосита Ислом ва мусилмонларга қарши қаратилган, мухолифатга эса билвосита тегишли.

 (Ушбу модда билан айбланганлар 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади)

 Бундан ташқари, ИИВ ўринбосари “қонунлар талабга мувофиқ бундан ҳам кучайтирилиши мумкин, бундай лойиҳалар ҳам бор” деди. Муборак Рамазон ойида шу ва казинога йўл очган қонунларни қабул қилиниши ва баъзи воқеалар ҳокимиятни мусулмонларни провокация қилишидан бошқа нарса эмас. Бу – ҳокимият бундан буён мусумонларга гоҳ терроризм, гоҳ сиёсий экстремизм каби тамғаларни қадаб, ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётганидан далолат қилади.

 Шулардан келиб чиқиб, ушбу қонун Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган деган эътиборда, биз мазкур қонун лойиҳасини кескин қоралаймиз. Шунингдек, мусулмонларни провокацияга берилмай, фикрий ва сиёсий кураш доирасида бундай ҳаром ишларга қарши туришга чақирамиз.

 Шунингдек, Исломга қарши экстремизм баҳонаси билан курашиб келаётган, оламга ҳукмронлик қилаётган мустамлакачилик тузумини қулатиб, унинг ўрнига Исломни қайта ҳаётга олиб келиш учун фикрий-сиёсий курашга келиб қўшилишга даъват қиламиз

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

27. 04. 21

NO COMMENTS