Қирғизистонда карантин чекловлари қайта жорий қилиниши мумкин
Агар вазият ёмонлашса карантин чекловлари жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистонда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди.
Усенбаевнинг таъкидлашича, карантин ҳақидаги қарорлар коронавируснинг тарқалишига қараб қабул қилинади. “Пандемия ҳали тугамаган. Карантин чораларини жорий этиш ва чекловлар киритиш каби масалалар эпидемиологик вазиятга қараб кўриб чиқилади. Агар халқнинг соғлиғига хавф туғилса, вақтинчалик чекловлар жорий қилиниши мумкин. Ҳозирда ҳам чекловлар мавжуд. Масалан, мактабларда кўплаб ўқувчилар орада масофа сақлаб ўқишмоқда”, деди у.
Бу орада Қирғизистон Британиянинг “AstraZeneca” компаниясига қарашли вакцинани сотиб олишни вақтинча тўхтатди. Аввалроқ Қирғизистон глобал эмлаш бўйича COVAX дастурига қўшилган эди. Март ойида бу вакцина олиб келиниб, эмлаш бошланиши керак эди. Хитойдан ҳам 150 минг доза вакцина келади. Россиянинг Спутник вакцинаси яқин кунларда келиши кутилмоқда.
Маълумки, ўтган йили ҳам сайловлар арафасида пандемия таҳдидлари ҳокимият манфаатларига мувофиқ бўрттириб кўрсатилган эди. Ҳатто расмийлар пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳақида миш-мишлар тарқатишган эди.
Бугунги кунда эса, маҳаллий сайловлар билан бир қаторда эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу билан ҳокимиятдагилар хўжайинларини рози қилиш учун уларнинг ваксиналарини ўз халқи устида синовдан ўтказади. Шунингдек, бундан Россия ва Хитой вакциналарининг халқаро майдондаги обрўсини оширишга кўзда тутилган. Мана шундай бир пайтда, Британия ва ва бошқа бир неча Европа давлатларида коронавируснинг мутацияланган янги тури аниқланди. Жанубий Африкада яна бошқа турлари пайдо бўлганлиги ҳақида хабар тарқалди. Мутацияга учраган вирусларга қарши эмлашлар ҳам самара бермаслиги мумкин.
Ички сиёсатда эса маҳаллий кенгашларга етиб бормаган мухолиф партияларнинг норозиликларини пандемия баҳонасида бостириш мақсад қилинади.
Хулоса қилиб айтганда, капитализм табиатига кўра капиталистлар короновирусдан пул ишлаш устида бош қотиришмоқда. Улар касалликдан ваҳимага тушган аҳолига ваксиналар ва бошқа дори-дармонларни сотиш орқали ўз даромадларини ошириш бўйича лойиҳалар тузишмоқдалар. Уларнинг даромадларидан маҳаллий фармацевтика компаниялари ҳам ўз улушларини олишга шошилишмоқда. Ҳукумат эса ушбу капиталистларнинг қуролига айланиб, ўз халқига хиёнат қилиб турли дори дармонларни синовдан ўтказишда давом этмоқда. Шу билан бирга, улар аҳолини манипуляция қилиш орқали пандемия таҳдидидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда.
Демак, биз мусулмонлар халқаро ташкилотлар ва улардан фойдаланадиган мустамлакачи капиталистлардан ва уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган ҳокимиятларнинг ҳаракатларидан эҳтиёт бўлишимиз керак. Шундай экан, Ислом динимизга мурожаат қилишга ва унинг ҳукмларини ҳаётга татбиқ қилишга шошилайлик. Чунки Исломдаги соғлиқни сақлаш тизими фойдани эмас, касалликни даволашни мақсад қилиши сабабли турли хил пандемия ёки юқумли касалликларга қарши курашда муваффақият қозониб келган тизимдир. Фақат Ислом мафкурасини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш орқалигина Ислом Уммати ва бутун инсониятни бугунги кун иллатларидан озод қилмшмиз мумкин!
Мумтаз Маверанахрий