Рамазонда фикр қилинг

566
0

 Рамазонда фикр қилинг

Қадрли мусулмон биродарлар, мана орзиқиб кутган рўза ойимиз ҳам кириб келмоқда. Аллоҳим барчамизга Рамазонни муносиб кутиб олишни, бу ойда солиҳ амаллар қилиб, ажр-мукофотларга эга бўлишни ва муносиб кузатиб олишни насиб этсин.

 Фурсатдан фойдаланиб сизларга бир нечта саволлар билан мурожаат қилмоқчимиз, уларга тўғри жавоб бериш орқали муборак ойнинг улуғ савобларига эришиб қолсангиз ажаб эмас.

 Мана дунёнинг ҳар бир бурчагидаги бутун Уммат рўза тутишга шайланиб турибди. Шу ўринда савол туғилади: Бу Умматнинг рўзаси бир бўлган ҳолда нега уларнинг давлатлари алоҳида? Фақат рўзасигина эмас, Қуръони, Пайғамбари, шариати, қибласи… барча-барчаси бир Уммат нима учун турли хил парчаланган давлатчаларга бўлинган?

 Бир вақтда саҳарлик, бир вақтда ифторлик қилиб, бир вақтда таровеҳ номозига саф тортган қардош қўшни исломий ўлкалар аҳолисининг нима учун чегара можароларидан боши чиқмай келмоқда?

 Насиб қилса, Рамазон ичи Қуръонни хатм қиласиз. Шунда Аллоҳ таоло фақатгина рўза тутишга эмас, балки барча амалларимизни шариат асосида бажаришимизни буюрганига, бу шаръий ҳукмлар Исломнинг ибодат, бошқарув, сиёсат, иқтисод, таълим, ижтимо, жазо низомларини қамраб олганига, уларга қанчалик амал қилинаётганига эътибор берасизми?

 Дунёда татбиқ қилинаётган конституция ва қонунлар Қуръондаги ҳукмларига зид эканлигига аҳамият берасизми?

 Рўза ҳукмларини Қуръон ва Суннатдан оламиз, лекин нима учун бошқарув қонунларини демократик тузумдан, иқтисодий қонунлар капиталистик тузумдан олинмоқда?

 Қуръон ва Суннат билан яшаймиз деган бир бутун Умматни нима учун қирол, президент ёки бош вазирлар, амир ё султон деган сохта ном остидаги диктаторлар турли хил “дунёвий” тузумлар билан бошқариб келишмоқда?

 Империалист давлатларда бир мустамлакачи капиталист итига миллионлаб доллар мерос қолдираётган бир вақтда қочқинларга айланган мусулмонларнинг туз тотмай оғиз ёпишаётганининг сабаби нимада?

Сурия, Яман, Ливия каби мамлакатларда нега одамлар бомбалар тутунлари билан “ифтор” қилишга мажбур бўлмоқдалар?

 Албатта, одамлар ҳозирдан бошлаб рўза фитрларини бериш учун маблағларини тайёрлай бошлашди. Уларнинг жуда кўпчилиги фитрни буғдой ҳисоби билан беришади. Аслида уларнинг ўзлари фитр садақасини олишга ҳақли. Чунки, кўпчилиги емоқ-ичмоқ, кийим-кечак ва уй-жойдан иборат асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондира олишмайди. Бундан фарқли равишда, биродарлар исломий иқтисодий сиёсат ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжлари қондирилишини кафолатлаб беришини билишадими?

 Ҳозир рўза ҳукмларини ўрганмоқдасизлар. Айни вақтда шу каби баъзи исломий билимларни – шахсий ҳолатда ёки мадрасаларда – дунёвий тузумга мослаштириб қирқилган ва қисқартирилган турини ўрганмоқдасизлар. Агар Исломий Давлат бўлганида буни мадраса-мактабларда – физика ва кимё каби илмлар: жуғрофия, сиёсат ва иқтисод каби фанлар билан биргаликда – исломий билимлар қисқартириб-кесилмаган ҳолатда тўлиқ ўтилар эди. Сиз шуни биласизми?

 Биласизми… дея давом эттираверсак, бу саволларнинг охири кўринмайди. Агар билсангиз, билганингизга яраша амал қилинг. Чунки, илм билиб қўйиш учун эмас, балки амал учун олинади. Агар билмасангиз, унинг тўғри жавобини топишга ҳаракат қилишингиз керак. Бундай ҳолда сиз кимдан илм олишингиз керак? Эътиборли бўлинг, атайлаб адаштирувчилар ва билмасдан адаштирувчилар бор. Улар билан ҳақни айтувчилар ўртасини ажратиб олишинглар керак, чунки, сизларда ақл бор…

 Мустамлакачи кофирлар Исломни демократияга мослаштириб, ўз малайлари орқали бизга “дин”ни ўргатишмоқда. Уни “анъанавий ислом”, “мўътадил ислом” деб аташмоқда. Эй мусулмонлар, сизлар динингларни шу кофирлардан ўрганасизларми?

 Сиёсатчиларинг ҳокимиятга эришиш учун исломий туйғуларни қитиқлашни восита қилиб олишди. Ҳокимиятга эришганидан кейин “экстремизм” баҳонаси билан одамлар ва даъватчилар ўртасига тўсиқ қўйишни бошлашади. Динингларни динини дунё матосига алмаштирган сассиқ сиёсатчилардан ўрганишинглар мумкинми?

 Бу раҳбарларинг қўл остида сарой уламолари бор. Улар раҳбарлари нима деса, шариатдан шунга йўл топиб беришади. Улар муфтиётга ёки фонд каби ташкилотларга даъватни етказиш учун келган эмас (яхши ниятда келганлари бундан мустасно). Улар у ерларга капиталист амалдорлардек яшаш учун келишган. Аммо динни ниқоб қилиб олишган. Бир мисол: пандемия бошланмасидан аввал: “Рамазон вақтидан фойдаланиб, фарз амалларни кўпроқ бажаришга улгуриб қолайлик” десак, “экстремистлар оғзига келганини айтаверади, Рамазон ичи таровеҳга қўшиб уч марта ҳатм қиламиз” деб, одамлар эътиборини шу томонга буришар эди. Кофирлар пандемия баҳонаси билан жамоат номозларини тақиқлашганида эса, энг биринчилардан бўлиб таровеҳни, хатмни тарк қилувчилар айнан мана шулар бўлишди. Ҳатто, бошқаларни ҳам тарк қилишга чақиришди. Яна бир мисол, ҳижобли қизларимиз мактабларда камситишларга дучор бўлишаётган вақтда бу “олимлар” курси талашиб қирпичоқ бўлиб юришди. Демак, улардан тўлиқ Исломни ўргатади деб, ҳатто умид ҳам қилмаслик керак.

Яна уларга кўр-кўрона эргашувчи муридлар ҳам бор. Улар тушиниб-тушинмай туриб “унга эргашма, у адашган, бунга эргашма, у фалон сектадан” деб сайраб юраверишади. Бу орқали улар мустамлакачи кофирга хизмат қилишааётгани билишмайди. Уларга қуйидаги ҳадис жуда тўғри келади: “Одамларнинг ёмони – охиратини дунёга алмаштиргани, одамларнинг энг жоҳили – бировнинг дунёсини деб ўз охиратини сотган киши”.

 Булардан ташқари, Исломни демократик йўл билан олиб келамиз деган гуруҳлар ҳам бор. Бу юқорида айтиб ўтилган “мўътадил ислом”нинг айнан ўзи. Фақат, унинг айрим тарафдорлари буни чин дилдан Исломга хизмат қилиш чораси деб билишади. Бироқ, уларнинг Қуръон ва Суннатдан ҳеч қандай далиллари йўқ. Улар ушбу моделни Туркия каби давлатлардан кўчириб олишган. Демак, улардан ҳам тоза Исломни ўргатади деган умид йўқ.

 Бироқ, сизлар ноумид бўлманг. Ҳизб йигит-қизлари Рамазон савобларидан умид қилиб кунни тонгга улаб, тиконзорлар оралаб сизларни даъват қилиб келмоқда. Улар бунинг учун ёлғиз Аллоҳнинг ажридан умидвордирлар. Сизлардан дунё талашмайди, сизларни ўзгаларга қул қилиб бериш учун алдашмайди. Агар йигит-қизларимиз сизларга етаолмай қолса, ўзинглар излаб топинглар. Чунки, соф Исломдан таълим олиш ва шунга яраша амал қилиш сизларга ҳам фарз, бунинг учун Аллоҳнинг олдида жавоб берасизлар. Агар йигит-қизларимизни топа олмай қолсангиз сайтимизга мурожаат қилинглар. Унда ақидадан тортиб, ҳозир дуч келаётган барча муаммонинг ечимларигача топа оласизлар. Демак, фикрланг, келинг, биргаликда Рамазон савобларига интилайлик!

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here