Жорий йилги Рамазон ойи ҳилолини кузатиш

595
0

Жорий йилги Рамазон ойи ҳилолини кузатиш

 Жорий йилнинг 11-апрел куни ҳижрий Шаъбон ойининг 29-сига тўғри келмоқда. Демак, шу куни кун ботишида Рамазон ойининг ҳилоли кузатилади. Агар янги ойнинг шаръий кўриниши тасдиқланса, у ҳолда 12-апрел муборак Рамазон ойининг биринчи куни бўлади. Аммо, агар янги ой кўринмаса ёки ойнинг шаръий кўрилгани ўз тасдиқини топмаса, Шаъбон ойи тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади. Эртаси, 13-апрел Рамазон ойининг биринчи куни бўлади.

 Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки Абу Қосим соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

“Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар”.

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Уни (ҳилолни) кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб оғиз очинглар, агар булутлар сабабли у кўринмаса, саноқни тўлиқ (шаъбон ойини ўттиз кун) қилинглар.

 Рамазон рўзасини орзиқиб кутаётган қадрли мусулмон биродарларимизга

НАСИҲАТ

 Аввало, Рамазон ойининг савобларига эришишимизга имкон берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз

 Рўза тутиш намунасини мукаммал кўрсатиб кетган Аллоҳнинг Расулига салоту саломлар, Тақвода Расулуллоҳга эргашган мусулмонларга Аллоҳнинг тинчлигини тилаймиз

 Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм

 Қадрли диндош биродарлар!

 Рамазон ойи рўзаси бошланиши муносабати билан сизларга бир насиҳат йўлашни лозим топдик.

 Маълумки, ой ҳисоби бўйича баъзи ойлар 29-куни янгиланса, баъзилар 30-куни янгиланади. Шу сабабли якунланиб бораётган шаъбон ойи ҳам 29-сида ёки 30-сида янгиланиши мумкин. Шунинг учун ҳам ушбу кун “шак” деб аталади. Жорий йилда шаъбон ойининг 29-си 11-апрелга тўғри келмоқда. Шунинг учун, мусулмонлар 11-апрелда, кечқурун рамазоннинг янги ойи (ҳилоли)ни кузатишлари зарур. Шу сабабли, имконияти бор мусулмонлар шу куни ойни кузатайлик. Эслатиб ўтамиз, янг ой кўрингани ҳақидаги хабар адолатли (фосиқ бўлмаган) мусулмондангина қабул қилинади.

 Агар бизнинг диёрда ойни кўра олмасак, дунёнинг қолган ерларида ой кўрингани тўғрисидаги хабарларни кузатамиз. Агар бирон бир мамлакатдан, адолатли бир мусулмоннинг ойни кўрганлиги шаръий тасдиқини топса, у ҳолда биз учун ҳам рўза бошланади. Аммо, бундай хабар келмаса, унда шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлиқлаймиз.

 Буни айтаётганимиз сабаби, агар ой кўринмасдан рўза тутсак, гуноҳкор бўламиз. Бу ўринда “бир кун ошиқча тутсак яхши эмасми” дейилмайди. Чунки, бу куни ойни кўрмай туриб рўза тутишдан қайтарилганмиз. Шу билан бирга, ой кўринса ҳам аммо шу куни рўза тутмай, рўзани рамазоннинг 2-кунига қолдириб қўйиш гуноҳидан ҳам сақланайлик. Масалан, 11-апрелда ой кўринса рўза 12-апрел кунидан бошланади, уни 13-апрелга қолдириш мумкин эмас. Шунингдек, Рамазон ҳилоли Қадр кечаси ва Ҳайт кунини тўғри белгилашга ҳам тааллуқли.

 Бу ўринда, “астрономик ҳисоб-китобларга кўра”, “минтақамизнинг географик жойлашувига мувофиқ” ёки “Саудия шундай белгилапти”, “Туркия бундай белгилапти” ёҳуд “Муфтиёт шундай фатво чиқарипти” деган баҳоналар узрга ўтмайди. Бунда фақат ҳақиқий шаръий кузатиш билан ой кўрилгани ўз тасдиқини топилиши шарт қилинади.

 Барча мусулмонлар мана шу шаръий ҳукмни маҳкам ушласак, бутун дунё мусулмонлари бир хил рўза тута оламиз ва бу бутун дунё мусулмонлари бирлигининг бир кўриниши бўлади. Буни билган куфр бошчилари – бирлигимизни бузиш учун – рўзани турли кунларга белгиланишига алоҳида эътибор қаратишади. Бундай маккор ниятларини бизларнинг малай раҳбарларимиз ва уларнинг “сарой уламолари” орқали амалга оширишади. Шу туфайли, мусулмон юртлари ҳисобланмиш турли мамлакатчаларда Рамазон рўзаси турли кунларда бошланиб қелмоқда.

 Бундай қора ниятнинг олдини олишнинг ягона йўли ушбу масалада шаръий ҳукмга қатъий риоя қилишдан иборат.

Аллоҳим сизларга ойни кўриб рўза тутишни ва ойни кўриб оғиз очишни насиб қилсин

Аллоҳим сизларни рўзанинг барча яхшиликларига эриштирсин.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here