Судан ҳарбий ва хавфсизлик делегациясининг яҳудий вужудини зиёрат қилиши тиланчилик ҳамда Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнатдир

350
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ҳарбий ва хавфсизлик делегациясининг яҳудий вужудини зиёрат қилиши тиланчилик ҳамда Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнатдир

Хабарларда айтилишича, жума ёки шанба кунлари Судан ҳарбий ва хавфсизлик делегацияси яҳудий вужудига ташриф буюришни режалаштирган. Делегация таркиби бош разведка директори генерал-лейтенант Жамолиддин Абдулмажид, разведка хизмати раиси Ёсир Муҳаммадусмондан иборатлиги айтилди. Айрим манбаларда унинг таркибига адлия вазири Насриддин Абдулборий билан икки ҳарбий ва икки сиёсий кишиларнинг ҳам қўшилиши эҳтимоли борлиги таъкидланди. Келаётган жума ёки шанба кунлари Исро ва Меърож босқинчилари бўлган яҳудийларнинг «миллий байрами» нишонланаётган кунлардир. Бу ташриф яҳудий вужудини муборак Фаластин замини ва у ердаги улуғ Ақсо масжидини босиб олиш байрамида қутлаш учун қилинган биринчи зиёрат ҳисобланади.

Бундай қилмиш қаршисида, Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу зиёратнинг муборак замин босқинчисини табриклаш учун қилинган зиёрат эканига шубҳа йўқ. Ва албатта, бу Судан ўтиш даври ҳукуматининг Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилиши ҳамда нажас яҳудий вужудини тан олиши, демакдир. Ушбу тан олиш жиноятига Судан аҳлининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки улар Фаластин ва Ақсо масжиди, ҳатто бутун босиб олинган исломий юртларнинг озод этилишига муштоқдирлар. Иқтисодий фойда илинжида тиланчилик қилиб, пасткашларча яҳудий вужудини тан олиш Судан ҳукумати учун шармандаликдир. Ваҳоланки, босқинчилардан иқтисодий ютуқларни қидириш саробдан ва Аллоҳнинг ғазабига гирифтор бўлишдан ўзга нарса эмас. Ким ўз қарорида мустамлакачи ёки босқинчи кофирга қарам бўлса, бу унга бирон бир яхшилик олиб келмайди. Шунинг учун Судан ҳукуматининг тўнғиз ва маймунлар авлодларига ва тоғут қулларига яқинлашуви ажабланарли эмас.

Роя газетасининг 2021 йил 21 апрел чоршанба кунги 335-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here